INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
131
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
Биринчи навбатда, қурилиш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги,
транспорт, геология, кадастр, соғлиқни сақлаш, таълим, архив соҳаларини тўлиқ
рақамлаштириш лозим. Шунингдек, “Электрон ҳукумат” тизимини, амалга
оширилаётган дастурлар ва лойиҳаларни танқидий қайта кўриб чиқиб, барча
ташкилий ва институционал масалаларни комплекс ҳал этиш зарур.[2].
Ўзбекистонда иқтисодиётни рақамли секторини ривожлантириш борасида
кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда, ҳозирги вақтда технологик
ўзгаришлар глобал иқтисодий тизимни шакллантиришда айрим бозорлар ва
корхоналар иқтисодиётида сезиларли ўзгаришлар киритди. Жумладан барча
ташкилотлар рақамли ёки ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) га
рақобатдош бўлишга таянади. АКТнинг аҳамияти ва муҳимлиги компаниялар
учун рақамли ресурслар ва инфратузилмани бошқариш ҳолатида бўлишлари
керак. Рақамли давлатни шакллантиришда асосий ваколатларни шакллантириш
муҳим рол ўйнайди ва муайян ўзига хосликка эга, чунки тез орада АКТ
ваколатларидан фойдаланилмайдиган фаолият соҳаси бўлмайди.
Рақамли иқтисодиётнинг жадал ривожланиши давлатлар, саноат ва
корхоналарнинг рақобатдошлигини оширишни таъминлайди. Рақамлаштириш-
нинг кенг миқёсли даражаси бизнесни ташкил этиш жараёнида сезиларли
ўзгаришларни келтириб чиқаради. Бугунги тендентсия- бу рақамли
технологияларни
хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятида
глобал
технологиялардан фойдаланиш, ахборот жамиятини ва умуман рақамли
иқтисодиётни шакллантиришга қаратилган барча соҳаларга таъсир этувчи
рақамли ўзгаришлардир. Ушбу ўзгаришларни амалга оширишда, ташкилот ва
компаниялар учун янги рақамли иқтисодиёт ва платформаларни моделларини
ишлаб чиқишга қодир бўлган малакали мутахасисларга эхтиёж сезилади.
Рақамли иқтисодиёт муқаррар таълим тизимини ислоҳ қилишда, замонавий
таълим муассасалари, таълим хизматлари бозорида ўқув дастурлари ишлаб
чиқишда турли кўникмаларга эга юқори малакали мутахассисларни талаб
қилади.
Янги
билимлар,
шунингдек,
динамиклик,
бошқарилувчанлик,
мосланувчанлик, ҳаракатчанлик ва инновациялар – рақобатнинг янги тури-
гиперрақобатбардошлик тизимли элементлари бўлиб, у рақамли иқтисодиётнинг
ривожланиши натижасида пайдо бўлади. Бу жиҳатлар эса дунёнинг етакчи
мамлакатлари эга бўлган глобал афзалликлардан биридир. Корхоналар
фаолиятида рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши билан муҳим ўзгаришлари
вужудга келди. АКТдан фойдаланиш жараёнлари орқали битим харажатларини
камайтиришга эришилди. Ушбу рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига
нисбатан, анъанавий иқтисодиётда бўлган харидор ва ишлаб чиқарувчилар
ўртасидаги муносабатларнинг ўзгариши билан боғлиқдир. Бу муносабатлар
сервислаштириш учун ўзига хос бўлган, янада яқин ва индивидуаллаштирилган
Do'stlaringiz bilan baham: |