INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
346
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
Масалан, ғарб немис маркетологлари шуни таъкидлашадики, унинг асосий
ажралиб
турадиган
белгиси
маҳаллий
компанияларнинг
ҳар
хил
мамлакатлардаги фаоллиги пировардида бир тўхтамга келтирилади ва бунда
маркетинг қарорлари (алоҳида мамлакат фаолияти учун) халқаро концепция
таъсири доирасида қабул қилинади. Германия мутахассислари фикрига бошқа
мос келувчи мезон сифатида маҳаллий компаниялар томонидан қайта ишлов
берилувчи хориж бозорлари: бир мамлакат – барча мамлакатлар қабилида
қаралишидир. Шунингдек, етарлича қатъий мезон сифатида умумий товар
айланмаси ҳажмида ташқи савдо улуши ёки умумий олинган фойда миқдорида
валюта тушумлари улуши кабилар қабул қилиниши мумкин [7].
Франция маркетологлари шуни назарда тутадики, маркетинг тушунчаси
хориж бозорларида корхонанинг тижорат фаолиятини ривожлантиришга
йўналтирилган ва бу бозорда етакчи мавқеига эга бўлишни таъминлайдиган ёки
доимий бозорни тадқиқ қилиш орқали фойдали мижозларни сақлаб қолишга
имкон берадиган тадбирлар тизими ва техник усуллари мажмуасидир [8, 6-б.].
Биз ўз тадқиқотларимизда истиқболли енгил саноат маҳсулотлари
бозорини ушбу усул ёрдамида ҳам ўрганиш усулини таклиф этдик. Кластер-
таҳлил ёрдамида енгил саноат маҳсулотлари бозорини бир қанча мезонлар
ёрдамида таҳлил қилинди.
Баҳолаш кийим-кечак маҳсулотларининг импортёр мамлакатлари бўйича
ташқи савдо айланмаси, ўрнатилган алоқалар, мамлакатлардаги мавжуд ҳуқуқий
меъёрлар ҳақидаги статистик маълумотларни гуруҳлаш ва экспертлар баҳосига
таянган ҳолда амалга оширилади.Таҳлилни олиб бориш учун қулайлик
туғдириш
мақсадида
ассосий
истеъмолчи
мамлакатлар
қуйидагича
тартиблаштирилди: 1-Озарбайжон; 2-Арманистон; 3-Беларусь; 4-Грузия; 5-
Қозоғистон; 6-Қирғизистон; 7-Молодова; 8-Россия; 9-Тожикистон; 10-
Туркманистон; 11-Украина. Ушбу бозор гуруҳларини таснифлашда саккизта
мезон бўйича баллар қўйилди
Таҳлилнинг биринчи босқичида гуруҳларни таснифлашдаги нисбат
миқдорига кўра бозорга кириш коэффициенти аниқланди. У 0,5 қийматдан
юқори бўлса, у ҳолда бозорга кириш коэффициенти ҳисобланган нисбат
миқдорига тенг бўлади, агарда ундан кичик, яъни 0,5 дан кичик бўлса
таснифланадиган объектлар бир-биридан йироқ бўлади. Бизнинг мисолимизда
бозорга
кириш
коэффициенти
5
,
0
K
j
даражасида
ўрнатилади.
Ушбу
коэффициент таснифланадиган бозорларнинг ушбу коэффициент даражасигача
барча мезонлар бўйича бир-бирига яқинлигини кўрсатади. Таҳлилнинг иккинчи
босқичда хусусий яқинлик коэффициентлари (
i
K
) ёрдамида битта мезон бўйича
иккита бозор яқинлиги баҳоланди. Таҳлилнинг учинчи босқичида хусусий
индекслар орқали ўртача арифметик қийматларни ҳисоблаш усулига биноан
Do'stlaringiz bilan baham: |