Ҳайдарова С. Sql тили



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/37
Sana28.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#473673
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
sql tili imkoniyatlari va qollanilishi




 
 
Ҳайдарова С. 
 
 
 
 
SQL ТИЛИ: 
ИМКОНИЯТЛАРИ ВА 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ 



МУНДАРИЖА 
Кириш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 3 
I-боб. SQL тили асослари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 5
1.1.SQL тили ҳақида . . . . . . . . . . . . . . . . 5 
1.2. SQL тили буйруқларининг турлари . . . . . . . . . 8 
1.3. SQL тилида маълумот турлари . . . . . . . . . . . 12 
1.4. SQL тилининг операторлари . . . . . . . . . . . 13
1.5. SQL тилида жадвал яратиш ва улар билан ишлаш . . . 16 
1.6. Жадвалга маълумот ларни киритиш . . . . . . . . . 23
II-боб. SQL тилининг қўлланилиши . . . . . . . . . . . 29 
2.1. SQL тилида сўров яратиш. SELECT инструкцияси . . 29 
2.2. Сатрларни фильтрлаш. WHERE конструкцияси . . . 33 
2.3. Жадвалга қўшимча маълумотларни киритиш. INSERT ва
SELECT INTO операторлари . . . . . . . . . . . . . . 39
2.4. Жадвалдаги ѐзувларни янгилаш ва ўчириш .UPDATE 
ва DELETE операторлари . . . . . . . . . . . . . . . 47 
2.5. SQL тилининг агрегат функциялари . . . . . . . 54 
2.6. SQL тилида маълумотларни саралаш. ORDER BY
конструкцияси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 59
2.7. Бирлаштирилган сўровлар . . . . . . . . . . . 62
2.8. SQL тилида маълумотларни гуруҳлаш. GROUP BY 
конструкцияси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 67 
2.9. Группаларни фильтрлаш. HAVING конструкцияси . . . 69 
1.
2.10. ORDER BY ва GROUP BY конструкцияларидан биргаликда 
фойдаланиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 73 
2.11. SELECT инструкциясининг кенгайтирилган имкониятлари.
UPDATE CASE буйруғи . . . . . . . . . . . . . . . . . 74
2.12. SQL-сўров ичидаги сўров . . . . . . . . . . . 76 
2.13.Сўров 
остидан 
ҳисобланувчи 
майдон 
сифатида 
фойдаланиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 80



III-боб. SQL тилининг мижоз -сервер технологиясида
қўлланилиши . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 83 
3.1. Маълумотларни тақсимланган қайта ишлаш . . . . 83 
3.2. Мижоз-сервер технологияси . . . . . . . . . . 85 
3.3.Мижоз-сервер технологиясининг дастурий таъминоти . 92 
3.4. MySQL маълумотлар базаси сервери . . . . . . . 97 
3.5. MySQL да маълумотлар базасини яратиш . . . . . 102 
3.6. SQL-ифодалар синфи . . . . . . . . . . . . 106 
Хулоса . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 111 
Адабиѐтлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . 113 
Илова 
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 115 



КИРИШ 
Маълумки, маълумотлар базаси – маълумотлар тўпламини тақдим
этиш ва ташкил этишнинг объектив шакли бўлиб, бунда ушбу
маълумотлар ЭҲМ орқали қидириб топилади ва ишлов бериладиган 
ҳолатда тизимлаштирилган бўлади. Маълумотлар базаси ҳозирги кунда 
ижтимоий заруратга айланган ва йилдан-йилга кишилик фаолиятининг
турли соҳаларида кенг қўлланилмоқда.
Ҳозирги пайтда маълумотлар базасининг энг кенг тарқалган модели бу 
реляцион моделдир. Иерархик ва тармоқ моделидан фарқли равишда бу 
моделда алоқалар объект сифатида қаралади, яъни кўпга кўп алоқаларни 
тасвирлаш учун янги типдаги ѐзувлар киритилади. 
Реляцион маълумот базалари маълумотларни жадвалларга жойлаш ва 
жадваллар орасида мос боғлиқликларни, яъни муносабатни (реляцияни) 
ўрнатишга асосланган. Улар жадваллар орасидаги турли боғлиқликларни 
ўрнатиш, маълумот киритиш шаклларини яратиш, ҳисобот шаклларини 
чиқариш, турли сўровлар тузиш имконини беради.
Маълумотларнинг реляцион модели оддий икки ўлчамли жадвал - 
муносабатларнинг 
йиғиндисидир. 
Реляцион 
маълумотлар 
базасида 
сақланувчи маълумотларни қайта ишлаш ва ўқиш учун мулжалланган тил 
SQL тили бўлиб, компьютер саноатида оммавий тарқалиши жиҳатидан у энг 
олдинги ўринларда туради. Кейинги бир неча йил ичида SQL маълумотлар 
базасининг ягона стандарт тили бўлиб қолди.
Маълумотлар базасига мурожаат қилиш жараѐнида биз SQL тилидан 
фойдаланамиз.
"Мижоз-Сервер" технологиясига кўра мижоз сўровлари 
махсус маълумотлар серверларида қайта ишланади, мижозга фақат сўровни 
қайта ишлаш натижалари қайтарилади. Сервер билан мулоқот қилиш учун 
эса ягона тил сифатида SQL танланган.
Ҳозирги пайтда ҳамма замонавий реляцион МББТ версиялари ва ҳаттоки 
нореляцион МББТ версиялари (масалан, Adabas) "Мижоз-Сервер" 



технологияси ва SQL тилидан фойдаланадилар. Бу тил маълумотлар базасига 
сўровларни жўнатиш ва натижалар олиш учун мўлжалланган.
Ҳозирги кунда SQL юздан ортиқ МББТ ларда ишлаяпти. SQL 
тилининг халқаро стандарти расмий жиҳатдан қабул қилинди ва кейинроқ 
мукаммаллаштирилди. SQL тили МББТ архитектурасининг муҳим аъзоси 
бўлиб, у Microsoft компанияси дастур ишлаб чиқаришининг стратегик 
йўналиши бўлиб хизмат қилади. IBM компаниясининг иккинчи даражали 
тадқиқот лойиҳасининг бажарилиши натижасида пайдо бўлган SQL тили 
ҳозирги вақтда муҳим компьютер технологияси ва кучли бозор фактори 
сифатида кенг тарқалди.
SQL – бу структуралашган сўровлар тилининг (Structured Query
Language) қисқартирилган номланиши бўлиб, SQL фойдаланувчининг 
маълумотлар базаси билан ўзаро алоқасини ташкил этиш учун қўлланилувчи 
тилдир. SQL фақат реляцион деб номланувчи бир турдаги маълумотлар 
базаси билан ишлайди.
Бугунги кунга келиб, SQL оддий сўровлар тузувчи восита бўлиб 
қолмасдан, 
балки 
маълумотлар 
структурасини 
яратиш, 
улардаги 
маълумотларни ўзгартириш, қайта ишлаш, ҳимоялаш, ўқиш ва 
маълумотлардан биргаликда фойдаланиш, маълумотлар яхлитлигини 
таъминлаш каби қатор имкониятларга ҳам эгадир.
SQL МББТ билан ўзаро алоқа қилувчи етарлича кучли тилдир. 
Фойдаланувчи маълумотлар базасидан маълумотларни ўқимоқчи бўлса, у 
буни МББТ дан SQL ѐрдамида сўрайди. МББТ сўровга ишлов беради, талаб 
қилинган маълумотларни топади ва уни фойдаланувчига узатади. 
Ушбу қўлланма SQL тилининг тарихи, имкониятлари ва унинг 
қўлланилишига оид барча операторларни ўз ичига олади.
Қўлланмада SQL-сўровларни яратиш усуллари
хорижий адабиѐтлардан 
олинган маълумотлар билан бойитилган ва кўпроқ амалий жиҳатдан 
ѐритилган




I-боб. SQL тили асослари
1.1.
SQL тили ҳақида
Ҳаѐтда биз ҳар доим маълумотлар базаси билан иш кўрамиз. Қидирув 
тизими ѐрдамида Интернетдан бирор маълумотни олиш учун маълумотлар 
базасига сўров жўнатиш керак бўлади. Ҳар сафар манзиллар китобида 
электрон почтангиз манзилини терганингизда ҳам маълумотлар базасига 
мурожаат қиласиз. Ҳаттоки пластик картангизни банкоматга қўйиб, PIN-
кодни ва ҳисобингиздаги қолдиқни текшириш ҳам маълумотлар базаси 
орқали амалга оширилади. Шундай қилиб, хоҳлайсизми ѐки йўқми, 
маълумотлар базасидан фойдаланишга тўғри келади. Маълумотлар базасига 
мурожаат қилиш жараѐнида SQL тилидан фойдаланамиз, бу тил маълумотлар 
базасига сўровларни жўнатиш ва натижалар олиш учун мўлжалланган. 
Ҳар қандай маълумотлар базаси (МБ) ҳар хил объектларга эга, яъни 
жадваллар, процедуралар, функциялар, тасаввурлар, кетма кетликлар ва 
ҳоказо.
"Мижоз-Сервер" технологиясига кўра фойдаланувчи ЭҲМ (Мижоз)лар 
сўровлари махсус маълумотлар серверларида (Сервер) қайта ишланади, 
фойдаланувчи ЭҲМларга фақат сўровни қайта ишлаш натижалари 
қайтарилади. Табиийки, сервер билан мулоқот қилиш учун ягона тил керак ва 
бундай тил сифатида SQL танланди. Шунинг учун ҳамма замонавий 
реляцион маълумотлар базасини бош қариш тизимлари (МББТ) версиялари 
(DB2, Oracle, Ingres, Informix, Sybase, Progress, Rdb) ва ҳаттоки нореляцион 
МББТ версиялари (масалан, Adabas) "Мижоз-Сервер" технологияси ва SQL 
тилидан фойдаланадилар. 
SQL (Structured Query Language, одатда "сиквел" ѐки эс-кю-л дейилади) 
маъноси 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish