Райҳон
Oci mum ba si li cum
Жаннат гули
Тери, ошқозон, ичаклар ва қовуқни тозалайди. Райҳон ҳидлаш
бош оғриғини, уни чайнаш эса чанқоқни кетказади. Кўзга нур, юрак-
ка қувват. Мигрен, бош айланиши, эпилепсия ва уйқусизликка фой-
дали. Гижжаларни тўкади. Палов, таомлар, шўрва, қатиқ ва айронга
қўшилади, чой билан дамланиши ҳам мумкин.
Туркистон ўлкалари аёллари райҳонни кўп нарсаларда ишлатиша-
ди: райҳон чайнашади, сочлари, қулоқ орқасига тақишади, ҳидлаша-
ди, бешикларга осишади, барча таом ва ичимликларга қўшишади.
Қуруқ райҳонни кийимларига ва уйларига осишади. Шарқ аёллари
Қуръони Каримда исми зикр қилинган райҳон фойдаларининг барча-
сидан фойдаланишни хоҳлашади.
Қадимдан насронийлар (христианлар) уйларига қуруқ райҳон
осиб, ҳатто ўликларининг тобутига райҳон қўйишарди.
Заъфарон
Cro cus sa vi tus
Ички аъзоларни қувватлантиради, юракни дам олдиради,
тиқилган томирларни очади, иштаҳани ёпади, юз рангини гўзаллаш-
тиради, туғишни қулайлаштиради, сийдикни кўпайтиради. Селдир
суви билан ичилса, талоққа фойда беради. Асал билан ичилса, буй-
ракдаги қумни ҳайдайди.
Сарамас, бачадон саратони, жигар ва талоқ касалликларига фойда-
ли. Кўз учун ҳам фойдали. Катарактанинг олдини олади.
9
1 тутам заъфарон 200 гр сув билан аралаштирилади ва бир кун
туради, кейин сузилади. Заъфарон сувидан 1-2 қошиқ олинади ва
105
50-100 гр сув қўшилиб, кунига 2 мартадан ичилади. (Сув билан
аралаштирилган заъфарон сувининг ранги апельсин рангида
бўлиши керак.)
Саримсоқ
Al li um sa ti vum
Қонни тозалайди, ўпка, жигар, сафро косаси (ўт пуфаги) ва юрак-
ни қувватлантиради. Яллиғланишни кетказади ва барча касалликлар-
ни йўқотади. Артерияларнинг оҳакланиши, торайиши ва тиқилиши-
ни кетказиш учун саримсоқдан яхшироқ дори йўқ. Гижжаларни тўка-
ди, туберкулез бактерияси билан бирга зарарли микробларни, вирус
ва паразитларни ўлдиради, иссиқликни туширади, қонни суюлтира-
ди, иштаҳани очади. Қизийдиган шишларни туширади, газаклаган
яраларни очиб, тозаланишига ёрдам беради. Ярадаги инфекцияларни
тозалаб, ёпади, қонни холестериндан тозалайди, юз рангини гўзал-
лаштиради, сўлак безларининг яхши ишлашига ёрдам беради.
Иммунитет тизимини қувватлантиради, генетик мутацияга қарши
чидамлиликни орттиради.
Ичимлик сувни ўзгартириши керак бўлган киши саримсоқ ейиши
керак. Бу шаклда янги сувга кўникма даврини қисқартиради ва
қулайлаштирилади.
9
Жисмоний чўкишдан ўзини сақлашни хоҳлаган қариялар ҳар
куни саримсоқ ейишлари ёки туйилган 3 тилим саримсоқни асал
шарбати билан ичишлари керак.
9
Бир бош саримсоқ + 10 дона янги яшил зайтун + 1 дона ўртача
сабзи, 500 гр сув билан пиширилганидан кейин эзилиб сузилади.
Бу сув ичилса хайзни кесади, туғишдан кейин эшнинг ташлани-
шини таъминлайди, қоринда сув тўпланишига фойда беради.
9
Барра (янги униб чиққан) саримсоқ ейиш тортишмаларни йўқот-
ади, газни кетказади, хайз келтиради, туғишдан кейин йўлдош-
нинг ташланишини таъминлайди, қоринда сув тўпланишига
фойда беради.
9
Пишган саримсоқ ейиш овоз ва томоқни тозалайди, йўтални
юмшатади ва кўпайтиради, кўкрак оғриқларини тиндиради.
9
Бир бош саримсоқ майдалаб эзилади ва 50 гр асал шарбати билан
аралаштирилиб, клизма қилинса, ёпишган балғам ва сафрони
туширади, шамоллаш оғриқларини енгиллатади, қуртларни
туширади.
106
9
Яхшилаб эзилган саримсоқ иссиқ шишларга (ярага, ревматизм-
ли бўғимларга, эмизикли аёл кўкрагига) сурилади, 2-3 соат
туриб, алмаштирилади. Тери ҳужайраларини очади ва газаклар-
ни оқизади.
9
Тўғралган саримсоқ яра ва замбуруғ устига сурилса, яхшилани-
шини таъминлайди, бош терисига сурилса, соч тўкилишининг
олдини олади ёки тўхтатади, битларни ўлдиради.
9
Бурунга томизилган саримсоқ суви тумовни кетказади.
Қулоққа томизилса, йиртилган қулоқ пардасини яхшилайди,
бирлаштиради.
9
Ҳар куни 3-7 саримсоқ ейиш ичакларнинг соғлигига ва яхши
ишлашига фойда беради.
9
Бир бош саримсоқ пўстлари олинмасдан буғ ёки паловда пиши-
риб ейилса, гижжаларнинг тушишига ёрдам беради.
9
Оғир инфекция юқтирган касаллар (туберкулез, ОИТС ва
бошқалар) ҳар куни эрталаб 3 бош саримсоқ туйиб асалли сув
билан аралаштириб ичишлари тавсия қилинади.
9
Бир бош саримсоқ туйилади, бир чой қошиқ майдаланган шамба-
ла ва асал билан яхшилаб аралаштирилади, бўтқа ҳолига келтири-
лади ва ҳар куни кечқурун оғриган бўғинларга сурилади. Устига
ёғли қоғоз қўйиб, эрталабгача боғланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |