Айланма маблаьларнинг молиялаштириш усуллари


Битирув-малакавий ишининг услубий асослари бўлиб



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/27
Sana26.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#469244
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
korxonalarda ajlanma mablaglarni boshqarish va ulardan samarali fojdalanish jollari uzsalaman oazh shaklidagi ozbek-german qoshma korxonasi misolida

Битирув-малакавий ишининг услубий асослари бўлиб, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
И.А. 
Каримов 
асарлари, 
маърузалари, 
Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 
шунингдек, менежмент, бизнес назарияси ва асосларига оид махсус 
республика ва хориж мамлакатларида чоп этилган илмий адабиѐтлар, журнал 
ва газеталар, интернет маълумотлари хизмат қилади. 

Битирув малакавий ишнинг ахборот базаси сифатида 
Ўзбекистон 
Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги, Республика статистика қўмитаси ва 
вилоят статистика бошқармаси, корхона статистик маълумотларидан 
фойдаланилди.
Ишнинг илмий янгилиги 
корхонанинг айланма маблағлар, уларнинг 
моҳияти, бошқаришнинг
 
назарий асосларини ўрганиш, айланма маблағлари 
ва улардан фойдаланиш ҳолати
 
вазиятдан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилиш, 
айланма маблағлар элементларини иқтисод қилиш ва улардан самарали 
фойдаланишни амалга оширишни бошқариш стратегияларини ишлаб 
чиқишни назарий жиҳатдан асослаш ва амалий тавсияларни беришдан 
иборат.

Ишнинг назарий ва амалий аҳамияти 
ОАЖ шаклидаги ―Uzsalaman‖ 
қўшма корхонаси айланма маблағларни самарали бошқариш асосида унинг 
иқтисодий барқарорлигини оширишни бошқариш масалаларини назарий 
жиҳатдан ўрганиш ва ўрганиш жараѐнида аниқланган камчиликларни ҳал 
этишга доир амалий тавсияларни бериш ҳамда тадбирларни ишлаб чиқишдан 
иборат.



1. КОРХОНАНИНГ АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРИ, УЛАРНИНГ 
МОҲИЯТИ, БОШҚАРИШНИНГ ЗАРУРАТИ 
1.1 Айланма маблағлар, уларнинг корхона хўжалик фаолиятида тутган 
ўрни 
 
Корхоналар самарали фаолият юритишлари учун нафақат асосий 
капитал балки айланма капиталга ҳам муҳтож бўладилар. 
Бозор 
иқтисодиѐти 
шароитларида 
корхоналарнинг 
айланма 
маблағларга етарли тарзда эга бўлиши уларнинг меъѐр фаолият юритиши 
гарови ҳисобланади. Шуни ҳам унутмаслик зарурки, ишлаб чиқараѐтган 
маҳсулот бирлигига сарфланувчи хомашѐ, материал, ѐқилғи ва энергия 
миқдори маҳсулот сифатига таъсир кўрсатмаган ҳолда қанчалик кам бўлса, 
маҳсулот шунчалик арзонлашади ҳамда айланма маблағлар камроқ 
сарфланиб, улардан фойдаланиш самарадорлиги юқори бўлади.
Айланма маблағлар - бу корхона ва хўжалик бирлашма 
(уюшма)ларнинг меҳнат буюмлари бўлиб, бевосита ишлаб чиқариш 
жараѐнини таъминловчи (ишлаб чиқариш айланма фондлари) ҳамда 
маҳсулотни сотиш ва таъминот жараѐнларида хизмат кўрсатувчи 
маблағлардан (муомала фондлар) иборат. 
Корхона балансида етарли айланма маблағлар миқдори бозор 
шароитида унинг фаолияти амалга оширилишининг зарур замини 
ҳисобланади. 
Айланма маблағлар пул кўринишида ифодаланиб, корхоналарда 
моддий бойликлар ва фондларнинг зарур заҳираларини ташкил этади, ишлаб 
чиқариш жараѐни ва маҳсулот сотилишини узлуксиз амалга оширилишини 
таъминлайди. 
Корхонанинг айланма маблағларни самарали ишлатиш орқали корхона 
хўжалик фаолиятига юқори самарли келтириш мумкин бўлади. Шунинг учун 
ҳам корхона хўжалик фаолиятида айланма маблағларнинг меъѐрини сақлаш 



муҳим аҳамият касб этади. Бозор иқтисодиѐти шароитида корхона хўжалик 
фаолиятида ҳар доим ҳам товарлари ва тайѐр маҳсулотлари тезлик билан 
сотилиб кетмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам корхона ўзининг айланма 
маблағлари етишмаган ҳолда турли йўллари билан уни молиялаштиришга 
ҳаракат қилади.
Корхонанинг айланма маблағларининг манбаи фойда ва бюджетдан 
ташкил топадиган хусусий маблағлар, қарзлар, банк кредити ва ташқаридан 
жалб этилган маблағлардир. Корхона ва бирлашмалар хусусий айланма 
маблағларига ўз ихтиѐрича эгалик қилади. Уларни сотиши, айирбошлаши ва 
қарз бериши мумкин. Айланма маблағларнинг етишмаган қисми 
корхонанинг давомади ѐки вазирлик эҳтиѐт фондидан тўлдирилиши мумкин. 
Бундан ташқари хусусий айланма маблағлар амалдаги нормативлар 
даражасига келтириш мақсадида банк кредити берилади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш цикли тугагандан сўнг яъни тайѐр 
маҳсулот ишлаб чиқарилган ва сотилгандан сўнг корхонанинг айланма 
маблағлари тушган тушум ҳисобидан қопланади. Бу эса ишлаб чиқариш 
жараѐнининг доимий равишда айланиши ҳисобига бўлади.
Айланма маблағлар айланиши қуйидаги чизмада қўрсатлитган 1.3 – 
чизма. 
П – Т …И…Т
1
– П
1
бу ерда:
П – пул воситаси;
Т – корхонанинг ишлаб чиқариш воситалари; 
И – ишлаб чиқариш; 
Т
1
– тайѐр маҳсулот; 
П
1
– маҳсулот сотишдан келиб тушган ва сақланган фойдани ўз ичига 
олувчи пул маблағлари.
Нуқталар (…) муомила воситаси тўхтаб қолганлигини, лекин унинг 
айланиш жараѐни ишлаб чиқариш соҳасида давом этганини бирдиради.



Айланма маблағлар бир вақтнинг ўзида корхона ишлаб чиқаришнинг 
соҳасининг ҳамма босқичлари ва шаклларида амалга оширилади. Бу эса, 
корхона фаолиятининг доимий ва узлуксиз давом этишини таoминлайди.
Корхонада ишлаб чиқариш фаолиятининг бир меъѐрда, бир текис ва 
юқори натижа билан бориши айланма маблағларнинг оптимал ўлчамларидан 
келиб чиқади. Шунинг учун айланма маблағларни меъѐрлаш жараѐни муҳим 
аҳамият касб этади ва у корхонанинг молиявий режалаштиришга киради.
Айланма маблағлар меъѐрий корхона иши учун зарур бўлган минимал 
ҳисоб суммаларини ўрнатади.
Хом ашѐ, пул маблағлари ва бошқаларнинг ҳақиқий заҳиралари 
меъѐрдан кам ѐки унга тенглашган бўлиши мумкин, бу жорий молиявий 
фаолиятнинг энг ўзгарувчан кўрсаткичларидан биридир.
Айланма маблағлар меъѐрининг бажарилмаслиги ишлаб чиқариш ва 
маҳсулот сотишда тўхтаб қолишларга ва бунинг натижасида корхона ишлаб 
чиқариш дастурининг бажарилмаслигига олиб келади. Буларнинг барчаси 
ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланилмаслигига сабаб бўлади.
Корхона активларини, шу жумладан айланма маблағларини 
бошқаришдан кўзанган асосий мақсад, корхонанинг тўловга қодирлигини 
таъминланаган ҳолда, қўйилган капиталдан максимум фойда олишдир. Бу 
борада, иқтисодий инқирозлар шароитида, тўловга қодирлик фойдалиликдан 
кўра муҳимдир.
Қўйилган капиталга нисбатан энг кўп фойда олишга эришиш ва юқори 
даражада тўловга қодирликни таъминлаш муайян даражада бир-бирига 
зиддир. Чунки рентабелликни ошириш учун пул маблағлари турли хил 
айланма маблағлар ва асосий воситаларни сарфланиши лозим. Тўловга 
қодирликни таъминлаш учун эса корхонада доимо маълум бир даражада пул 
маблағлари бўлиши зарур, у жорий тўловлар айланишидан олиши керак. 
Шундай қилиб, корхона айланма маблағларини бошқаришнинг муҳим 
вазифаси тўловга қодирлик ва рентабеллик ўртасидаги мақбул нисбатни 



таoминлаш ҳисобланади. Бунга айланма маблағлар тизими ва ўлчамидан 
келиб чиқиб эришилади.
Корхонанинг айланма маблағларини меъѐрини белгилаш корхона 
фаолиятининг тўловга лаѐқатлилигини таъминлаб, корхонанинг тўла қувват 
билан ишлашини таъминлайди.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish