Ҳайдовчи ва унинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни



Download 214,5 Kb.
bet1/5
Sana13.12.2022
Hajmi214,5 Kb.
#884747
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Ҳайдовчи ва унинг ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлашдаги ўрни


Ҳайдовчи ва унинг ҳаракат Хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни


РЕЖА:



  1. Ҳайдовчини характерловчи кўрсаткичлар, унинг руҳий ҳолати ва биологик имкониятлари

  2. Ҳайдовчи меҳнатини ташкил этиш ва унинг касбига муносиблигини аниқлаш



Ҳайдовчини характерловчи кўрсаткичлар, унинг руҳий ҳолати ва биологик имкониятлари
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда инсон йўл ҳаракатининг асосий иштирокчиси: ҳайдовчи, йўловчи, пиёда ва ҳаракатни ташкил қилувчи сифатида қатнашади. Буларнинг ичида ҳайдовчи алоҳида ўрин эгаллайди, шунинг учун ҳаракатни ташкил қилишда унинг психологик, физиологик ва биологик имкониятларини эътиборга олиш зарур. Ҳаракатланиш давомида ҳайдовчига ҳар хил нохуш факторлар таъсир этади: автомобил салонига кираётган чиқинди газлар, транспорт шовқини, вибрация, қишнинг совуқ ва ёзнинг иссиқ ҳавоси, ёмғир, қор, туман, йўлнинг ёмон шароити, автомобилнинг ҳар хил камчиликлари, пиёдаларнинг тартибсиз ҳаракатланиши ва ҳоказолар.
Ҳайдовчи асосий ахборотни йўл шароитини кузатиш орқали олади ва ахборотлар унинг учун иккинчи даражали аҳамиятга эга. Ахборотларнинг характери ва ҳажми жуда тез ўзгарувчан бўлиб, у доимо ҳайдовчидан мунтазам равишда йўлдаги ҳаракат шароитини диққат-эътибор бериб кузатишни тақозо қилади. Ҳайдовчининг иш фаолияти жуда мураккаб бўлиб, ҳаракатланиш давомида йўл, автомобил, пиёда ва муҳит шароитига фаол таъсир кўрсата олмайди (6.1-расм) ва уларнинг ўзгаришини олдиндан аниқлай олмайди, у шундай шароитда ўзининг, йўловчиларнинг, пиёдаларнинг ҳаётига хавф туғдирмасдан ҳамда автомобилни ва ундаги юкларни тўлиқ сақлаган ҳолда хавфсиз ҳаракатни таъминлаши керак.
Ҳар бир касбда инсоннинг фаолиятини таҳлил қилишдан келиб чиқиб, унинг муҳим руҳий-физиологик ўзига хослигини ажратиб кўриш мумкин. Ҳайдовчи доимо ҳаракатдаги барча қатнашчиларининг ҳаракатланиш тартиби, йўлнинг ҳолати ва ўлчамлари, атроф-муҳит ҳолати ва бошқарув воситалари мавжудлиги, автомобилнинг қисм ва асбобларининг ҳолати тўғрисидаги катта ҳажмдаги ахборотни доимий равишда қабул қилиши ҳамда қисқа муддатда ахборот мажмуасини қайта ишлаб ва таҳлил қилиб, қарор қабул қилиш керак (6.1-расм).
Шуни айтиб ўтиш керакки, ҳайдовчилар ҳар доим ҳам тўғри қарор қабул қилиб ҳаракат қилмайдилар. Бундай ҳолат вужудга келишига кўпинча қуйидагилар сабаб бўлади:
ахборот ўз вақтида олинмаган, унинг натижасида ҳайдовчи ҳаракат шароитини тўғри баҳолай олмаган ва ЙТҲнинг олдини олиш имконияти етарли бўлмаган;
бирламчи ахборотни нотўғри тушуниш, масалан, бурилиш учун берилган сигнални ҳайдовчи тормоз сигнали деб қабул қилиши;
ҳаракатланиш шароитини нотўғри таҳлил қилиш, масалан, чорраҳага яқинлашаётган ҳайдовчи светофорнинг сариқ сигналидан кейин яшил ёнишини кутган, лекин сигнал қизил ёнган;
нотўғри қарор қабул қилиш, масалан, вужудга келаётган ЙТҲнинг олдини олишнинг бирдан-бир тўғри йўли траекторияни бирмунча ўзгартиришнинг ўрнига ҳайдовчи жадал тормоз қилишга қарор қилиши;
нотўғри ҳаракат қилиш, масалан, ҳайдовчи тўсатдан тормоз педали ўрнига ёнилғи берувчи педални босиши ва шу билан ҳаракат тезлигини бирданига ошириб юбориши.
Келтириб ўтилган вазиятларнинг юзага келишида ҳайдовчининг руҳий ҳолати, шунингдек, амалий тажрибаси катта аҳамиятга эга.
Инсонларнинг руҳий ўзига хослиги бир хилда эмас. Одамнинг руҳий ҳолатига кўп жиҳатдан атроф-муҳит кўрсаткичлари таъсир кўрсатади, улар нерв тизимига таъсир кўрсатиб, руҳий жараёнларнинг кесиш чуқурлиги ва тезлигини ўзгартиради. Шу сабабдан ҳайдовчининг руҳий ҳолатини тўғри тушуниш учун унинг фаолиятини кузатувчи айрим руҳий жараёнларни ўрганишнинг ўзи етарли бўлмасдан, бунинг учун инсонни шахс сифатида характерловчи ўзига хосликни билиш зарур.
Шахс кўп қиррали сифатларнинг ўзаро боғланишларидан ташкил топади. Булар қизиқишлар, темперамент, характер, берилувчанлик, ўз касбига муносабат, бошқа фаолият турларига муносабат, жамоат ишларига муносабат ва ҳ.к. лардан иборат.

Download 214,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish