5-СЕКЦИЯ. ИҚТИСОДИЁТНИНГ ИЖТИМОИЙ СЕКТОРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА
ХОРИЖ ТАЖРИБАЛАРИ.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
170
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
эса 19,9 %ни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда ушбу кўрсаткичлар мос равишда
107333,0 млрд. сўм ва 18,1 %ни ташкил этди. Молиялаштириш манбалари
бўйича олганда, корхоналар ва аҳоли маблағлари 39,3 %, банк кредитлари ва
бошқа қарз маблағлари 14,9 %, хорижий инвестициялари ва кредитлари 13,7 %,
давлат бюджет маблағлари 3,8 % ва бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари
5,7 %ни ташкил этди. 2018 йилда барча хорижий инвестицияларининг 78,6
%ини тўғридан-тўғри инвестициялар улушига тўғри келди [6]. 2018 йилда
асосий капиталга инвестицияларнинг 39,3 %и корхоналар ва аҳолининг ўз
маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлса, қолган 60,7 %и жалб этилган
маблағлар ҳисобига тўғри келди. 2017 йилга нисбатан корхона ва аҳолининг ўз
маблағлари улуши 4,6 % пунктга камайган.
Ушбу ҳолат мамлакат иқтисодиётининг ривожланишини таъминлашда
ижобий ҳисобланиб, мамлакатимизда фаол инвестиция сиёсати амалга
оширилаётганлигидан далолат беради. Келажакка мўлжалланган инвестицион
лойиҳалар
қийматининг
миқёси
эса
бу
борада
улкан
режалар
шакллантирилганлиги ва уларни ижросини таъминлаш жиддий ўзгаришларга
олиб келишини кўрсатиб беради. Жумладан, Ўзбекистон ҳукуматининг
режасига биноан, «2017-2021-йилларда умумий қиймати 40 млрд. АҚШ
доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ
дастурларини рўёбга чиқариш режалаштирилган. Натижада кейинги 5 йилда
саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги
улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85
фоизгача ошади» [1]
Ўзбекистон Республикаси Президентини 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406
сон қарорини 2-иловасига мувофиқ, республика бўйича жами 8 та лойиҳа озиқ
– овқат саноатига [3] (Самарканд вилояти Жонбой туманига - 53,3 млн. долл.,
Андижон вилояти Андижон тумани - 45,5 млн. долл., Тошкент вилояти
Ўртачирчиқ тумани - 88,2 млн. долл., Фарғона вилояти Фарғона тумани - 40
млн. долл., Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани - 40 млн. долл.,
Сурхандарё вилояти Термиз тумани - 40 млн. долл., Бухоро вилояти Когон
тумани – 30 млн. долл., Хоразм вилояти Урганч тумани - 30 млн. долл.) жами
қиймати - 367 млн. долларини ташкил этадиган сармояларни йўналтириш кўзда
тутилган. Молиялаштириш манбаси Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалигини
модернизациялаш ва рақобатбардошликни ошириш учун 200,0 млн. АҚШ
доллари ҳамда қишлоқ хўжалигида тадбиркорликни ривожлантириш учун 200,0
млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ҳамда Осиё тараққиёт
банкининг йирик замонавий агрологистика комплексларини ташкил этиш учун
347,0 млн. АҚШ доллари ва чорвачиликни ривожлантириш учун 150,0 млн.
АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари эвазига шакллантирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
29 июлдаги ПҚ-4406 сон қарори 2-5-иловалари бўйича қуйидаги хорижий
давлатлардан инвестиция маблағларини жалб қилиш кўзда тутилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |