INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
172
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
Инвестор фойда олиш мақсадида ўз маблағларини маълум муддатга бир соҳага
жойлаштиради. Агар у оптимал инвестиция рентабеллигига эришмаса,
лойиҳадан воз кечади. Бу эса бошқа бир инвесторнинг фикри ва муносабатига
салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида
озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун хорижий
инвестицияларни жалб этишда қуйидаги усулларни кенгроқ қўллаш лозим:
хорижий инвесторларга ўзбек эмитентлари акция пакетларини сотиш;
Ўзбекистон ҳудудида бутунлай хорижий капиталга тегишли корхоналарни
рўйхатдан ўтказиш;
хорижий инвестицияларни мамлакат муайян минтақаларига фаол жалб
этишга қаратилган озиқ-овқат ярмаркаларини яратиш ва бошқалар.
Ички
инвестиция
манбаи
сифатида
тадбиркорлик
тизимида
тезлаштирилган амортизация сиёсатини (кумулятив) усулидан фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир. Бунда фойдадан олинадиган солиқ миқдорини
камайтириш усули орқали, тежалган маблағ қайта инвестициялашга
сарфланади. Бу усул инвестиция ва қайта инвестициялашда муҳим манба
бўлиши билан бир қаторда, корхона даромадларининг ошишига ҳам олиб
келади. Шу сабабли бугунги кунда республикадаги кўпчилик саноат
корхоналари асосий капиталининг катта қисми эскирган. Уларда эскирган
машина ва ускуналарнинг улуши 2017 йилда ўртача 38,1 %ни ташкил қилади,
айни вақтда, улардан кўпчилиги 10 йилдан ортиқ фойдаланилган. Жумладан,
озиқ-овқат саноати асосий фондларнинг эскириши – 55 %дан кўпроғини
ташкил қилади. Асосий техник ускуналар 70-75 %га эскирган бўлиб, уларни
алмаштириш катта миқдордаги инвестицион маблағларни талаб қилади [5].
Бугунги кунга келиб, фан-техника тараққиёти ва инновацион ривожланиш
шароитида асосий воситаларни маънавий эскиришни тезлаштирилиши
ҳисобига республикадаги кўпчилик саноат корхоналарида тезлаштирилган
амортизация сиёсатини қўллаш усулидан фойдаланилмоқда. Бу усулни озиқ-
овқат саноатига қўлланилиши тармоқда ривожланишни ва техник қайта
қуролланишни ҳамда инвестицион фаолликни рағбатлантиради. Натижада,
ушбу усул орқали асосий капиталга қилинган харажатларнинг бир қисми тез
қопланади ҳамда вақт омили ҳисобига ютади. Шу сабабли тезлаштирилган
амортизацияни (кумулятив) усулини озиқ-овқат саноатига қўлланилиши асосан,
жамғаришни тезлаштириш, техника тараққиётини ўстириш, маънавий
эскиришдан кутиладиган зарарни камайтириш, белгиланган амортизация
ажратмасини муддатдан олдин қоплаш ҳамда иқтисодий ўсишнинг қўшимча
молиявий манбаларини яратади.
Қуйида биз Андижон вилоятининг Шахрихон туманида жойлашган
«RASH-MILK PLUS» МЧЖ мисолида тезлаштирилган амортизация сиёсатини
қўллаш орқали асосий фондларни янгилаш қандай амалга оширилаётганини
кўрсатиб берамиз ( «1-жадвалга қаранг»).
Do'stlaringiz bilan baham: |