***
Ўша юлдуз кетма-кет бир неча йил унинг ҳам қуёши бўлган.
Уни кеманинг иллюминаторидан биринчи марта юлдуз каби
эмас, балки беҳад ёрқин коптокчадек кўрганда, беихтиёр тиз
чўккиси келганди. Жаннатга яқинлашяпсан, деган фикр, ҳатго
биринчи фазовий учишнинг фалаж қилиб қўювчи қўрқинчини
ҳам босиб кетганди.
У жаннатга қўнгач, инон-ихтиёрини флориналик бир қарияга
топширишди. Қария эса уни яхшилаб ювинтириб, тузукроқ
кийим кийдирди. Шундан сўнг, уни бир катта бинога олиб
боришди. Йўлда кетишаётганда қария қаршиларидан чиқиб
қолган бир кимсага букчайиб таъзим қилди.
—
Бошингни эг, қуллуқ қил! — жаҳл билан
шивирлади у ёш Теренсга.
Теренс айтилганни бажарди, лекин хижолат
бўлди.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
53
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
—
Ким бу?
—
Сквайр, сўтак!
—
Шу — сквайрми?
У тўсатдан тўхтаб қолди ва уни тезроқ юришга ундашга
тўғри келди. Шундай қилиб, у сквайрлар билан танишди. Улар
ҳам оддийгина одам эканлар. Бошқа ёш флориналиклар, балки
бундай кутилмаган ҳафсаласизликни енгиб кетган бўлардилар,
бироқ бу Теренснинг қўлидан келмади. Унинг қалбида бир
нарса бутун умрга ўзгарди.
У фуқаролик хазматида беш йилдан кўпроқ ишлади ва шу
вақт мобайнида унинг истеъдодини одат бўйича турли ишларда
синаб кўрдилар.
Бир куни унинг олдига лўппигина, юмшоқ флориналик
келди-да, дўстона жилмайди, елкаларига қоқиб сквайрлар
ҳақидаги фикрини сўради.
Теренснинг бир кўнглида шартта бурилиб, кетиб қолгиси
ҳам келди-ю, лекин ўзини босди. У пинҳоний фикрларим
қандайдир сирли йўл билан юзимда ифодаланиб қолмадимикан,
деб ҳам ўйлади. У бош чайқаб, сквайрларнинг фазилатлари
ҳақида нималарнидир ғўлдиради. Лўппи одам эса лабларини
қимтиб, сўз қотди.
—
Сиз бундай ўйламайсиз. Кечаси мана бу ерга келинг.
У Теренснинг қўлига бир парча қоғоз тутқазди. Бу қоғоз бир
неча дақиқадан кейин ўз-ўзидан куйиб кулга айланди.
Теренс борди. У бир чеккаси қўрқар, аммо қизиқиш туйғуси
ундан ҳам кучли эди. У бир неча танишларини ҳам учратди,
улар Теренсга жуда сирли боқардилар. Маълум бўлишича, у
якка эмас экан.
Бу одамлар ҳам сквайрларни Флоринанинг бойликларини
ўзларининг бир чақага қиммат ўйин-кулгуларига сарфловчи,
маҳаллий халқни эса камбағаллиқда ва нодонлиқда сақловчи
ифлос чўчқалар деб ҳисоблашар экан. У яқин орада Саркка
www.ziyouz.com
kutubxonasi
54
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
қарши буюк қўзғалиш рўй беришини ва Флорина бойликлари
қонуний эгаларига топширилажагини билди.
—
Аммо, сквайрлар ва назоратчилар қуролланишган-ку... —
ҳайрон бўдди Теренс.
Шунда унга Трантор, яъни кейинги юз йилликларда
кенгайиб Галактикадаги инсон зоти яшайдиган сайёраларнинг
қарийб ярмисини ўз ичига олган улкан давлат ҳақида сўзлаб
беришди. Трантор, дейишди улар, флориналиклар ёрдамида
Саркни тор-мор келтиради.
—
Бироқ, — деди Теренс аввал ўзига, кейин бошқаларга. —
Трантор шунчалик буюк, Флорина эса кичкинагина, бу ҳолда
Трантор янада каттароқ ва золимроқ ҳукмдор бўлиб
қолмайдими? Агарда бу қутулишнинг ягона йўли ҳисобланса,
ундан кўра Сарк истибдодига чидаган яхши-ку.
Лекин улар Теренснинг устидан кулишди ва бу ерда
эшитганлари
ҳақида
бировга
ғиринг
деса
гумдон
қилажакларини айтиб ҳайдаб юборишди.
Теренс бир қанча вақт Хавфсизлик Бўлимида ҳам ишлади, —
бунга унча-бунча флориналик муяссар бўла олмасди. Теренс бу
хизматда юриб, бутун сиёсат турли фитналардан иборат экан,
деган фикрга келди. Флоринадаги айрим кишилар эса қандайдир
йўллар билан тил топишиб, қўзғолонга тайёргарлик кўришарди.
Одатда, уларни маблағ билан Трантор таъминларди. Баъзан эса
бўлажак исёнчилар Флорина бошқа бировнинг ёрдамисиз ҳам
ғалаба қила олади, деб ўйлардилар.
Энди эса манави, қачонлардир коинот тадқиқотчиси бўлган,
ҳозир эса ҳар бир флориналик ҳаётига таҳдид қилаётган
қандайдир хавф ҳақида ғўлдираётган кўримсизгина одам унда
умид уйғотди...
***
www.ziyouz.com
kutubxonasi
55
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Теренс тунги ёмғир ёғиб ўтган, булутлар орасидан хирагина
милтиллаб турган юлдузлар ёғдуси тушаётган дала бўйлаб
юрарди. У Флоринанинг бойлиги ҳамда бошига тушган балоси
бўлган кирт бўйини тўйиб ҳидларди.
Do'stlaringiz bilan baham: |