6
SQL ўзи маълумотлар қаерда жойлашгани, қандай индекслар ва ҳатто
амалларнинг энг самарали кетма кетлигини қўллаш кераклигини аниқлайди,
бу деталларни маълумотлар базасига сўровларда кўрсатиш керак эмас. SQL
тили фойдаланувчига реляцион маълумотлар базасида сўровларни
ташкил
қилиш имконини беради.
SQL тилининг ўзи IBM компаниясида 1974 йилда DB2 маълумотлар
базасини бошқариш тизими (МББТ) ни яратиш жараѐнида ишлаб чиқилган
ва кенг кўламда RISC процессорли машиналарда UNIX тизимлар асосида
ҳамда мейнфреймларда, суперкомпьютерлар асосида қурилган
катта
ҳисоблаш тизимларида қўлланилган.
Реляцион тиллар тарихига назар соладиган бўлсак, шуни айтиш
мумкинки, алгебраик тиллардан реляцион ҳисобга асосланган тилларга
ўтилиши тилларнинг ривожланишида эволюцион қадам ва муҳим
туртки
бўлди. Реляцион алгебрага яқин бўлган ISBL (Information System Base
Language) тили сўровлар тили бўлиб, Питерли(Англия)даги IBM
фирмасининг тадқиқот марказида PRTV (Peterlee Relational Test Vehicl)
тадқиқот тизимида фойдаланиш учун ишлаб чиқилган. Лекин, бу тилнинг
имкониятлари бошқа сўровлар тили билан таққосланганда
чекланган,
масалан, унда ҳеч қандай агрегат операторлари (ўртача, минимум, максимум
ва ҳ.) йўқ, шунингдек, ѐзувларни киритиш, ўчириш ва модификация қилиш
воситалари мавжуд эмас.
Реляцион ҳисобга асосланган тиллар алгебраик тилларга қараганда
юқори даражали тил деб юритилади ва кенг тарқалганлиги билан ажралиб
туради, чунки улар процедурага эмас,
балки натижа олишга
йўналтирилгандир.
SQUARE ва SEQUEL каби сўровлар тилининг яратилиши алгебраик
тиллардан реляцион ҳисобга ўтиш имконини берди.
SQUARE тилининг яратилиши IBM нинг Сан-Хоседаги тадқиқот
марказида System-R МББТ тизимида фойдаланиш учун биринчи қадам
бўлди. Унда реляцион алгебрада бўлмаган қатор имкониятлар ва агрегат
7
функциялар мавжуд бўлишига қарамай, синтаксисида қуйи
индексларнинг
ишлатилиши ноқулайлик туғдириб, унчалик эътиборга сазовор бўла олмади.
Унинг ривожланган кўриниши сифатида SEQUEL (Structured English Query
Language) тили пайдо бўлди. SEQUELда жадвал ва устунларнинг номини
калит сўзлар, масалан, SELECT, FROM орқали ифодаланиши SQUARE даги
қуйи индекслардан фарқли ўлароқ, анча қулайликлар туғдирди.
1970 йилларнинг охирида ORACLE
компанияси томонидан SEQUEL
тилининг модификацияланган варианти ишлаб чиқилди ва у SQL деб ном
олди. Шу билан бирга мустақил бўлмасдан PL/SQL vа Transact-SQL каби
ички дастурлаш тилларига инкапсуляция қилинади.
1986 йилда ANSI (American National Standart Institute)
SQL тилининг
расмий стандартини ишлаб чиқди, 1992 йил бу стандарт кенгайтирилди. SQL
стандарти
Do'stlaringiz bilan baham: