Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
қўнгани йўқ.
Жунц меҳмонхонага қайтиб, бу муаммо тўғрисида узоқ
ўйлади. У қайтиб кетишни яна орқага сурди. Узоқ вақт
истиқомат қилишга мўлжалланган бошқа хонага кўчиб ўтди.
Трантор вакили Людиган Эбл билан учрашишга келишди.
Кейинги кунни у Сарк тарихига оид китобларни мутолаа қилиш
билан ўтказди. Эбл билан учрашиш вақти етганида, унинг бутун
вужуди ғазабдан жунбушга келганди. Улар ҳали кўрадиганини
кўрадилар...
Қари Эбл унинг қўлларини қаттиқ сиқиб, меҳмоннавозлик
билан кутиб олди. Робот-барменни чақирди ва биринчи, иккинчи
қадаҳларни бўшатиш мобайнида иш ҳақида умуман гапиртирмади.
Жунц қулай фурсатдан фойдалаиб қолишга интилиб флоринанинг
фуқаролик хизмати тўғрисида савол берди ва Саркдаги амалий
генетика ҳақида маъруза эшитди. Унинг нафрати янада ошди.
Шунга қарамай, у оҳиста ва қисқагина қилиб, ўтган воқеани айтиб
берди. Эбл бирон марта ҳам унинг сўзини бўлмади.
Жунц гапиришдан тўхтагач, у сўради:
—
Сиз йўқолган кимсани танийсизми?
—
Йўқ.
—
Унга назарингиз тушмаган ҳамми?
—
Кузатувчи — тадқиқотчиларимиз билан учрашиш жуда
мушкул.
—
Унда авваллари ҳам ана шундай руҳий безовталик бўлганми?
—
ЮКТБнинг марказий бошқармасидаги ёзувларга қараганда,
бу — биринчисини. Агар буни руҳий безовталик деб ҳисобласак,
албатта.
—
Қандай ёрдам қилишим мумкин?
—
Мен тушунтириб бераман. Саркнинг Сайёралараро
Транспорт Бюроси кузатувчимиз кемасининг юритгичлари қуввати
спектрини яқин фазодан топа олмади. Бу нарсада улар алдашмайди.
Мен саркликлар алдам-қалдамни ёқтиришмайди демоқчи эмасман,
www.ziyouz.com
kutubxonasi
46
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
улар фақат бефойда ёлғон-яшиқни ишлатишмайди, чунки менинг
бу фазони икки-уч соат ичида текшириб чиқишим мумкинлигини
билишади.
—
Тўғри. Хўш, унда нима?
—
Қувват спектрини фақат икки ҳолдагина сезиш мумкин эмас.
Биринчиси — яқин фазода кеманинг йўқлиги, чунки у гиперфазо
орқали Галактиканинг бошқа қисмига ўтиб кетган; иккинчиси —
унинг умуман фазода мавжуд эмаслиги, чунки кема сайёрага
қўнган. Тадқиқотчи ўз фикридан қайтганлигига ишонмайман.
Агарда унинг Флорина учун хавфли ва Галактика учун муҳим
ҳисобланувчи фикрлари чиндан ҳам хомхаёл бўлса, унинг Саркка
тушиб, хавфдан огоҳ қилишига ҳеч нарса халақит қилолмайди. У ўз
фикрни ўзгартириши ва қайтиб учиб кетиши асло мумкин эмас. Бу
соҳада менинг ўн беш йиллик тажрибам бор. Лекин унинг хабари
тўғри бўлса, унинг яқин фазодан жўнаб қолиши, ҳеч бир ақлга
сиғмайдиган хатти-ҳаракатдир.
Транторлик қария кўрсаткич бармоғини кўтарди-да, уни оҳиста
тебратар экан, деди:
—
Демак, сиз уни Саркда деб ҳисоблаяпсизми?
—
Худди шундай. Лекин, бу ерда ҳам икки хил тахмин бор.
Биринчидан, агар у ҳақиқатдан ҳам ақлдан озган бўлса, албатта,
сайёранинг фазовий бекатидан бошқа жойга қўнган бўларди. Ва у
қаерлардадир ярим эси оғган ҳолда санғиб юрарди. Бу бизнинт
кузатувчиларимиз учун ҳам камдан-кам учрайдиган ҳол. Бундай эс
оғишлик одатда вақтинча бўлади. Бу нарса ўтиб кетганда эса, бемор
ўз ишининг тафсилотларини эслайди. Чунки, коинот
тадқиқотчисининг ҳаёти — унинг хизматидир. Кўпинча бундай
беморни оммавий кутубхонага кириб коинот тадқиқотига оид
адабиёт қидиришидан топиб олишади.
—
Тушунарли. Сиз Кутубхоначилар қўмитасидан шундай ҳол
тўғрисида ахборот олиб беришимни истаяпсизми?
—
Йўқ, мен учун бундай қийинчилик мавжуд эмас. Мен коинот
www.ziyouz.com
kutubxonasi
47
Do'stlaringiz bilan baham: |