INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
138
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ ХУДУДЛАРДАГИ БЎЛИНМАЛАР
ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШДАГИ МУАММОЛАР
Муртазаев Мухтар Махсетович
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия
академияси магистранти
E-mail:
m-muxa85@mail.ru
Аннотация.
В данной статье рассматриваются проблемы эффективного
управления деятельностью
страховых компаний в регионах, эффективного
обслуживания клиентов и способы повышения качества управления.
Ключевые слова:
страховая компания, региональные филиалы, страховые
услуги, страховые тарифы, страховой рынок, страховые сети.
Annotation.
This article discusses the problems of effective management of the
activities of insurance companies in the regions, effective customer service and how
to improve the quality of management.
Keywords:
insurance company, regional branches, insurance
services, insurance
tariffs, insurance market, insurance companies
Суғурта компаниясининг ўз худудий савдо тармоғи кўпинча харажатларни
камайтириш ва компаниянинг минтақавий мижозлари
учун жозибадорлигини
оширишнинг бир усули сифатида қаралади. Маҳаллий суғурталовчилар орасида
филиалларни ташкил қилиш ва ўзларининг минтақавий тармоқларини
ривожлантириш тенденцияси устунлик қилмоқда.
Тарқатилган ва самарали минтақавий тармоқнинг мавжудлиги суғурта
компаниясининг капиталлашувига, унинг бозор қийматини
оширишга,
бизнесни ривожлантириш имкониятларини кенгайтиришга ва потенциал
инвесторларнинг эътиборини жалб қилишга таъсир кўрсатишига қарамай,
минтақавий ривожланишнинг ўзи катта куч ва маблағларни талаб қилади.
Бозор иқтисодиёт шароитида ҳар бир фаолият кўрсатаётган суғуртачини
иккита муомма ҳаяжонлантиради: қандай қилиб мижозларга энг унумли хизмат
кўрсатиш ва қандай қилиб бошқариш сифатини ошириш.[1]
Ҳозирги кунда суғурта компанияларининг худудлардаги бўлинмаларида
суғурта хизматининг бир нечта турлари
бир неча йилдан бери амалга
оширилмоқда. Лекин тарифларда деярли ўзгаришлар йўқ. Бундай ҳолатда,
эркин рақобатга кенг йўл берилган ҳозирги вақтда актуарлар (тарифларни
ҳисоб-китоб қилувчи мутахассислар) томонидан тариф сиёсатини тўғри
юритилмаса, суғурта компаниясига зарар етиши мумкин.
Суғурта тарифлари белгилашда кам ёки кўп бўлиши суғурталанувчи ва
суғурталовчи учун жуда муҳим. Мижоз учун тариф кам бўлганда суғурта
хизмати учун кам тўлов (мукофот) тўлайди. Бу эса ўз-ўзидан суғурталовчи учун
зарар бўлиши мумкин. Агар тариф юқори белгиланганда,
мижоз рози
бўлмаслиги каби муаммолар келиб чиқиши мумкин.