INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
173
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
1-жадвал
«RASH-MILK PLUS» МЧЖнинг тезлаштирилган амортизациянинг кумулятив
усулда чегирмалари суммаси, минг сўм.
Манба. Корхонанинг хисоботлари асосида муаллиф хисоб китоблари асосида тузилган.
«RASH-MILK PLUS» МЧЖнинг асосий воситаларининг тугатилиш қиймат
1 млрд. сўм бўлган. Шунингдек йиллик амортизацияни хисоблаётганда
бошланғич қийматидан тугатилиш қиймати чегирилади. Шунингдек,
тезлаштирилган амортизация сиёсатини кумулятив усули орқали кўшилган
қиймат ортиб, асосий капиталда мужассамлашган қиймати камайиб,
кутиладиган молиявий йўқотишлар ҳажми камаяди. Бу усулнинг «RASH-MILK
PLUS» МЧЖ фаолиятига татбиқ этилиши натижасида фойдадан олинадиган
солиқ миқдорини камайтириш орқали, 30 фоизли тежалган маблағ қайта
инвестициялашга сарфланган ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш хажми 10 фоизга,
корхонани йиллик даромадини 360 млн.сўмга ошишига эришилган.
Республика
иқтисодиётини
ҳозирги
шароитида
тезлаштирилган
амортизация усулини рағбатлантиришда қуйидаги йўналишларда фойдаланиш
мақсадга мувофиқ: озиқ-овқат саноати тадбиркорлиги ва бошқа фан-техника
тараққиётининг энг охирги натижаларини ўзида мужассамлаштирган тармоқ
турларига нисбатан; илғор хорижий мамлакатлар тажрибасидан кенгроқ, ишлаб
чиқариш қувватларидан тўлароқ ва юқори самарадорликда фойдаланаётган
корхоналарга нисбатан; маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган
инвестицион товарлар янги фойдаланувчиларга берилганда. Натижада, асосий
воситаларни мамлакат ичида ишлаб чиқарилишини рағбатлантирилади ҳамда
республика импортида қисман машина ва асбоб-ускуналар улуши камаяди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар
сони кўпайиши туфайли, рақобат муҳити иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига
нисбатан анча кучлидир. Бироқ, бозордаги нарх-наво динамикасини йиллар
бўйича кузатилганда, нархлар тўхтовсиз ўсиш тенденциясига эга. Бу эса озиқ-
овқат бозорининг монополлашгани ва истеъмолга талаб инфляцияси кучли
таъсир этаётганини тасдиқлайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари бозоридаги ушбу
салбий ҳолатни бартараф этиш йўлларидан бири – янги ишлаб чиқариш
қувватларини яратиш орқали бозорга маҳсулот таклифини кўпайтириш асосида
рақобатнинг кескинлашуви эвазига нархлар барқарорлигига эришиш
ҳисобланади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг аксарият қисми
хусусий сектор қўлида бўлганлиги туфайли ишлаб чиқаришни кўпайтириш
Do'stlaringiz bilan baham: |