Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
ўлчагич ўша пайтларда ғиштдан қурилган эски бинонинг
деворида осиғлиқ турарди, у ғиштлар аллақачон уваланиб,
тупроққа қоришиб кетган. Бу орада Саркнинг аскарлари беш-
олтита қўшни сайёраларни босиб олди, бир қанча вақт улар
устидан ҳукмронлик қилдилар. Беш юз йил аввал, у тинч даврни
ўлчаётган вақтда, Сарк ўзига энг яқин сайёра бўлган Флоринада
ҳисобсиз бойлик мавжудлигинн кашф қилди. Сўнгра иккита
муваффақиятли уруш рўй берди ва тантанали равишда ғалаба
сулҳига қўл қўйилди. Сарк ўзининг бошқа мустамлакаларидан
воз кечиб, бор чангалини Флоринага ботирди, натижада у
шунчалик буюк кучга айландики, ҳатто Трантор ҳам бас
келолмай қолди.
Флорина барча давлатларга, шунингдек, Транторга ҳам керак
эди. Ўтган бир неча юз йилликлар мобайнида Флорина —
коинотдан турли очкўз қўллар интилаётган ёқимли ўлжа эди.
Уни биринчи бўлиб Сарк чангаллади. Сарк бу ўлжани қўлдан
чиқаришдан кўра, Бутун Галактика Урушини бошлашга тайёр
эди.
Трантор буни биларди!
Вақт ўлчагичнинг бир текисдаги унсиз мақоми Сквайрнинг
онгида худди шу нақаротни қайтараётгандек эди.
Вақт —2.23 эди.
***
Бир йилча аввал ҳам бу бошлиқларнинг учрашуви бўлиб
ўтганди. Ўшанда, Сайёра юзасидаги қитъаларга эгалик
қилаётган Сквайрлар ҳозиргидек уч ўлчамли тасвирда
учрашгандилар.
Сквайр Руненинг ҳақиқий вужуди ҳозирги пайтда сайёра
шари юзасининг қарама-қарши томонидаги тун қаърига чўккан
ягона қитъада эди. Файфнинг катта хонасида унинг тасвирини
www.ziyouz.com
kutubxonasi
79
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
ўраб турган тўғри тўрт бурчак шаклдаги фазо тиббий ёруғликка
нисбатан совуқроқ нур билан ёритилганди.
Бу катта хонада ҳақиқий вужуди ёки тасвири билан
Саркнинг барча эгалари йиғилганди. Руне — хўппа семиз, қип-
қизил, устига-устак, кал эди. Балле эса сочлари оқ, юзларини
ажин босган, қоқсуяк одам эди. Стиннинг упа-элик суртилган,
бир оз қизартирилган юзларида кучдан қолган, бироқ ўзини
бардам кўрсатишга уринаётган одамнинг жонсиз табассуми
мунғайиб турар, Борт бўлса ўзининг икки кундан бери
олинмаган соқоли ва ифлос тирноқлари билан саришталикка
ёқтирмайдиган, тозаликка бефарқлик билан қарайдиган кимса
тасаввурини берарди.
Бешовлон Буюк Сквайр эди.
Улар Саркдаги уч поғонали бошқарув кучларининг энг
юқориси ҳисобланардилар. Пасткиси - Флоринанинг Фуқаролик
Хизмати — энг мустаҳкам ҳисобланиб, Саркдаги айрим олийзот
хонадонларнинг муваффақиятлари ёки инқирозлари унга таъсир
ўтказмас эди. Аслини олганда айни шу Хизмат бошқарув ўқини
мойлаб, ғилдирагини айлантирарди. Ундан юқорида, отамерос
қолувчи Давлат Бошлиғи (ғоят безиён кимса) томонидан
тайинланувчи Вазирлар ва департамент бошлиқлари турардилар.
Уларнинг, шу хусусда Бошлиқнинг ҳам бор-йўқ хизмати фақат
расмий қоғозларга ўз исм-шарифларини чекишдан иборат эди.
Ва ниҳоят, мана булар — бешта қитъани ўзаро бўлишиб олган
кишилар — сўнгги поғона эдилар. Улар кирт савдоси билан
шуғулланувчи хонадонлар бошлиғи эдилар. Саркда амалга
ўтириш ҳам, сиёсатни қандай юритиш ҳам фақат пулга боғлиқ
эди. Улар пулдор одамлар эдилар. Беш кишининг ичида энг
бадавлати Файф ҳисобланарди...
Ўтган галдаги учрашувда Сквайр Файф Галактикада
бадавлатлик бўйича иккинчи ўринда турувчи сайёранинг
(биринчиликни, ярим миллион оламлардан бож ва хирож олиб
www.ziyouz.com
kutubxonasi
80
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
турувчи Трантор эгалларди) ўзидан бошқа хўжайинларига
шундай деганди:
—
Мен жуда ғалати хабар олдим. Қарши бўлмасангиз, уни
ўқиб бераман. — У ҳаяжонланиб, ўзининг майин овози билан
ўқий бошлади: "
Do'stlaringiz bilan baham: |