Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Гуруҳий психокоррекциянинг ўзига хослиги ва психокоррекцион



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

Гуруҳий психокоррекциянинг ўзига хослиги ва психокоррекцион 
гуруҳ билан ишлаш 
Гуруҳий машғулот ўзининг қонун-қоидаларига эга, тренинг давомида 
иштирокчиларнинг қоидаларга амал қилишлари таъминлаб борилади. Тренинг 
дастурини ишлаб чиқиш ўйин фаолиятининг маълум бир динамикасини 
ташкиллаштириш ҳисобига амалга оширилади.
Тренингда қўлланилган методларнинг асосий вазифалари қуйидагилар 
билан изоҳланади: 
1) ўқувчиларни ўз ҳиссиѐт ва эмоционал реакцияларини бошқара олишга 
ўргатиш; 
2) шахслараро муносабатлар жараѐнида намоѐн бўладиган мулоқот 
кўникмалари ва малакаларини ҳосил қилиш; 
3) шахснинг ижтимоий-психологик билимдонлигини кучайтириш; 


85 
4) самарали мулоқотда намоѐн бўладиган зарур сифатлар, ижтимоий 
установкаларни шакллантириш, ноадекват жиҳатларни коррексия қилиш; 
5) ўз-ўзини тўлароқ англаш, билиш ҳамда ўзгаларга нисбатан тўғри 
муносабатларни шакллантириш қобилиятини ўстириш; 
6) 
умуман, шахснинг ижтимоий муносабатларининг ижтимоий-
психологик вазиятларга мослигини таъминлаш ва мувофиқлаштириш. 
Коррекцион гуруҳ турлари. 
Коррекцион машғулот давомида психологик 
тренингнинг қуйидаги кўринишларидан фойдаланилади:
 
1. Гуруҳий кўникмалар тренинги – бунда қатнашувчилар ўзини одамлар 
орасида яхшироқ тушунишлари ва хулқ-атворини баҳолай олишлари 
шакллантирилади. Бу гуруҳларда қуйидаги вазифалар қўйилади ва ҳал 
қилинади: шахслараро муносабатнинг яхшиланиши, коммуникатив кўникма ва 
малакаларни шакллантириш. Бунда қатнашчилар ўзаро фаолиятнинг 3 та 
босқичини босиб ўтадилар:
а) тасаввур;
б) ўзлаштирилган билимларни тадбиқ этиш;
в) гуруҳларда шахслараро ишонч ва очиқ кўнгиллик муҳитини яратиш.
Тадбиқ этиш босқичида ҳар бир иштирокчи шахслараро хулқ-атворнинг 
янги – мослашувчан шаклларини ўйлаб топади. 
2. Учрашув гуруҳлари. Инсонларнинг ўз ижтимоий тажрибалари билан 
мустақил шуғуллана олишларига ѐрдам беради. Бундай гуруҳларда махсус 
усуллар ѐрдамида шахслараро ишонч, фикрлар ва ҳиссиѐтларни эркин 
ифодалаш муҳити келтириб чиқарилади. Гуруҳ қатнашчилари шахслараро 
фаолиятнинг бир қатор босқичларини қайта кўриб чиқади. Бу жараѐн қуйидаги 
тарзда амалга оширилади: Қатнашчилар жуфтликка бўлинадилар ва биринчи 
тасаввурлари билан ўртоқлашадилар. Улар ўртасида ишонч муносабатлари 
пайдо бўла бошлайди. Кейинги босқичда эса гуруҳ аъзолари уларни мулоқотга 
киришишига 
қийинчилик 
туғдираѐтган 
муаммоларни 
диққат 
билан 
ўрганадилар.
3. Гештальт гуруҳ тренинги. Бунда иштирокчилар, аввало, ўз 
ҳиссиѐтларини англаб ва таҳлил қилишни ўрганадилар. Бу гуруҳларда 
қатнашчилар шахслараро муносабатлардаги муаммоли вазиятларда қандай 
позицияда эканликларини тушунишларига ѐрдам берилади.
4. Психодрама гуруҳи. Бунда мижозга таъсир кўрсатадиган ҳаѐтий 
ҳақиқий спектакллар ѐки баъзи бир вазиятлар ифодаланади. Психодрама бошқа 
усулларга қараганда ноанъанавий йўналишда олиб борилади. Дастлаб гуруҳда 
тайѐргарлик машқлари амалга оширилади. Бунда гуруҳ аъзолари психодрамада 
бажариладиган маълум бир ролни бажариб кўрадилар. 


86 

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish