INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
345
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
ривожланишида кескин ўзгаришларни келтириб чиқарди. Улар қаторига
қуйидагиларни киритиш мумкин:
-хўжалик
фаолияти
байналминаллашуви,
йирик
компаниялар
фаолиятининг келгусида трансмиллийлашуви;
-иқтисодий жараёнларга фан-техника тараққиётининг таъсири, натижада
ривожланган мамлакатлар саноат ишлаб чиқаришида таркибий ўзгаришлар
келиб чиқиши;
-ташқи бозорга чиқарилувчи товарлар тавсифида кескин ўзгаришлар
бўлишлиги, «ноу-хау» жадал ривожланиши, илмий-тадқиқот ишлари
йўналишларининг ўзаро уйғун ҳолда байналминаллашуви;
-мамлакат импорт қилинадиган товарларга маҳаллий истеъмолчиларнинг
унинг янгилиги, сифати, дизайни, ўраб-жойланиши ва шукаби бошқа
параметрларига қўядиган талаблари ошиши натижасида кўплаб товар турлари
ҳаётий циклининг қисқариши;
-ҳар хил мамлакатларда талаб шартибилан истеъмол хусусияти ўртасида
тенглаштириш тенденцияларининг ошиши;
-жаҳон бозорида рақобат курашининг кескинлашуви, айрим ҳолларда
унинг савдо ёки нарх урушлари тусини олиши.
Бизнес фаолиятида бугунги кунда асосий хусусият – глобал масштаблар
эгалланишидир. Молия, технология, тадқиқотлар, капитал ва инвестиция
оқимлари, саноат воситалари, маркетинг тармоқлари ва тақсимот оқимлари – бу
ҳаммаси глобал масштаб тавсифига эгадир. Тижорат ёки ҳар қандай ишлаб
чиқариш соҳасида бизнес ривожланиб борувчи ўзаро алоқадор иқтисодиёт
соҳасида агрессив рақобат тусида бўлиши лозим ва барча бизнесменлар экспорт
билан шуғулланувчи кўплаб миллий конгломерат ёки ички компанияларнинг
санаб ўтилган бошқарув «каналлари» самараси ҳақидаги ахборотларга эга
бўлиши ва доимий тайёр ҳолатда бўлиши керак бўлади.
Халқаро маркетинг фаолиятига киришувчи маҳаллий компанияларнинг
халқаро бизнесни амалга оширишга иштиёқини уйғотишнинг қуйидаги учта
мотиви мавжуд:
-сотиш ҳудудини кенгайтириш;
-ресурсларни жалб этишва унга эга бўлиш;
-таъминот ва сотиш манбалари диверсификацияси.
Халқаро сотиш компанияларнинг халқаро маркетинг фаолияти билан
шуғулланишидаги асосий мотиви ҳисобланади.
Халқаро маркетингда иккинчи жиҳат шуни англатадики, хорижлик
истеъмолчига «қараш бурчаги» аниқланиши талаб этилади. Бунда хориж бозори
ижтимоий-маданий хусусиятлари, кишилар турмуш даражаси ва тарзи,
халқларнинг удумлари ва қадриятлар аниқланадики, натижада ҳар бир мамлакат
бозори учун алоҳида маркетинг стратегияси ва тактикаси шакллантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |