Ҳайдовчи ва унинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни



Download 214,5 Kb.
bet4/5
Sana13.12.2022
Hajmi214,5 Kb.
#884747
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ҳайдовчи ва унинг ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлашдаги ўрни

Хотира - қабул қилиш жараёни, асаб тизимининг ташқи олам ҳақидаги ахборотларини ва бу ҳодисаларга организмнинг эътибор беришини сақлаш қобилияти.
Фикрлаш - сезиш, қабул қилиш, хотира, тасаввур билан узлуксиз боғлиқ бўлиб, унинг асосий аҳамияти бу жараёнларни мувофиқлаштириш, тартибга солиш ва синтез қилишдадир. Ҳайдовчилар учун фикрлаш тезлиги муҳимдир, чунки фикрлаш асосида хулоса чиқариш ва ундан кейинги ҳаракатлар автомобилнинг ҳаракатланиш тезлиги қанча юқори бўлса, шунча тез бажарилиши лозим.
Ҳайдовчининг тезкорлик сифати - бу сифатлар кутилмаганда вужудга келадиган критик вазиятларда тўғри хулоса чиқара олиш ва қисқа вақт ичида керакли ҳаракатларни бажара олишга тайёр бўлишликнинг даражасини аниқлайди.
Диққат - бу сифат руҳий фаолият характеристикаси бўлиб ҳисобланади ва онгнинг маълум бир объектига жалб қилиш ва йўналтириш орқали ифодаланади.
Диққатнинг автомобил ҳайдовчиси учун муҳим сифатлари бўлиб турғунлик, тўплаш, ҳажм, тақсимлаш ва кўчириш ҳисобланади.
Реакция - организмнинг ҳар қандай сигналга жавоб ҳаракатидир. Реакция оддий ва мураккаб бўлади.
Оддий реакция - бу аввалдан маълум бўлган бир дона ишорага жавоб ҳаракати. Масалан, ёруғлик ёки товуш қўзғотгич тугмасини босиш. Ёруғлик қўзғотгич тугмачани босишнинг ўртача вақти 0,2 с, товушники эса 0,15 с. Агарда қатор мумкин бўлган жавоб ҳаракатларидан битта ёки бир нечта аниқ ҳаракатни танлаш зарур бўлса, бундай реакция мураккаб реакция дейилади. Кўпгина ҳолларда ҳайдовчининг кутилмаган вазиятларда вазиятнинг ўзгаришига бўлган реакцияси мураккаб ҳаракат реакциясига киради ва унинг вақти 0,4-2,5 с ва ундан кўпроқ бўлган оралиқда бўлиши мумкин.
Ҳайдовчи меҳнатини ташкил этиш ва унинг касбига муносиблигини аниқлаш
Кўп вақт мобайнида автомобилни бошқариш натижасида ҳайдовчининг диққати пасайиши ва реакция вақти ошиши мумкин. Бу эса ҳаракат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жуда хавфли ҳисобланади. Бундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчининг иш вақти тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикасида мавжуд меҳнат кодексининг 115-моддасига [19] амал қилган равишда автокорхоналардаги ҳайдовчиларнинг иш вақти ҳафтасига 40 соатдан, ҳафтада олти кун ишловчиларга кунига 7 соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим (бу иш тартиби автобус, такси, махсус транспорт ва тунда ишловчи ҳайдовчиларга тааллуқли эмас).
Европа давлатларида ҳайдовчининг бир кунлик максимал иш вақти 9 соат қилиб белгиланган. Ҳайдовчилар 6 ҳафта ишлагандан сўнг 1 ҳафта дам олиш режалаштирилади. Бунда 14 кун мобайнида максимал иш вақти 90 соатдан ошмаслиги керак. Тўхтамасдан автомобилни максимал бошқариш вақти 4,5 соатни ташкил этиши, сўнгра 45 минут дам олиши ўрнатилган. Белгиланган иш тартибини кузатиб (назорат қилиб) бориш учун автомобилларга тахометр ўрнатилади [11].
АҚШда тадқиқотчиларнинг охирги 25 йил ичида ўтказган ЙТҲ таҳлили [11] бўйича юк автомобилини давомли бошқариш ортган сари ЙТҲни вужудга келтирувчи нисбий таваккаллик вазияти ошиб, 9 соат ишлагандаги нисбий таваккаллик 4,5 соатдагидан 1,31 марта, 10 соатдаги эса 1,5 марта катта (6.3-расм) бўлиши аниқланилган.
Ҳайдовчи меҳнатини тўғри ташкил этиш унинг бир автомобилда ва аниқ йўналишда мунтазам ишлашини тақозо этади.
Ҳайдовчининг меҳнатини ташкил қилишдаги асосий камчиликлардан бири кўпчилик ҳолларда иш вақтидан ташқари ишлар бўлиб, улар иш вақти ва дам олиш режимини издан чиқаради ҳамда ҳаракатланиш хавфсизлигига катта хавф туғдиради.
Ҳайдовчилик касбига муносиблик биринчи навбатда унинг ҳайдовчилик касбига қандай тайёргарлик кўргани, йўл ҳаракат қоидаларини мукаммал билиши, психофизиологик жиҳатдан транспорт воситаларини бошқаришга тайёргарлиги, белгиланган қоидаларга хоҳиш билдириши, шахс сифатида жамият бўлаётган қизиқишларига ва жамият хавфсизлигига эгоистик руҳда эмаслиги аниқланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади. Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун вазирлик томонидан жойларда махсус ҳайъат тузилади. Ҳайъат таркибида терапевт, хирург, окулист, невропатолог, психолог, отоларингологлар (аёллар акушер-гинеколог кўригидан хам ўтадилар) қатнашадилар. Агарда ҳайдовчининг касбга муносиблигини аниқлаш даврида низолар чиқадиган бўлса, уни вазирлик, вилоят, шаҳар, туман миқёсидаги тузилган тиббий ҳайъатлар ҳал қилади.
Айрим ҳолларда маълум физиологик етишмовчилиги бўлган шахсларга транспортни бошқаришга рухсат берилади. Масалан, оёғи шикастланган ногиронларга транспорт воситаси конструкциясини ўзгартириб, қўлда бошқаришга мослаштирилади ёки эшитиш органида нуқсони борларга махсус эшитиш мосламаси тақиб транспортни бошқаришга рухсат берилади (бундай ҳолларда ҳайдовчи фақат ўз шахсий транспортини бошқариб, бошқаларга хизмат кўрсатиши ман этилади). Ҳозирда ранг ажратиш қобилияти паст ёки йўқ (дальтоник) шахсларга транспорт воситасини бошқаришга рухсат бериш тўғрисида изланишлар олиб борилаяпти. Умуман, бизда ўрнатилган ҳайдовчиликка мосликни аниқлаш тартиби ривожланган давлатлар тартибига мос келади.



Ҳайдовчилик касби-ни эгалламоқчи бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Тиббий кўрикдан ўтишлари нати-жасида бўлғуси ҳайдовчи-ларнинг кўриш, эшитиш, ўз вақтида ташқи (йўл шароитини) ва ички (автомобил транспортини) муҳитга бўлган диққати ва бошқа психологик хусу-сиятлари текширилади. Барча транспорт воси-талари ҳайдовчилари Ўзбе-кистон Республикаси

Нисбий таваккаллик




6.3-расм. Юк автомобил ҳайдовчисининг
дам олмасдан бошқариш давомийлиги
ортиши билан ЙТҲни нисбий
таваккалликни ўзгариши

Ўзбекистон Республикасида барча транспорт воситалари уларнинг турларига, қўлланилишига ва бошқаришнинг ўзига хослигига қараб А, В, С, Д, Е тоифаларга ҳамда трамвай, троллейбус, мотокажаваларга бўлинади. Буларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сонли «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан берилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасида тегишли рухсат берувчи белгиси бўлган шахслар қуйидагиларни бошқариши мумкин:
«А» - мотоцикл, мотороллер, моточана ва бошқа мототранспорт воси-таларини;
«В» - тўла вазни 3500 килограммдан ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ошмайдиган, шунингдек, улар базасида ишлаб чиқаришда қўл билан бошқариладиган автомобилларни;
«С» - тўла вазни 3500 килограммдан ортиқ бўлган юк автомобилларини;
«Д» - ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган ва йўловчилар ташишга мўлжалланган автомобилларни;
«Е» - тоифаси, шатакчаси, «В», «С» тоифалари ёки «Д» тоифасидаги транспорт воситаларидан иборат бўлган туркумни.
Трамвай ҳайдовчисига фақат трамвай, троллейбус ҳайдовчисига фақат троллейбус бошқаришга рухсат этилади.
«В», «С» ва «Д» тоифасидаги транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига уларнинг тўла вазни 750 килограммдан кўп бўлмаган тиркама билан ҳам бошқаришга йўл қўйилади.
Тўла вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган тиркамали «В», «С» ва «Д» тоифаларидаги транспорт воситаларини, шунингдек, бўғимли автобусларни бошқариш учун ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномасида «Е» тоифасини ҳам бошқаришга рухсат этилганлиги белгиси бўлиши шарт.
«В», «С», «Д» ва «Е» тоифаларидаги транспорт воситаларини, трамвайлар, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ билан келишилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона ўқув режаси ва дастури асосида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув юртларида тайёргарликдан ўтишлари шарт. «А» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мустақил тайёргарлик кўрган шахсларга ҳам ДЙҲХХ РИБ ларда имтиҳон топширишга рухсат этилади.
Ўқув режаси дастурларига автотранспорт воситаларини бошқариш фанлари киритилган олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, техника билим юртлари ва умум-таълим мактаблари махсус дастурлар асосида «В», «ВС» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун тайёрлашлари мумкин.
Имтиҳон назарий ва амалий қисмлардан ўтказилади.
Назарий имтиҳонда имтиҳон топширувчининг «Йўлларда ҳаракатланиш қоидалари» ва дастурда кўзда тутилган бошқа фанлар бўйича билими текширилади.
Амалий имтиҳонда ҳайдовчилик гувоҳномаси қайси транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тоифага олинаётган бўлса, имтиҳон топширувчининг фақат шу тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш бўйича малакаси текширилади.
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар юртларининг касбий йўналиши автотранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш учун тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанларнинг тўлиқ ўқитилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича тугатган шахсларга “В” ёки “ВС” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар топширишга рухсат этилади.
Масалан, Тошкент автомобил - йўллар институтида барча бакалавр тайёрлаш йўналишларининг ўқув режаларига «В» тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини (институтни тамомлагандан кейин махсус курсларни ягона дастур асосида ўқиганлиги муносабати билан қўшимча ўқув курсларида ўқимасдан) олиш учун имтиҳон топширишлари мумкин.

Download 214,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish