Актуальные научные исследования в современном мире iscience. In. Ua



Download 4,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/194
Sana04.04.2022
Hajmi4,47 Mb.
#527906
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   194
Bog'liq
MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND (web)

Ключевые слова
: духовная культура, феномен, художественное 
творчество, художественно-эстетическое воспитание, способность, 
талант, культура, духовный мир. 
Глобаллашув даврида маънавий таҳдидларнинг ошиб бориши
ѐшларнинг маънавий тарбиясига ўз таъсирини ўтказмоқда. ―Бугунги кунда 
фарзандларимизнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва 
умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи биз учун энг долзарб 
вазифа бўлиб қолмоқда. Айниқса, ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда 
миллий ўзлигимиз, азалий қадриятларимизга ѐт ва бегона бўлган турли хил 
хуружлар, ѐшларимиз онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли 
интилишлар тобора кучайиб бораѐтгани барчамизни янада ҳушѐр ва огоҳ 
бўлишга даъват этиши табиийдир‖ - деб таъкидлайди мамлакатимиз биринчи
Президенти И. А. Каримов [1.267]. Айниқса уларнинг китобхонликка нисбатан 
интернетга қизиқиши тобора ортиб бораѐтганлиги уларда маънавий 
инқирознинг юзага келаѐтганлигидан далолат бўлиб бу эса ѐшларда бадиий
эстетик тарбияни шакллантиришни талаб этадиган долзарб муаммолардан 
биридир. 
Албатта бу борада аҳоли, хусусан ѐшларниинг маданий савиясини 
ошириш, уларни миллий ва умуминсоний маданиятнинг энг яхши 
намуналаридан баҳраманд этиш ва шу асосда маънавий етук, баркамол 
шахсларни тарбиялаш, ѐш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини 
рўѐбга чиқариш борасида мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиѐев томонидан
бу борада янги қарорлар қабул қилинмоқда [2]. Ушбу жараѐнда ѐшларнинг 
маънавий тарбиясини шакллантиришнинг муҳим қирралари бўлган бадиий 


«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
 
SCIENCECENTRUM.PL 
ISSUE 3 
ISBN 978-83-949403-3-1 
181
эстетик ва ахлоқий тарбияси масаласини ўрганиш, таҳлил этиш ва илмий 
хулосалар, амалий тавсиялар ишлаб чиқиш талаб этилади. Гарчи инсон барча 
эзгу ва гўзал нарсаларни англаш ва ҳис этиш орқали маънавият 
сарчашмаларини кашф этади ва маънавий қадриятларни юзага келтиради. 
Шунга кўра баркамол инсонни шакллантиришда маънавий тараққиѐтнинг 
муҳим шартлари бўлган шахс бадиий эстетик тарбиясининг муҳим таркибий 
қисми бўлган бадиий ижодни шакллантириш масаласини ўрганиш, таҳлил
этиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Бозор 
муносабатлари, 
истеъмолчилик психологияси 
етакчилик 
қилаѐтган бугунги шароитда омманинг публика, яъни ўқувчи-китобхон, 
тингловчи, томошабин сифатида санъатдан ―бегоналашиши‖ жараѐни 
кузатилмоқда. Айниқса, мазкур жараѐн кўпроқ бадиий адабиѐт ва ўқувчи 
ўртасидаги муносабатида кўзга ташланмоқда.
Бу ўринда таниқли ѐзувчи, Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати Омон 
Мухторнинг қуйидаги сўзларини далил сифатида келтириш мумкин: ―Бу кун, 
бир томондан, аввалгидан юз чандон кўп китоб ѐзилаяпти, босилаяпти. 
Иккинчи томондан, дўконларда (омборларда ҳам) тўлиб ѐтган китобларнинг 
савияси қандай? Улар нега китобхонга етиб бормаяпти? Эскидан китобхон 
халқимиз кам ўқиѐтганига сабаб нима? Бутун дунѐда бораѐтган 
жараѐнларнинг таъсири, кескин ўзгаришлар оқибатида шундай бўляптимикан? 
Қатор саволлар қаршимизда кўндаланг бўлиб турибди‖ [3. 3]. 
Шуни таассуф билан эътироф этиш жоизи, ҳали аксарият 
санъаткорларимиз ижодида кундалик– маиший, детектив мавзулар етакчилик 
қилади. Масалан, марказий ва маҳаллий телевидение каналлари дастуридан 
асосий ўринни эгаллаган хорижий ва миллий сериалларнинг бош мавзуини 
оилавий можаролар, келин ва қайнона муносабатлари ва бошқа шу каби 
кундалик – маиший тафсилотлар ташкил этади.
Бизнингча, бунинг- мазкур жараѐннинг асосий сабабларидан бири, 
биринчидан, юқорида таъкидлаганимиздек, миллий ғоянинг мазмун-моҳияти 
санъат асарларида ҳали бадиий-эстетик метод тамойиллари асосида ўзининг 
ифодасини тўла топмаганлигидир. Иккинчидан, санъат воситасидаги эстетик 
тарбия узлуксизлик, тизимлилик тамойилларига мувофиқ тарзда олиб 
борилишига ҳали тўлиқ эришилмаганлигидир.
Шахс бадиий ижодини шакллантириш бугунги кунда глобаллашув 
жараѐнида ѐшларни юксак таълим тарбиясини йўлга қўйиш муаммосининг 
тобора ошиб бориши ва ҳал этилишида унинг муҳим омили ҳисобланади. 
Ушбу масаланинг ҳал этилишида шахс бадиий ижодини шакллантириш унинг 
муҳим тамойили ва ечими ва айни пайтда маънавий маданият феномени 
ҳисобланади.
Бугунги кунда бадиий ижод жамиятимизда кечаѐтган маънавий 
покланиш, илмий фалсафий дунѐқарашга эга бўлган шахсни камол топтириш, 
ўз-ўзини англаш жараѐнининг муҳим омили бўлиб хизмат килишлигини намоѐн 
қилмоқда, бу ҳол ўз навбатида унинг моҳияти, хусусияти, функцияларини 
умумфалсафий тамойиллар асосида тадқиқ этишни заруран талаб этмокда. 
Ваҳоланки, маънавий қадриятларини, илдизини, ўтмишини чуқур англамаган 
миллат ‖кўрсичқон каби зулматда яшайди‖ [4. 8]. Бадиий адабиѐт эса ана шу 



Download 4,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish