ЎЗБЕКЧА НАШРИГА СЎЗБОШИ
Китобимиз Туркия туркчасида ёзилди, аммо унда кўтарилган тиб-
бий муаммоларнинг деярли ҳаммаси, бутун дунёда бўлганидек,
Ўзбекистонда ҳам мавжуд.
Албатта, китобда хасталарга тавсия қилинган дори-малҳамлар
Туркиянинг жуғрофияси, табиати ва ўсимлик дунёси ҳисобга олин-
ган ҳолда тавсия қилинди. Китобда кўрсатилган баъзи ўсимлик ёки
малҳам Ўзбекистонда топилмаслиги мумкинлигини кўзда тутиб,
китобимизда бу ўсимлик ва дориларнинг муқобиллари ҳақида ҳам
билги бердик.
Аммо бу ерда кўрсатилган ўсимлик тури ва малҳамларнинг акса-
рияти Ўзбекистонимизда мавжуд. Буни китобимиз охирида берилган
"Луғат"га қараб ўрганишингиз мумкин.
Бу китобда мавжуд тиббий муаммоларнинг ечими фақат
Яратганнинг қонунларида эканини баҳолиқудрат англатишга ҳаракат
қилдик.
Тақдим этганимиз даволаш услуби аждодларимизнинг асрлар
давомида қўлланиб келган муолaжа усулларига таянади.
Шифо Оллоҳдандир. Биз фақат тавсияларимизни Китоб, суннат
ва тибб илмига уйғун қилишга уриндик.
Ойдин Солиҳ
2009 йил
7
*
КИРИШ
(Замонавий медицинанинг инқирози)
Туркия Жумҳурияти соғлиқни сақлаш вазирлиги 2006 йили
тайёрлаган “Сурункали касалликлар ҳисоботи”га кўра, Туркияда,
таxминан, 22 миллион киши сурункали касал ва бундaй касаллар
сони тобора ортиб бормоқда.
Таxминан 15 милион кишида юксак қон босими бор, 4 милион
киши қанд касаллиги, 3 милион киши сурункали обструктив ўпка
касаллиги, 2 миллион киши коронар юрак касаллиги билан оғрийди.
Аҳолининг 40%ида турли даражаларда анемия кузатилган.
Бундан ташқари, қиз болаларнинг аксариятида, ҳатто баъзи эркак-
ларда эндрометриоз кузатилмоқда.
Қисирлик (туғмаслик) кенг ёйилмоқда, ҳар икки чақалоқдан бири
жарроҳий йўл (цезар амалиёти) билан туғдирилмоқда.
Бу аянчли манзара инсонларни умидсизликка, қўрқувга солиб,
уларни даволанишда янглиш ҳаракатларга йўналтирмоқда.
Замонавий тибб ва унинг ташҳис (диагноз)имкониятлари “катта
қадамлар билан” олға юраётгандай кўринади, аммо касалликлар ҳам
худди шундай “катта қадамлар билан” тарқалиб, кенгайиб бор-
моқда.Касалликларни даволаш чоралари сифатида қилинган муола-
жалар эса, акс таъсир қилиб, бугунгача маълум бўлмаган касаллик-
ларни юзага чиқармоқда.
Биз учун бу парадокс эмас.
Нега?
Чунки замонавий тиббиёт фалсафаси пойдеворидан бошлаб хато-
га қурилган.
Масалан, замонавий тиббиёт инсон баданида ҳарорат (температу-
ра) юксалса - уни пасайтирувчи, қон босими кўтарилсa - уни туши-
рувчи, инфекция тушса - антибиотик қўллашни ўргатади. Яъни замо-
навий тиббиёт касалликни эмас, симптомларини кетказишга ҳаракат
қилади.
9
Do'stlaringiz bilan baham: |