Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

 
 


29 
 
1-мавзу: “Баркамол авлод” болалар марказларига тегишли меъѐрий - 
ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ҳамда уларнинг ижросини таъминлашда 
тўгарак раҳбарларининг вазифалари.
 (2 соат назарий) 
 
РЕЖА: 
1. Миллий таълим модели ва кадрлар тайѐрлаш миллий дастурининг 
тарихий-оламшумул аҳамияти. 
2. ―Баркамол авлод‖ болалар марказлари тўғрисидаги Низомнинг мазмун-
моҳияти. 
3.―Баркамол авлод‖ болалар маркази тўгарак раҳбари лавозимининг 
малака тавсифларидаги вазифалар. 
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
мактабдан ташқари таълим, 
дастур, низом, Давлат талаблари, таълимни модернизациялаш, меъѐрий - 
ҳуқуқий ҳужжатлар. 
1.Миллий таълим модели ва кадрлар тайѐрлаш миллий дастурининг 
тарихий-оламшумул аҳамияти. 
Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 
ишлаб чиқилган Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури сўзсиз Ўзбекистон 
мустақиллигининг юксак натижаси ва ютуғидир. Негаки, бу каби кенг 
кўламдаги ижтимоий лойиҳаларни фақат мустақиллик шароитидагина илгари 
суриш, амалга ошириш имконияти юзага келди. Мустақиллик халқимизнинг 
бой маънавий-ахлоқий, маданий-тарихий мероси ва умуминсоний қадриятларга 
асосланган, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг миллий 
моделига мос келадиган ўз таълим тизимимиз ва кадрлар тайѐрлаш 
моделимизнин танлаш учун шарт-шароит яратди.
Мазкур дастурнинг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни 
ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, 
ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва аҳлоқий 
талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайѐрлаш Миллий 
тизимини яратишдир. 
Ушбу мақсадни рўѐбга чиқаришда қуйидаги вазифалар амалга 
оширилмоқда:
-"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 
таълим тизимини ислоҳ қилинмоқда, давлат ва нодавлат таълим муассасалари 
ҳамда таълим ва кадрлар тайѐрлаш соҳасида рақобатбардош муҳит
шакллантирилди
ҳамда йилма -йил таълим тизими замонавий талаблар асосида янгиланиб 
борилмоқда. Таълим ва кадрлар тайѐрлаш тизимини жамиятда амалга 
оширилаѐтган янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қурилиши
жараѐнларини ижобий томонга ўзгартирмоқда.


30 
 
Мамлакатимизда кадрлар тайѐрлаш тизими муассасаларини юқори 
малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва 
ижтимоий мақомини кўтариш борасида инновацион технологиялар ва дунѐ 
тажрибаларидан унумли фойдаланилмоқда. 
Кадрлар тайѐрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва 
иқтисодий тараққиѐти истиқболларидан, жамият эҳтиѐжларидан, фан, 
маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан 
ҳолда такомиллаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 
Таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашуви 
таъминланиб, тайѐрланаѐтган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан 
давлатнинг талаблари, шунингдек нодавлат тузилмалари, корхоналар ва 
ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантириш механизмлари ишлаб 
чиқилиб таълим тизимини янада ривожлантиришга янгича ѐндашувлар 
асосида ишлар ташкил этилмоқда. Узлуксиз таълим ва кадрлар тайѐрлаш 
тизимига бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан чет эл инвестициялари 
жалб этилиб реал механизмлари амалиѐтга жорий этилмоқда. 
Дунѐда кўплаб Таълим моделлари мавжуд. Ҳар бир мамлакат ўз миллий 
Таълим тизимини шакллантиришда, авввало қуйидагиларни ҳисобга олади: 
Таълим модели – бу, маълум бир давлатнинг таълимий фаолиятни ташкил 
этишдаги ўз услубидир.
Европа таълим модели, бошланғич мактабдан бошлаб Таълим олувчиларга 
юқори даражада талаб қўяди ва уларга фундаментал билимларни, шунингдек 
табиий ва муҳандислик фанларини тақдим этади. Мактабгача Таълим тизими 
мавжуд. Лекин Европа таълим тизимида мактабдан ташқари таълим алоҳида 
ташкил этилмаган, асосан Россия Федерациясида болаларни бўш вақтини 
ташкил этиш ―Болалар маркази‖ ( ―Детский центр‖) да турли хил йўналишдаги 
тўгарклар ташкил этиш асосида амалга оширилади. Ушбу марказлар асосан 
болаларга бошланғич касб – ҳунар таълимини беради. Марказлар асосан ота – 
оналар бадал маблағлари ҳисобига амалга оширилади. 
Америка модели шуниси билан фарқланадики, давлатнинг таълимни 
молиялаштиришдаги сезиларли роли билан бир қаторда, хусусий бизнес ҳам бу 
борада юқори даражада фаолликни намоѐн этади. Мактаблар маҳаллий 
органлар тасарруфида, хусусий ва давлат олий ўқув юртлари ўртасида эса 
миқдор жиҳатдан тахминан тенглик мавжуд. Бир бутун олиб қараганда, 
таълимни молиялаштиришда миллий манбалардан кўра локал манбалар 
салмоғи кескин даражада ортиб бормоқда. Бошланғич ва ўрта таълим асосан 
бепул, олий таълим эса – аксарият пуллик, бироқ таълим хизматлари учун учун 
пул тўлашда талабаларга грантлар ва кредитлар ҳисобига ѐрдам беришнинг 
сертармоқ тизими мавжуд.
Америка таълим тизимида давлат мактаблари ва хусусий мактаблар, 
нуфузли ҳамда ўртамиѐна университетлар ўртасида таълим сифати борасида 
сезиларли равишда фарқ мавжуд. 
Америка таълим тизими ўрганилганда мактабдан ташқари таълим 
алоҳида тизим сифатида киритилмаган. Уларда асосан юқорида кўрсатиб 
ўтилган таълим турларига сингдирилган. 


31 

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish