Натижаларни қайта ишлаш ва баҳолаш
Натижалар қуйидаги калит ѐрдамида қайта ишланади:
«тўғри», «тўғри, шекилли» - 1, 2, 5, 6, 8, 11, 12, 14, 17, 19.
«нотўғри», нотўғри шекилли» - 3, 4, 7, 9, 10, 13, 15, 16, 18, 20.
Калитга мос келган ҳар бир ҳолат учун 1 баллдан қўйилади. Барча
баллар йиғиндиси қанчалик катта бўлса, тегишли фанни ўрганишда ички
мотивация шунчалик баланд бўлади. Баллар йиғиндиси қанчалик кичик бўлса,
ички мотивация даражаси шунчалик суст бўлади. Умумий натижаларни
баҳолашда қуйида келтирилган меъѐрий кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин:
175
0 – 10 балл – ташқи мотивация устун;
11 – 20 балл – ички мотивация устун.
Ички мотивация даражасини баҳолаш учун қуйидаги меъѐрий
кўрсаткичларга таяниш мумкин:
0 – 5 балл – ички мотивация паст даражада;
6 – 14 балл – ички мотивация ўрта даражада;
15 – 20 балл – ички мотивация юқори даражада.
Эслатма:
илмий тадқиқот ўтказиш мақсадида бирламчи («хомаки»)
натижалардан фойдаланиш тавсия этилади
Методика манбаси: Дубовицкая Т.Д. К проблеме диагностики учебной мотивации.
Вопросы психологии. – 2005. – С 73 – 78
Эгоцентрик ассоциациялар тести
Мазкур проектив тест ўсмирлар ва катта мактаб ѐши ўқувчиларидаги
эгоцентризм даражасини аниқлашга хизмат қилади. Эгоцентризм –
индивиднинг тегишли ахборот таъсирида ҳам бирор билиш объектига нисбатан
бўлган ўзининг бошланғич қарашларини ўзгартиришга қодир бўлмаслиги:
воқеа – ҳодисаларга бошқа одамлар кўзи билан қарай олмаслик, бошқалар
нуқтаи назарини тушуна билмаслик. Ушбу ҳусусият одатда 12 – 14 ѐшларга
келиб, йўқолиб боради ѐки, аксинча, ўсмирлик даврида эгоцентрик типдаги
шахсга хос хусусиятлар шаклланиши ва мустаҳкамланиши мумкин.
Методика Т.И.Пашукова томонидан тавсия этилган бўлиб, 40 та
тугалланмаган гапдан иборат. Текширилувчи ҳаѐлига келган биринчи фикрни
ѐзиб, гапни тугаллаши талаб қилинади.
1.
Бундай вазиятда …
2.
Энг осони…
3.
Шунга қарамай…
4.
Борган сайин…
5.
Унга нисбатан…
6.
Ҳар қайси…
7.
Аттанг…
8.
Натижада…
9.
Агар…
10.
Бир неча йил аввал…
11.
Энг муҳими…
12.
Аслини олганда…
13.
Фақат…
14.
Ҳақиқий муаммо шундаки…
15.
Барибир…
16.
Шундай кун келадики…
17.
Энг катта …
18.
Ҳеч қачон…
19.
Бунга…
20.
Иложсиз ҳолатда…
21.
Муҳими шундаки…
22.
Баъазан…
176
23.
Тахминан…
24.
Ўтмишда…
25.
Гап шундаки…
26.
Айни пайтда…
27.
Яхшиси…
28.
Ҳаммасини эътиборга олиб…
29.
Агар бундай бўлмаганда…
30.
Доим…
31.
Имконияти бўлса…
32.
Бу ҳолда…
33.
Одатда…
34.
Ҳатто, шундай бўлса ҳам…
35.
Ҳозиргача…
36.
Шарт – шароитлар бўлса…
37.
Энг қизиғи…
38.
Қандай қилиб…
39.
Яқин кунлардан буѐн…
40.
Фақат шундан кейин…
Do'stlaringiz bilan baham: |