Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

Кузатиш методи.
Ёш даври психологиясида бу методнинг объектив
(ташқи) ва субъектив (ўзини ўзи) кузатиш турлари бор.


66 
Инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагилар амалга 
оширилади: 
1) кузатишнинг мақсади, вазифаси белгиланади;
2) кузатиладиган объект танланади;
3) синалувчининг ѐш, жинси аниқланади;
4) тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади;
5) кузатиш қанча давом этиши қатъийлаштирилади; 
6) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўйин, ўқиш, меҳнат, спортда) 
амалга оширилиши тавсия қилинади;
7) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа билан ўтказилиши) 
тайинланади; 8) кузатилганларни қайд қилиб бориш воситалари (кундалик, 
суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитофон, видеомагнитофон ва
бошқалар) тахт қилинади. 
Кузатиш орқали турли ѐшдаги одамларнинг диққати, ҳис-туйғулари, 
нерв системасининг ташқи ифодалари, темперамент хусусиятлари, имо-
ишоралари, сезгирлиги, хулқ-атвори, нутқ фаолияти ва ҳоказолари ўрганилади. 
Аммо ўта мураккаб ички психологик кечинмалар, юксак ҳиссиѐтлар, тафаккур, 
мантиқий хотира ва ақл-заковатни тадқиқ этишга бу методнинг имкони 
етмайди. Масалан, гўдак болани кузатишда унинг ҳаракатлари, ўйинчоқларга 
муносабати, ҳис-туйғуси, талпиниши, майли, хоҳиши аниқланади. Ўқувчининг 
дарсдаги ҳолатини кузатишда эса диққатининг хусусияти, ташқи қўзғатувчи 
билан таъсирланиши, темпераменти, хатти-ҳаракатининг суръати, эмоционал 
кечинмасининг ўзгариши тўғрисида маълумотлар тўплашга имконият туғилади.
Ташқи кузатишда баъзан тафаккур бўйича ҳам маълумотлар олиш: иш 
устидаги кайфиятини, фикрнинг муайян объектга йўналтирилганини, ташқи 
қўзғатувчилар таъсирига берилмасликни, чеҳрадаги ташвиш ва изтиробни, 
кўздаги ғайритабиийликни, шунингдек, синчковлик, теранлик, термулиш каби 
руҳий ҳолатларни кузатиб тафаккурнинг кечишидаги ўзгаришни аниқлаш 
мумкин. Булардан ташқари, қўлнинг титраши, асабийлашиш, нутқнинг 


67 
бузилиши, ҳиссиѐтнинг беқарорлашуви ҳам инсон руҳиятидаги ўзгаришлар 
бўйича маълумот беради. 
Психология фанида ўзини ўзи кузатишдан (интроспекциядан) ҳам 
фойдаланилади. Кўпинча тажрибали психолог ѐки юқори малакали моҳир 
ўқитувчи ўзини ўзи кузатиш орқали илмий хулоса чиқара билади. Масалан, ўз 
тафаккурини кузатиб ўзидаги эмоционал ўзгариш ҳақида, шунингдек, 
тафаккурнинг ички механизмлари вужудга келиши ва кечиши ҳақида маълумот 
олади. Натижада тафаккурнинг сифати, мазмуни, моҳияти ва қай тарзда, қандай 
тезликда, қай шаклда рўй беришини кузатади. 
Чет эл психологиясида ўзини ўзи кузатишнинг инсон руҳиятини 
ўрганишдаги ролини ифодаловчи илмий-амалий материаллар тўпланган. 
Интроспекция йўналишининг йирик намояндалари ўзларини ўзлари 
кузатганлар ва тўплаган материалларини таҳлил қилиб умумий психологик 
қонуниятларни яратишга ҳаракат қилганлар. Лекин инсон турли вазиятларда 
ўзини бир хил бошқара олмайди ва шунинг учун бу методнинг илмий аҳамияти 
катта эмас. 
Шундай қилиб, кузатиш методининг қулай ва самарали жиҳатлари 
билан бирга заиф томонлари ҳам мавжуд. Шу сабабли инсоннинг мураккаб 
психикаси бошқа методлардан фойдаланиб тадқиқ қилинади. 

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish