«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
SCIENCECENTRUM.PL
ISSUE 3
ISBN 978-83-949403-3-1
182
бўшлиқни тўлдирувчи омил бўлиб у бадиий ижод маҳсули сифатида
маданият феномени саналади.
Бугунги кунда бадиий ижод масаласини тадқиқ этишда энг аввало унинг
мураккаб нисбий мустақил мақомга эга бўлган инсон фаолиятининг ўзига хос
усули сифатида мавжудлиги ва айни пайтда ижтимоий тизим таркибий
қисмларининг муҳим ажралмас хусусияти эканлигини ҳисобга олиш зарур
бўлиб қолмокда.
Масалан, ―Эстетика‖ луғатида бадиий ижоднинг инсон ишлаб чиқариш
фаолияти билан боғлиқ эканлиги қайд этилса-да, унинг моҳияти санъат
асарларини
яратиш,
ижро
этиш
жараѐнида
намоѐн
бўлишлиги
таъкидланган [5]. Бадиий ижод масаласига тизимлилик тамойили асосида
ѐндашиш унинг барча хусусий жиҳатларини умумий ижод жараѐнининг
гносеологик, психоло¬гик, эвристик ва функционал томонлари билан ўзаро
ички алоқадорликда, боғланишда олиб қараш, тадқиқ этиш имкониятини
беради. Шу асосда бадиий ижод эстетик қадриятларнинг яратилиши ва
уларнинг жамият, шахс фаолиятида зарурият сифатида юзага келадиган
маънавий эҳтиѐжларни қондириш орқали маданият мақоматини олиш
жараѐнидир, деган хулоса чиқариш мумкин бўлади.
Тадқиқотчи Ш. Қўшоқов ушбу концепцияни ривожлантирган ҳолда,
―Ижод - бу борлиқнинг (яратувчанлик қобилияти мавжуд тизимларда)
универсал хоссалардан биридир― деган қараш (фараз)ни илгари сурган [6. 43].
Кейинги йилларда республикамизнинг бир қатор файласуфлари
ўзларининг мақола, рисолаларида ижодиѐт, фаолият, маданият масалаларига
эътиборларини бера бошладилар [7]. Лекин тадқиқотчиларимиз ишларида
ҳали инсон фаолиятининг ижодиѐт ва маданият феноменлари билан бўлган
муносабати, унинг тузилиши, таркибий компонентлари масаласи атрофлича
фалсафий тадқиқ этишга қаратилмаган.
Шун¬га кўра бадиий ижод барча касб эгалари, барча кишилар учун
бирдек зарур бўлган маънавият компонентидир. Мазкур ижод типи, айниқса,
жамиятимизнинг иқтисодий, ижтимоий, сиѐсий, маънавий, илмий, маданий,
техникавий соҳаларида моддий ва маънавий бойликларни яратишда ва ишлаб
чиқишда фаол иштирок этишга йўналтирувчи ва уларнинг фаолияти таркибида
муҳим тизим ташкил этувчи компонент бўлиб ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, санъат асарларининг маънавий қадриятлар
даражасида яратилиши уларни баркамол шахс идрок этиши, ўзлаштириши ва
ўз фаолиятларининг таркибий қисмига айлантириши бадиий ижоднинг муҳим
жиҳатидир. Шахс бадиий ижоди фаоллигида унинг амалий ўзгартирувчилик
фао¬лияти ва ички маънавий дунѐси ўзаро алоқага киришади. Бу ўзига хос
маъна¬вий, амалий ижодиѐт усули тарзида намоѐн бўладики, шунга кўра уни
руѐбга чиқаришда қуйидаги чора тадбирларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади:
1.
Мактабгача таълим тизимидан бошлаб болаларни бадиий ижодиѐт
фаолиятига қизиқишини шакллантириш ва уни турли ўйинларда ташкил этиш;
2.
Таълим тизимида турли ижодиѐт конкурсларини ташкил этиш ва
рағбатлантириш.;
3.
Мактаб ва мактабдан ташқари ижодиѐт тўгаракларни, марказларни
ташкил этиш ва инновацион ғояларни яратишга йўналтириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |