2. Солиқларнинг турлари ва функсиялари
Солиқлар мажбурий тоъловни ифода этувчи пул муносабатларини билдириб, бу муносабатлар солиқ тоъловчилар (ҳуқуқий ва жисмоний шахслар) билан солиқни оъз мулкига айлантирувчи давлат оъртасида юзага келади.
Солиқларнинг оъзига хос белгилари мавжуд боълиб, уларга: мажбурийлик, хазинага тушишлик, қатъийлик ва доимийлик, аниқ солиқ тоъловчи учун эквивалентсизлик белгилари мавжуддир.
Биринчи белги – мажбурийлик. Солиқ ва йиғимлар мажбурий боълади, бунда давлат солиқ тоъловчининг бир қисм даромадларини мажбурий бадал сифатида бюджетга олиб қоъяди. Бу мажбурийлик Олий Мажлис тасдиқлаб берган Солиқ Кодексининг тамойили асосида амалга оширилади. Демак, мажбурийлик белгиси ҳуқуқий томондан давлат учун кафолатланган.
Иккинчи белги солиқларнинг давлат мулкига айланишидир. Солиқлар албатта хазинага-давлат бюджетига ва бошқа давлат пул фондларига тушади. Борди-ю, тоълов бошқа ихтиёрий фондлар - «Истеъдод», «Экосан», «Камолот», «Нуроний» жамғармаларига тушса, унда солиқ муносабати боълмайди. Чунки мажбурийлик тамойили йоъқ, у тоълов давлат мулкига тушмайди.
Солиқлар қатъий белгиланган ва доимий ҳаракатда боълади. Тарихда 50 ва 100 йиллаб оъзгармасдан ҳаракатда боълган солиқлар мавжуд. Илмий асоси қанча чуқур боълса солиқлар шунча қатъий ва узоқ йиллар оъзгармасдан ҳаракат қилади ёки жуда кам оъзгаради.
Тоъланган солиқлар мамлакат миқёсида ҳаммага бир хил миқдорда қайтиб келади. “Солиққа тортиш тизимида энг муҳими – бунда солиқларнинг ички моҳияти мужассамлашганлиги яъни, у солиқларни тоълиқ ва самарали қайтарилиш тамойилига амал қилиши керак. Фақатгина солиқларнинг тоълиқ, манзилли ва самарали қайтарилишлигигина солиқ механизмини ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг энг муҳим боъғинларидан бирига айлантиради”*
Лекин, давлатга тоъланган солиқ суммаси тоъловчининг шахсан оъзига тоълиқ қайтиб келмайди, яъни у эквивалентсиз пул тоъловидир. Масалан, солиқ тоъловчи бу йили давлатнинг соғлиқни сақлаш ва маориф хизматларидан ҳеч фойдаланмаган боълиши мумкин. Лекин бозор иқтисодиёти шароитида ҳамма солиқ тоъловчиларнинг тоълаган солиқ ва йиғимлари давлатнинг уларга коърсатган хилма-хил хизматлари (мудофаа, хавфсизликни таъминлаш, тартиб-интизомни оърнатиш ва бошқа ижтимоий-зарурий хизматлар) орқали оъзларига қайтиб келади. Демак, солиқ тоъловчилар нуқтаи-назаридан олганда ҳамма солиқлар бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг коърсатган ижтимоий хизматлари учун тоъланадиган (тоълов) хақдир. Солиқлар бюджетга ва давлат пул фондларига келиб тушадиган, мажбурий ҳарактерга эга боълган пул тоълови муносабатларидир.
“Шунингдек, солиқлар иқтисодий категория боълганлиги учун бозор иқтисодиёти муносабатлари, шу жумладан, молиявий муносабатлар билан чамбарчас боғлиқдир. Бозор иқтисодиёти эркин иқтисодиётдир, яъни ҳар бир ҳуқуқий шахс, тадбиркор оъз товарига эркин баҳо белгилаши, маҳсулот етказиб берувчини топиши ва оъзи истеъмолчини топиб унга маҳсулотни сотиш ҳуқуқига эга. Шунинг учун давлат уларнинг бир қисм даромадларини тақсимлаб, бюджетга оддий ажратма сифатида ололмайди. Солиқ қилиб олиш учун Олий мажлиснинг қарори зарур, яъни қонун билан олинган тоълов бюджетга оътади. Эркин иқтисодиёт шароитида солиқлар ҳам эркин, очиқ, аниқ боълади, демократик тоъловга айланади”*.
Солиқлар иқтисодий категория боълганлигидан тоъловчилар ва бюджет оъртасида даромадлар тақсимланаётганда томонларнинг иқтисодий манфаатини албатта, эътиборга олиш зарур. Солиқ тоъловчилар даромадини давлат истаганича ололмайди, солиқларни бюджетга олишнинг маълум чегараси мавжуд. Бу хақда коъплаб йирик иқтисодчилар ва давлат арбоблари оъз асарларида коърсатиб оътган. Уни давлат, шу билан бирга солиқ тоъловчиларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва фойда олишдаги фаолиятини ҳисобга олиб солиқ белгиланади. Иккинчи томондан, солиқлардан макроиқтисодиётни ривожлантириш, бозор инфратузилмасини яратиш ва бошқа умумдавлат мақсадлари учун етарли молиявий ресурслар тоъплаш учун фойдаланилади. Солиқларнинг моҳияти солиқ тоъловчилар билан давлат оъртасидаги доимий, узоқ муддатли муносабатларда оъз ифодасини топади. Аниқроқ айтсак, бу ерда иқтисодий муносабат, яъни пул муносабати мавжуддир.
Марказлашган пул фондини ва давлатнинг бошқа фондларини мажбурий ташкил этадиган солиқ ва йиғимлар турларининг йиғиндисига солиқлар тизими деб аталади. Бу таърифда солиқ ва йиғимлар ягона моҳият, яъни «мажбурий характерга эга боълган муносабат» ва уларнинг бир-бири билан боғлиқлиги ва ниҳоят бюджетга тушишлигини коърсатади. Бу Оъзбекистон Республикаси солиқ Кодекси мазмунига мос келади. Шу ерда баҳсли масала ҳам мавжуд, яъни давлатнинг бюджетдан ташқари фондларига (пенсия, ижтимоий суғурта, бандлик, йоъл фондлари ва бошқаларга) тоъловларни ҳам мажбурийлик нуқтаи назардан солиқ тизимига киритиш муаммоси мавжуд. Оъзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига биноан солиқлар тизими умумдавлат солиқлари ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимларни оъз ичига олади (қуйидаги жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |