Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


 “Баркамол авлод” болалар марказларини ташкил этиш тўғрисидаги



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

2. “Баркамол авлод” болалар марказларини ташкил этиш тўғрисидаги 
Низомнинг мазмун-моҳияти. 
 
Таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасида мактабдан ташқари таълим
тизимида катта ўзгаришлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 
февралда ―Мактабдан ташқари Таълим тизимини янада такомиллаштириш 
чора- тадбирлари тўғрисида‖ги 50- сонли қарор қабул қилинди. 
Ушбу қарор асосида ҳар бир туман ва шаҳарларда биттадан ―Баркамол 
авлод‖ болалар марказлари ташкил этилган, шунингдек биттадан вилоятларда
ҳам марказлар фаолият юритмоқдалар.
2011 йил 11 майда‖Баркамол авлод‖ болалар марказлари тўғрисидаги 
Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 130-сонли қарори 
билан тасдиқланди. 
Ушбу низом Ўзбекистон Республикасида мактабдан ташқари Таълим 
тизимини такомиллаштириш, унинг узлуксизлигини, шунингдек Кадрлар 
тайѐрлаш миллий дастури вазифалари самарали амалга оширилишини 
таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда давлат ва нодавлат мактабдан 
ташқари таълим муассасасалари фаолиятини тартибга солади. 
Мактабдан ташқари таълим муассасасаси Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси 
палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, 
қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ва низомга ҳамда ўз уставига 


34 
 
амал қилади. 
Мактабдан ташқари таълим муассаса уставида белгилаб қўйилган. 
―Баркамол авлод‖ болалар марказларининг Уставлари тегишли Таълим 
бошқаруви органлари томонидан буйруқ билан тасдиқланади ва маҳаллий 
хокимликларнинг рўйхатидан ўтказилади. Марказ томонидан ўқувчиларга 
қўшимча Таълим олганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади. 
―Баркамол авлод‖ болалар марказлари Низомига кўра 6ѐшдан 16 ѐшгача 
бўлган болалар қабул қилинадилар. Марказга болаларни қабул қилиш 
ихтиѐрий. 
Тўгарак машғулотлари 15 сентябрдан бошланиб, 25 майда якунланади. 
Ёзги таътил кунлари учун алоҳида мавсумий режалар тузилади. 
Тўгарак аъзоларининг сони 1- ўқув йилида 10 нафар, 2-чи ва ундан кейнги 
йилларда 8 нафардан кам бўлмаслиги керак. 
Тўгарак машғулотларини ташкил этилиши учун ҳафтада 6 академи соат 
ажратилади ва 1-чи ўқув йилида 216 соат тўгарак машғулотлари ўтказилади.
6 ѐшли болалар учун тўгарак машғулотлари вақти 35 дақиқа етиб 
белгиланган ва у ҳафтада 2 академик соатдан ошмаслиги лозим. 
Ўзбекистон Республикаси ХТВ нинг 2011 йил 14 майдаги ―Баркамол авлод 
болалар марказининг намунавий Устави 103 -сонли буйруғи асосида 
тасдиқланиб, барча марказларга етказилди. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 130-сонли қарори билан 
―Баркамол авлод‖ болалар марказларини ташкил этиш тўғрисида‖ги Низом 
тасдикланди. 
Ушбу Низом 10 бўлимдан иборат.
1-бўлим: Умумий қоидалар (1-7 бандар). 
2-бўлим: Мактабдан ташқари Таълим муассасасининг асосий вазифалари 
(8-банд) 
3-бўлим: Мактабдан ташқари Таълим муассасасининг фаолиятини ташкил 
этиш (9-10 бандлар) 
4-бўлим: Таълим жараѐни иштирокчиларининг хукук ва бурчлари (18-24 
бандлар) 
5-бўлим: Мактабдан ташқари Таълим муассасасида педагогик фаолият 
билан шуғулланишчилар хакида (25-28 бандар) 
6- бўлим: Мактабдан ташқари Таълим муассасасининг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари (29-30 бандлар) 
7- бўлим: Мактабдан ташқари Таълим муассасасининг бошкариш (31-33 
бандлар) 
8-бўлим: Мактабдан ташқари Таълим муассасасининг мол-мулки ва пул 
маблағлари (34-37 бандлар)
9- бўлим: Халқаро ҳамкорликда қатнашиш (38- банд) 
10- бўлим: Якунловчи қисм. (39- банд) 
Мактабдан ташқари Таълим муассасининг ўқув дастурлари Ўзбекистон 
Республикаси Халқ Таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади ва тавсия 
қилинади. 
Халқ Таълими вазирлигининг 2011 йил 31 мартда ―Мактабдан ташқари 


35 
 
Таълимга қўйиладиган Давлат талаблари‖ 69-сонли буйруғи билан қабул 
қилинди. 
Мактабдан ташқари Таълим муассасасаси тарбияланувчиларининг ҳуқуқ 
ва мажбуриятлари муассаса Уставида белгилаб қўйилган. 
―Баркамол авлод» болалар марказларининг уставлари тегишли Таълим 
бошқаруви органлари томонидан буйруқ билан тасдиқланади ва маҳаллий 
ҳокимликларнинг рўйҳатидан ўтказилади. 

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish