INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
174
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
янги
тадбиркорлик
субъектларининг
тармоққа
кириб
келишини
рағбатлантириш орқали юз бериши мумкин. Рағбатлантириш механизмининг
асоси бўлиб эса тадбиркорлик субъектларига банк кредитини олиш
имкониятларини
кенгайтириш
ҳисобланади.
Шунингдек,
инвестиция
ресурсларини шакллантиришда аҳоли маблағлари ҳам муҳим роль ўйнайди.
Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолияти ривожланишида хорижий
инвестициялардан
самарали
фойдаланишда
ишлаб
чиқаришни
такомиллаштириш концепциясига кўра, харидорларни арзон баҳоли ва сифатли
озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган талаби қондирилади.
Демак, мамлакат аҳолисининг табиий эҳтиёжини қондиришнинг асосий
йўналиши бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини
ошириш, унинг сифатини яхшилаш ва рақобатбардошлигини кучайтиришга
жиддий эътибор бериш зарур. Шуни таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқаришга
жалб қилинган инвестициялар миқдори йилдан-йилга ошиб бормоқда, аммо
мамлакат ЯИМ салкам 20 % бериб турган қишлоқ хўжалигига ажратилган
инвестициялар ҳажми етарли даражада эмас. Бу кўрсаткич миқдори саноат
корхоналарига ажратилган инвестицияга қараганда 6 марта кам.
Республика ҳукумати томонидан озиқ-овқат саноати соҳасини ислоҳ
қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар маҳаллий хомашёларга асосланган
миллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ва уларнинг жаҳон бозорида
рақобатбардош бўлиши, сифатини ошира бориш орқали экспорт ҳажмини
оширишда ҳар бир корхона хомашё етказиб берувчиларни ҳам,
истеъмолчиларни ҳам ўзи излаб топиши, танлаши, уларнинг талаб ва
таклифларини ўрганиб боришлари лозим.
Ана шу мантиқий алоқадорликдан келиб чиқиб, биз озиқ-овқат саноатида
тадбиркорлик тузилмаларини такомиллаштирувчи мақбул инвестиция
иқлимини яратиш ҳамда инвестициялардан ўз ўрнида мақсадга мувофиқ
фойдаланиш учун қуйидаги стратегик вазифаларни амалга ошириш зарур деган
тўхтамга келдик:
озиқ-овқат саноати тадбиркорлиги билан шуғулланувчи субъектларда
технологик жиҳатдан ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги истеъмол
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишга жавоб берадиган инновацион
технологияларни қўллаш;
бозор талабларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнини
истиқболлаштириш;
инвестициялашнинг асосий долзарб йўналишларини маълум даврлар
бўйича истиқболлаштириш ҳамда тадбиркорларнинг ички инвестициялаш
маблағлари заҳираларини шакллантиришга кўмаклашиш.
Do'stlaringiz bilan baham: