Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
вақтда у фақат бир нарсани ўйлаганди: бундан Транторга қандай
наф бор?
***
Трантор! У элчининг ўй-фикрлари орасида ҳамиша биринчи
ўринда турарди, лекин Эбл юлдузлар жаннатини ёки Трантор
ҳарбий кучларининг сариқ нишонини қуёш ва коинот кемалари
билан қўшиб илоҳийлаштирувчи аҳмоқлардан эмасди.
Очиғи, у том маънодаги ватанпарвар ҳам эмасди, унинг учун
Трантор Трантор сифатида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас эди.
Бироқ, у тинчлик тарафдори эди. Бунинг устига у кексайиб
борар ва ўзининг қадаҳидаги майни, бешовқин мусиқали
муҳитни, тушки овқатдан кейинги уйқуни ҳамда шошилмай
қазои-муаллақни кутишни хуш кўрарди. У
барча одамлар
шундай бўлишлари керак деб ҳисобларди, лекин одамлар
урушга ва вайронагарчиликларга муккадан кетишганди. Улар
фазо бўшлиқларида музлаб қолишар, атомлар портлашидан
буғланиб кетишар, қамал қилинган, ўққа тутилаётган
сайёраларда очдан ўлишарди.
Эблнинг хонасида Трантор харитаси — Галактика
қолипининг уч ўлчамли биллур қуббаси осиғлиқ турарди.
Юлдузлар оппоқ олмосдек чақнаб турардилар, туманликлар
ёрқин ёки қорамтир хиралик эдилар, анча тублиқда эса Трантор
Республикасини билдирувчи бир қанча мовий ранг учқунлар
милтирардилар.
Харита тарихий бўлиб, унинг тугмаси бор эди — улар
ёрдамида ҳар эллик йилдан сўнг Трантор атрофида кўплаб
мовий юлдузлар чақнаётганини кузатиш мумкин эди.
Ўнта тугманинг оддийгина босилиши натижасида бир ярим
минг йил ўтар ва Трантор тасарруфига
Галактиканинг ярми
қўшиларди.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
57
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Трантор Республикасининг Трантор Иттифоқига айланиш
йўли тоғ-тоғ ҳалок бўлган одамлар, кули фазога совурилган
кемалар, йўқ қилинган оламлар устидан ўтганди. Буларнинг
ҳаммаси Транторга куч берарди.
Ҳозир эса Трантор янги ўзгариш бўсағасида,
яъни унинг
таъсири барча юлдузларга тарқатилиб, Трантор Иттифоқининг
Галактика Иттифоқига айланиш ва натижада умумжаҳон
тинчлиги вужудга келиши олдида ҳаяжондан титрарди. Эбл
худди шундай тинчликни истарди.
Хуллас, эҳтиёткор Элчи доктор Жунц билан бир йил илгари
ўтказган суҳбатида "бундан Транторга қандай наф бор?" деган
фикрнигина кўнглидан ўтказганди.
***
—
Йўқ, мен орқамдан қўйилган жосусларингиздан
ранжимаяпман, — деди Жунц. — Балки, сиз эҳтиёткор
одамдирсиз, ҳеч кимга ва ҳеч нарсага ишонишингиз керак
эмасдир. Аммо, ҳар ҳолда айтинг-чи, нега менга қидирилаётган
кишининг манзилгоҳи аниқланганини хабар қилмадингиз? Ёки
сиз ҳам у бир йил Флоринада яшаганини, уни Саркдан қидириш
бефойда эканини билмаганмидингиз? Бироқ, ҳозир
сиз уни
топибсиз ва мен у билан суҳбатлашишим зарур.
—
Афсуски, бунинг иложи йўқ.
—
Нега?
—
Яхши, мен сизга очиғини айтаман: Шунинг учунки, ўн
икки соат аввал Матт Хоровни — трантор жосусини Флорина
назоратчиси ўлдирган. У ўз новвойхонасида яшириб қўйган
икки флориналик аёл ва эркак, сиз қидираётган
кузатувчи
бўлиши керак, изсиз йўқолишган. Афтидан, уларни сквайрлар
тутиб олишган бўлишса керак.
Жунц оромкурсидан турди.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
58
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Эбл хотиржамлик билан май тўлдирилган қадаҳни лабларига
яқинлаштирар экан, сўз қотди:
—
Расмий томондан мен ҳеч нарса қилолмайман.
Ўлдирилган киши флориналик эди, йўқолганларнинг ҳам
флориналик эмаслигини биз исбот этолмаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: