Бугунги инсон кунда 4-5 кишининг таомини ейиш билан
турли касалликларга учрамоқда ва соғлигини йўқотмоқда.
Бундай озиқланган инсонларнинг оxири яхши бўлади деб хеч ким
айта олмайди, xатто бу кишиларнинг ҳолларини “паришон” сўзи
125
тўғрироқ ифодалайди.
Иймонли ва кам еган кишилар эса соғлигини йўқотмасдан, қари-
лик тубига тушмасдан, оғир касалликлар натижасида эмас, ризқи
тугаганидан сўнг, яъни ажали келганидан сассиз-садосиз бу дунёдан
айрилишади.
Мавсумлар ва соғлик
Баҳор
Баҳор бошидаги қуёш нурлари табиатни уйғотади, янги ҳаёт учун
дунё юзини тозалайди. Қуёшнинг таъсирида баъзи ҳайвонлар юнги-
ни, баъзилари шоҳини, баъзилари териларини ўзгартиришади.
Инсон
ҳам барча жонлилар каби баҳор бошида қуёш нури таъсири ости-
да қолади.
Гуллар очилади, ҳидлари ҳавони тўлдиради ва аллергик касаллик-
ларда портлаш кўрилади.
Гул ҳиди
ва кукуни
мукаммал тозаловчи-
дир.
Танадан барча қолдиқларни ташқарига чиқариб юборади, бу
ишни тез ва кучли тарзда бажаради-ки, тана бу тозаланишни идора
қилишда қийналади. Бу ишнинг қилинишида танага ёрдам бериш ва
тозаланишни осонлаштириш учун инсон зарарли таомларни емасли-
ги, табиий, фойдали таомлар ейиши керак ва баҳор бошида 3 кунлик
очликлар қилиши керак. Шундай қилинса, очликлар билан қувват-
ланган тана гул кукунига қарши аллергик реакция бермасдан, кукун-
ларнинг таъсирини ўз фойдасига қўллаган бўлади.
Баҳорда касалликларига тайёрлана олмаганлар
ҳам баҳор-
нинг илк кунларидан эътиборан таомларни камайтиришлари,
яшил сабзавот, хусусан, сачратқи, қичитқи ўти, шовул,
қирқбўғин, чўпонжилди, баргизуб, ёввойи пиёз ва саримсоқ каби
янги ёввойи ўтларни ейиши керак. Бу пайтда рўзаларни кўпайти-
риш, хожамот, зулук қўйиш, униб чиққан буғдой ёки арпа ейиш,
лимон, табиий сирка ёки грейфрут суви ичишлари, сано истеъмол
қилиш ва жигарни тозалаш керак.
Қишнинг ёғли, пишлоқли ва гўштли таомлари оғир ҳазм бўлиши
натижасида организмда тўпланган зарарли ва токсик қолдиқлар
баҳор бошида қусиш, қонаш, йўтал, акса, ҳарорат кўтарилиши, тер-
лаш, кўп сийиш билан ташқарига чиқади. Бу иммунитет тизимининг
нормал мудофаа механизмидир. Бадан ўзи учун керакли моддаларни
126
ташқарига чиқармайди. Бундай механизм ҳам йўқ.
Киши хожамот орқали - қил томирлардаги, зулук воситасида -
йирик томирлардаги, жигар тозаланиши орқали - жигардаги қишда
тўпланган қолдиқлардан қутилади.
Баҳор фасли жигарни тозалаш, сафро косаси (ўт пуфаги), буйрак
ва қовуқ тошларини тушириш учун энг яхши пайт ҳисобланади.
Микроэлементлар, витаминлар, енгил ва жонли озиқ моддаларни
ўз ичига олган яшил сабзавотлар, ёввойи ўтлар, униб чиққан буғдой
ва арпа ичакларни ҳаракатлантиради. Асаб ва иммунитет тизимини
қувватлантиради. Сирка, лимон ва грейпфрут эса қонни тозалаб,
суюлтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |