INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
170
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
108
Туркманистон
79
162
154
39
91
142
109
63
84
62
78
165
114
Тожикистон
86
149
141
26
117
122
131
148
104
74
89
136
Бу кўрсаткичлар тизимларининг барчаси кўп
компонентли ва
профессионал фойдаланувчиларга мўлжалланган бўлиб, уларнинг катта қисми
ривожланишнинг алоҳида соҳалари ва алоҳида муаммоларини ифодаловчи
кўрсаткичлардир.
2019 йил бўйича тақдим этилган аҳоли
турмуш даражаси рейтингида
Дания (83,96), Норвегия (83,96), Швейцария (83,64), Швеция (83,04), Финляндия
(82,39) каби мамлакатлар етакчи ўринларни эгалладилар [2].
Бу мамлакатлар хавфсизлик,
шахс эркинлиги, давлат бошқаруви,
ижтимоий фаоллик, инвестицион муҳит, тадбиркорлик фаолиятини юритиш
имониятлари, инфратузилма объектлари
билан таъминланганлик, иқтисодий
ривожланиш даражаси,
яшаш шароитлари, соғлиқни сақлаш, таълим сифати,
экологик муҳит кўрсаткичлари бўйича энг юқори кўрсаткичларни намоён
қилганлар.
Ўзбекистон 2019 йил бўйича аниқланган рейтингда жаҳоннинг 167
мамлакати орасида 103-поғонани эгаллади.
Айтиш лозимки, 2009 йилдан буён
мамлакатимиз 4 поғонага кўтарилди. Айни вақтда Қирғизистон бу давр
мобайнида 106-ўриндан 88-ўринга чиқиб, натижаларини 18 поғонага оширган.
Қозоғистон ҳам ушбу рейтингда 2009 йилда 78-ўриндан 68-ўринга кўтарилган.
Туркманистон эса, аксинча 4 поғона пастга тушиб, ҳозирда 108-ўринни эгаллаб
келмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мамлакатимиз ижтимоий фаоллик (22-ўрин)
ва соғлиқни сақлаш (41-ўрин) бўйича нисбатан юқори кўрсаткичларга эришган
бўлса, экологик муҳитни яхшилаш, шахс эркинлигини
яхшилаш ва давлат
бошқаруви самарадорлигини такомиллаштириш бўйича амалга оширилиши
лозим бўлган муаммолар кўлами анча кенг. Ўзбекистон 2019
йилда экологик
муҳит кўрсаткичи бўйича 167 мамлакат орасида 160-ўринни, давлат бошқаруви
кўрсаткичи бўйича 148 ва шахс эркинлиги бўйича 147-ўринни эгаллаган.
Юқоридаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда сўнгги йилларда ҳукумат
томонидан мамлакатимизнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги мавқеини
ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Энг аввало, бу соҳадаги
мавжуд муаммолар тан олинди. Мамлакатда тегишли йўналишлар бўйича
миллий рейтингларни юритишга ёрдам
берадиган, амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг
халқаро
мезонлар
ва
стандартларга
мувофиқлигини
баҳолашнинг яхлит тизими мавжуд эмаслиги эътироф этилди.
Мазкур ҳолат халқаро ташкилотлар ва илмий муассасалар билан тизимли
ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, масъул вазирлик ва идораларда баҳоланаётган
йўналишлар бўйича тавсиялар ва бошқа давлатларнинг ижобий тажрибасини ўз