УШБУ ҲАФТА “АХБОРОТ ВА МУРАББИЙЛИК СОАТИ” МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТАЙЁРЛАНГАН ЁРДАМЧИ МАТЕРИАЛЛАР
Мавзу: Инсонийлик-баркамоллик рамзи
Машҳур психологлардан бири психология фанидан навбатдаги амалий машғулотни бошлади. Аудиторияда икки юз нафардан зиёд ўқувчи бор эди. У ўз талабаларига юзланиб, чўнтагидан ўн долларлик купюрани чиқариб, деди:
— Мана шу пулга ким эгалик қилишни хоҳлайди?
— Профессор тағин хитоб қилгач, санарли даражада қўллар бирин-кетин кўтарилди.
— Қўлимда бор-йўғи бир дона купюра бор, шундай экан, унга фақат бир кишигина эгалик қилиши мумкин. Энди мана шу пул ўз эгасига насиб қилишидан олдин мен уни шундай аҳволга соламан, — у шундай дея купюрани ғижимлади-да, яна бояги гапини қайтарди:
— Хўш, энди ҳам бу пулнинг сизга кераги бўладими?
— Пулга эгалик қилишни ихтиёр этганлар яна қўлларини кўтаришди.
— Яхши, — деди психолог талабаларига бир қараб олиб, сўнг у қўлидаги ягона ғижимланган ўн долларлик купюрани полга ташлаб, устидан ботинкаси билан босиб, эзғилади. Тағин уни қўлига олиб, яна аудиториядаги талабаларга юзланди.
— Хўш, мана шу абгор ҳолида ҳам бу пул сизга асқотиши мумкинми? Унга эгалик қилишни истайсизми?
— Буни қарангки, тағин ҳам қўллар кўтарилди.
— Азизларим, — деди профессор,
— ҳозир сиз ўз нисбатингизга яраша хулоса чиқардингиз, сабоқ олдингиз. Мен пулни қандай аҳволга солмай, унга барибир эга чиқишни ихтиёр этдингиз. Чунки пул қандай қийматда бўлмасин, ҳар қандай ҳолда ҳам ўша қийматга эгалигича қолаверади.
Ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, биз ўша дам ўзимизни итқитилган эгардай ё полда ётган латтадай ҳис қиламиз — энди ҳеч кимга керагимиз йўқдай туйилади. Ваҳоланки, қандай вазият ё шароитга тушмайлик, аҳволимиз қанчалар абгор бўлмасин, биз ўша дамда ҳам аввалгидек қадр-қийматга эга бўламиз, инсонийлик мавқеидан ажралмаймиз. Сиз исқирт ё тоза, равон ё ғижим бўлишингиздан қатъи назар, ҳамма вақт ўз қадрдонингиз — сизни севувчи, ҳурмат қилувчи кишиларга бебаҳолигингизча қолаверасиз.
Миллий истиқлол туфайли давлатимиз ва жамиятимизни ҳар тамонлама тараққий эттиришнинг стратегик ва тактик вазифалари давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу табиий ҳол. Бундай улкан вазифаларни амалга оширишда инсон қадри, унинг шаъни ва ҳуқуқлари олий қадрият сифатида эътиборга олинмас экан, ушбу ишларнинг туб асоси пуч ғоялар эканлигича қолаверади. Шундай экан, ҳар қандай ислоҳотларнинг бошланиш нуқтаси - инсонпарварлик бўлмоғи лозим.
Инсон деб номланувчи биосоциал уюшма тирик мавжудот сифатида ўз ҳаёти чекланганлигини тушуниб олиши билан оламдаги бошқа тирик мавжудотлардан тубдан фарқ қилади. Бошқача айтганимизда, оламдаги тирик мавжудотлар ичида инсон ўз умрининг чегараси, муддати борлигини тушуниб етади.
Инсон бугунми, эртами ўзининг ўлишини, бошқача айтганимизда, ўлим муқаррарлигини тушуниб етгани учун ҳам, унинг олдини олиш, ўз ҳаётини мазмунлироқ қилишга интилади. Ҳамиша янги-янги орзу-истаклар уммонида яшайди ва ўз навбатида, ўзининг барча орзу-умидларининг тўла ушалмаслигини тушуниб етади. Инсоннинг худди шу орзу-умидлари, интилишлари - яхшилик, тўғрилик, адолатлилик, инсоф каби тушунчаларда ўз ифодасини топади. Кимки мақсадсиз, орзусиз, умидсиз яшаса, унда ахлоқ ҳам, одоб ҳам бўлмайди. Ахлоқсиз, одобсиз, умидсиз инсоннинг эса ҳамиша туҳмат-бўҳтонга майли кўп, адолатсизлик, ҳатто ёвузликка интилиши катта бўлади.
Хўш, оламдаги тирик мажудотлар ичида ўз умрининг қисқалигини тушуниб етган ўша одам боласида нега яхшилик билан ёмонлик, тўғрилик билан ёлғончилик, адолатпешалик билан адолатсизлик мавжуд бўлади? Инсон ўзининг маънавий қиёфасидаги ушбу зиддиятларни бартараф этиш учун асрлар оша курашди. Бундай муаммолар ечимини баъзан диндан, баъзан фандан қидирди. Бошқача айтганимизда, инсон ҳаётга ва ўлимга ҳамиша ўзининг муносабатини билдирди. Худди шунинг учун ҳам, ушбу муаммолар инсоният маданиятининг марказида бўлди.
Жаҳон маданияти тарихи гувоҳлик беришича, инсон ўз умрини узайтириш, ҳаётини янада сермазмун қилиш, уни ҳар томонлама бойитиш, кўпроқ яшаш учун узлуксиз интилиб келди. Жисмонан абадий яшаш учун имконият бўлмаса, руҳан яшаш, ахлоқий жиҳатдан ўлимни енгиш йўлларини, услубларини қидирди. Аниқроқ қилиб гапирадиган бўлсак, инсон ҳамиша ҳаётдан қониқмаслик туйғуси билан яшади. Бу ҳолат ҳозир ҳам давом этаётир.
Инсоннинг ҳаётдан қониқмаслик, барча орзу-умидлари тўла ушалмаслиги бир томондан, унинг яшаши, ижодий фаолият кўрсатиш учун қудратли қўзғатгич вазифасини бажарса, иккинчи томондан, худди шу қудрат инсоннинг турли қобилиятларини, малакаларини, истеъдодларини ҳар томонлама ривожлантиришга ёрдам беради. Ҳар бир киши ҳаётининг мазмунини шу ҳолат ташкил этади.
Инсон ўзининг барча орзу-умидларини жамият орқали рўёбга чиқармоқчи бўлади. Лекин жамият замонлар ўзгариши билан ўзгариб туради. Тарихий шароит ўзгариб туришидан қатъий назар инсоннинг ҳаёти, турмуш тарзи жамият билан узвий боғлиқ бўлади.
Ушбу алоқадорлик механизмида шахсийлик билан ижтимоийлик, яъни якка шахс манфаати билан жамият манфаатини уйғунлиги, бир-бирига мос бўлиши катта аҳамиятга эга бўлади. Инсон манфаати жамият манфаатига мос тушмаса, уларнинг орасидаги зиддият кескинлашиб бораверди. Бундай зиддиятларнинг кескинлашиб бориши инсоннинг жамиятдан бегоналашиб боришига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам инсон жамиятда ижтимоий адолат нормаларининг қарор топиши, демократик принципларнинг ҳукмронлик қилиши, шахс билан жамият орасидаги зиддиятларни бартараф этиш зарурлигини асрлар оша орзу қилди.
Илмий-техника ютуқлари инсон турмуш тарзининг барча жабҳаларига жадаллик билан кириб бораётган ҳозирга замонда геронтология фанининг маълумотларига таяниб айтиш мумкинки, бугун инсон ҳаётини сермазмун қилиш, умрини узайтириш борасидаги радикал ўзгаришлар содир бўлаётир, одамлар онги ҳар куни, ҳар соатда янги-янги маълумотлар билан бойиб бормоқда.
Инсонийлик — инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт-саодати, тенг ҳуқуклилиги тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чи-қариш учун шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча. Унга кўра, дунёда энг қимматли нарса инсондир, бутун мавжудот, борлиқ инсонга, унинг бахт-саодатига хизмат қилиши лозим. Инсон тақдири, халқ манфаатлари, мамлакат кишилари ҳақида ғамхўрлик инсонпарварликнинг асосий масаласидир.
Инсонийлик ғоялари узоқ тарихга эга. Улар бахт-саодат ва адолатга эришиш орзулари тарзида қадимдан халқ оғзаки ижодида, адабиётда, диний ва фалсафий таълимотларда ўз аксини топиб келмокда.
Шарқ фалсафаси ва ижтимоий тафаккурида инсонийлик ғоялари азалдан кенг тарқалган бўлиб, унинг кўп минг йиллик тарихи билан чамбарчас боғлиқ. Ўрта Осиёлик мутафаккирлардан Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва б. асарларида инсонийлик, инсон эркинлиги, унинг қадр-қиммати ғоялари олға сурилди. Форобий инсонларнинг иноқ ва дўст яшаши мамлакатда халқлар учун катта фойда келтиришини исботлашга интилган ва тинчликни қатъий қувватлаб, бутун фаолиятини инсон хизматига қаратган. Навоий инсон тақдири, халқ манфаати, мамлакат ҳақида ғамхўрликни асосий масала қилиб қўйган. Дунёда энг қимматли нарса инсондир, деган фикрни олға сурган. Унинг фикрича, бутун мавжудот, борлиқ инсонга, унинг бахт-саодатига хизмат қилиши лозим. Жаҳон динлари, жумладан ислом динида ҳам инсонпарварлик ғоялари ўз ифодасини топган. Унда фақир, камбағал, мусофир, муҳтож кишиларга ёрдам беришга, саҳоватли ва инсофли бўлишга даъват қилинади.
Инсонийлик яхлит дунёқараш тизими сифатида биринчи бор Европада Уйғониш даврида шаклланган. Инсонийлик ғоялари Европада ўрта асрларда инсоннинг камситилишига, уни худо ва дин номидан ҳақоратлаб инквизиция гулханига ташлаган шафқатсиз диндорларга ва уларни қўллаб-қувватлаган жамият вакилларига қарши, инсон ҳуқуқлари учун муросасиз кураш сифатида намоён бўлди ( Гуманизм). Гуманизм (лот. humanus — инсоний) — одамларга меҳр-муҳаббат билан қараш, уларни ҳурмат қилиш, инсоннинг моддий фаровонлигини юксалтириш ва кишиларда юксак маънавий фазилатларни ривожлантиришга ғамхўрлик қилишдир. Гуманизм тор маънода — Уйғониш даври (13 — 16-асрлар)да схоластикага ва черковнинг маънавий ҳукмронлигига қарши турган дунёвий ҳурфикрлиликдир. Ғарбий Европадаги бир неча мамлакатларда гуманизм ижтимоий тафаккур соҳасида, адабиёт, санъат ва илм-фанда католицизмга ва шахснинг қуллигига қарши қаратилган илғор ҳаракат эди. Гуманизм тарафдорлари ўз замонасининг тараққийпарвар кучлари бўлган. Улар инсон ҳуқуқи ва олижаноб фазилатлар, илм-маърифат ва ҳуррият учун, кишиларнинг ҳар томонлама эркин ривожланиши учун кураш олиб бордилар. Гуманизмнинг атоқли намояндалари Ф. Петрарка, Ж. Боккаччо, Леонардо да Винчи, Ж. Бруно, Т. Кампанелла (Италия), М. Монтень, Ф. Рабле (Франция), Т. Мор, Ф. Бэкон (Англия), Э. Роттердамлик (Нидерландия), Н. Коперник (Польша) ва бошқалар эди.
Инсонийлик кенг ижтимоий фикрни қамраб олиб, адабиёт, фалсафа, санъат ва б. соҳаларда 14-17 асрларда Италияда, кейинчалик эса Европанинг бошқа мамлакатларида кенг тарқалди. Кейинги асрлар давомида инсонийлик ғоялари гуманизм номи билан ривожланди. Бу атама биринчи марта 19-аср бошларида фанда ишлатила бошлади ва 20-асрнинг ўрталаригача жамиятдаги адолатсизликни, тенгсизликни танқид қилишга қаратилди. 2-жаҳон урушидан кейин жахон тараққиётида туб ўзгаришлар юз бериб, ҳақиқий инсонийлик томон жиддий қадамлар қўйилди. Буни БМТ, ЮНЕСКО каби халқаро, минтақавий ва давлатлараро ташкилотлар декларация ва ҳужжатларида кўриш мумкин. Инсонийлик ҳар бир ҳуқуқий, демократик давлатнинг ҳаёт қоидаларидан бирига айланмокда.
Алишер Навоий ижоди тубсиз уммонга ўхшайди. Зеро, ул зотнинг бой маънавий мероси шу қадар кенг ва салмоқлики, унда қайд этилган мавзуларда ҳаёт ҳодисотлари, инсон турмуши, ички кечинмалари билан боғлиқ барча жиҳатлар қаламга олинган. Шоир ўқувчи эътиборини энг муҳим тушунчаларга қаратади. Уларнинг ҳар бирига алоҳида урғу беради: кўнгил, иймон, саховат, адаб, қаноат, вафо, ишқ, ростлик, илм кабилар теран шарҳланади. Асарларида инсон, инсонийлик белгилари, “одамийлар одамийси”, яъни бугуннинг тили билан айтганда, комил шахс ҳақида кўпгина фикрлар учрайди. Навоий инсонни улуғлайди. Унинг кўнгли муқаддас эканлигини такрор-такрор таъкидлайди. Айни пайтда ҳар бир киши эзгу ном қолдириши, умрини яхшиликлар қилиш билан безаши муҳимлигини уқтиради. Шунинг учун бўлса керак, йиллар, асрлар ўтса-да, бобокалонимизнинг ижодига бўлган қизиқиш тобора кучайиб бормоқда.
Алишер Навоий комил инсон тўғрисида бутун бир таълимот яратди. Унинг насрий ва назмий асарлари, ғазаллари, “Хамса”га кирган достонлари, “Насойим ул-муҳаббат”, “Тарихи анбиё ва ҳукамо”, “Ҳолоти Сайид Ҳасан Ардашер”, “Маҳбуб ул-қулуб”, “Мажолис ун-нафоис”, “Лисон ут-тайр” ва бошқаларда комил инсон қандай бўлиши кераклиги, қайси фазилатларни эгаллаши лозимлиги ҳақидаги фикрлар ҳар томонлама ёритиб берилган.
Навоийнинг комил инсон таълимоти негизини табиат, инсон ва Аллоҳга бўлган муҳаббат белгилайди. У пайғамбарлар, азиз авлиёлар, пиру комиллар, орифу сўфийлар тўғрисида сўз юритганда, ғазал ва рубоийларида табаррук зотларнинг хислату фазилатлари ҳақида ишқ-муҳаббат билан ёзган. Алишер Навоий асарларида ҳар томонлама ривожланган баркамол инсоннинг қиёфаси, унинг баркамоллиги, орифли-гини ифодаловчи мезонлар, ўлчовлар ҳақида ҳам ажойиб фикр-мулоҳазалар юритилган. Унинг ёзишича, баркамол ин-соннинг энг муҳим фазилатларидан бири - халқпарварлик, ватанпарварликдир. Юрт ташвиши билан яшаб, халққа кўп фойда етказган кишини чинакам халқпарвар одам деб ҳисоб-лайди. Бундай фикр-мулоҳазаларни А.Навоийнинг “Арбаъин ҳадис” асарида яққол кўришимиз мумкин.
Халқ аро яхшироқ, дединг, кимдур,
Эшитиб шубҳа айла раф андин.
Яхшироқ бил ани улус ароким,
Етса кўпроқ улуска наф андин.
Баркамол инсонга хос фазилатлар Алишер Навоийнинг машҳур қаҳрамони - Фарҳод образида ҳам кўриш мумкин. Фарҳоднинг феъл-атвори, юриш-туришида, фаолиятида, фозил инсонга хос фазилатларнинг барчаси жамулжам эди. Айниқса, илму-ҳунар ўрганишга чанқоқлик, ҳалол меҳнат қилиш, ахлоқий поклик Фарҳод шахсини янада улуғлайди, шунинг учун ҳам эл-юрт Фарҳодни эъзозлайди. Шоир Фарҳоднинг бундай инсоний фазилатларини қуйидагича таъриф-лайди:
Демонким, кўнгли поку кўзи пок,
Тили поку, сўзи поку ўзи пок.
Мунунгдек тийнати покига лойиқ,
Дуосин айлабон поки халойиқ,
Инсоннинг моҳияти ҳақидаги таърифлар ранг-баранг. Суқротнинг “Ўзингни англа” деган сермаъно фикри ҳар бир тарихий даврда янгича аҳамият касб этади. Шарк фалсафаси тарихида хам инсон бош мавзулардан биридир. Масалан, Форобий фалсафасида инсон бутун борлиқ тараққиётининг маҳсули сифатида талқин килинади. Мутаффаккир инсоннинг барча олижаноб фазилатлари илм туфайли эканлигини, инсон ҳаётининг мазмуни - бахтли бўлиши ва бахтли қилишга интилиш, бунга эса фақат илм ва маърифат орқали эришиш мумкинлигини кўрсатди. Беруний ва ибн Сино инсоннинг бошқа мавжудотлардан устунлиги ақл ва тафаккур туфайли эканлигини исботлашга қаракат қилдилар. Бундан фарқли ўларок, Абу Ҳомид Ғаззолий бу устунликни ақлда эмас, балки инсон калбида эканлигини кўрсатди; ақл имкониятлари чекланганлигини исботлашга ҳаракат қилган тасаввуф таълимотида комил инсон асосий ғоялардан бири эди. Бу комиллик, асосан, маънавий баркамоллик, руҳий юксалиш, жисмоний орзу-истакларни идора қила билишда намоён бўлишини уктирганлар. Шарқ фалсафасида инсон тўғрисидаги карашлар шарқона тафаккур ва турмуш тарзи билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланган.
Ғарб мутафаккирлари ҳам инсонни турлича таърифлаганлар. Ноmоsapiens - ақл-идрокли жонзот энг кўп қўлланиладиган таъриф. Аnimal rationale - оқил ҳайвон таърифи К.Линнейнинг зоологик таснифида келтирилган; а tооl making animal - «қурол ясовчи ҳайвон» - Франклин таклиф килган таъриф; «рамзий ҳайвон сифатидаги одам» - Animal sumbolicum - Кассирер чиқарган хулоса. Керкегор «инсонни танлаш қобилиятига эга жонзот», Ницше инсон - ваъда беришга қодир, бизни ахлоқ қоидалари дунёсига олиб кирувчи жонзот тарзида таърифлаган. Руссо: «Фикрловчи инсон - йўлдан озган жонзотдир», деган.
Бу таърифларни фалсафа тарихида инсоннинг мавжудлиги ягона ишончли далил асосида аниқланган даврда дунёга келган таърифлар билан тенглаштириш мумкин. Масалан, Ф.Декартнинг «соgitо егgо sum» -фикрлаяпман, демак, мавжудман ёки Ж.Берклининг «мавжуд бўлиш - идрок этилиш демак», Мен де Бираннинг «Vо1о егgо sum» - «хоҳлаяпман, демак, мавжудман», А.Камюнинг «исён киляпман, демак, яшаяпман» каби фикрлари ҳам инсон табиати ва моҳиятининг янги-янги кирраларини намоён этади. Бунга Ф.Ницше инсоннинг бош гояси деб эълон қилган ҳокимиятга интилишни ёки З.Фрейд илгари сурган яширин жинсий майл - либидо ғоясини қўшиб, иқтисодий материализмнинг иқтисодий омили аҳамиятига эътибор қаратсак, инсон туғрисидаги фан - фалсафий антропологиянинг муаммолар доираси ниҳоятда кенглиги аён бўлади. Ҳозирги замон фалсафасининг йирик вакилларидан бири бўлган Э.Фромм инсонга бўлган соф ва самимий муҳаббатни бутун ер юзи халқлари ўртасида тинчлик, тотувлик, ҳамкорлик муносабатларини қарор топтиришнинг муҳим омили деб ҳисоблади: инсоннинг энг муҳим кобилияти сифатида севиш кобилияти, санъатлар ичида энг муҳими севиш санъати эканлигини кўрсатди.
Инсон ҳаётининг мазмуни ва маъноси ҳақидаги фикр-мулоҳа-заларимиз, инсон зоти ер юзидан йўқ бўлиб кетиши мумкинми? Уни сақлаб қолиш учун нима қилмоқ даркор? Инсониятнинг ер куррасида бундан кейин яшаши учун кафолат борми? деган муаммоларга бориб тақалади.
Ҳозирги замоннинг энг муҳим хусусиятларидан бири-инсон турмуш тарзининг барча соҳаларига илмий-техника ютуқларининг тезкорлик билан кириб, турмушнинг барча жабҳалари байналминаллашувига кишилар фаолиятида умум-инсоний қадриятлар аҳамиятини кучайтираётган бўлсада, ўз навбатида, одам учун даҳшатли хавф-хатарни ҳам вужудга келтирмоқда.
Ҳар бир кишининг тақдири, бахт-саодати, инсониятнинг тақдири энг аввало, ер юзида тинчликни сақлаш, ядровий урушнинг олдини олиш, қуролланиш пойгасига чек қўйиш, халқаро хавфсизликни таъминлаш билан бевосита боғлиқ. Шунинг учун жаҳонда тинчликни сақлаш ҳозирги замон-нинг энг муҳим, долзарб муаммоларидан биридир
Чунки баъзи бандаларнинг ҳуқуқларида мажбурий бағрикенглик бошқаларининг ҳақларини зоеъ қилиш эвазига юзага чиқади. Бизнинг “Аҳли зиммат аҳкомларини бағрикенгликда сифатлаш исломга инсоф қилмаслик”, деган сўзимизнинг тасдиғи мана шудир. Бу иборанинг аҳли зимматга ҳурмат кўрсатмаслигига келсак, эҳсон кийими кийдирилган ва олийжаноблик, мурувват бўёғи билан бўялган бундай муомалотдан, у қай даражада олий ва адолатли бўлмасин, уларнинг ҳам жирканиш ва хафа бўлишга ҳақлари бордир. Чунки инсон қандай бўлмасин иззат нафсли қилиб яратилган.
Аллоҳ бу тўғрида шундай марҳамат қилади: Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азиз-мукаррам қилдик ва уларни барру-баҳрда — қуруқлик ва денгизда (от-улов ва кемаларга) чиқариб қўйдик ҳамда уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқу рўз бердик ва уларни Ўзимиз яратган жуда кўп жонзотлардан афзал-устун қилиб қўйдик.” (Исро сураси, 70-оят).
Аллоҳ азза ва жалланинг инсонни икром қилиши самараси бўлмиш энг муҳим мукаррамлик эҳсон миннатлари ва раҳмат Фиқҳ ва ислом мероси китобларида ислом ҳукмлари ва қонунлари доирасида “бағрикенглик” истилоҳини қанчалик изламайлик бу йўналишда ҳеч қандай муваффақиятга эришмаймиз. Тўғри, исломнинг одамларга ихтиёрий бағрикенгликка бўлган тавсиялари ахлоқий асослар ва қадриятлар ҳақида сўзланганда кўп бор такрорланади. Фақат бугунга келибгина ислом ҳукм ва қонунларидаги инсонийлик маъноларини бўрттириш мақсадида айрим ёзувчи ва тадқиқотчилар тилларида ушбу калима такрорлана бошлади. Ваҳоланки, бу калима ёки бирикма инсон ҳуқуқлари, яъни инсонларнинг ўзаро адолатли ҳаёт кечириш усулларини белгилаб берган ҳуқуқларнинг баёнини ўз ичига олган ҳукмлар доирасида ҳеч қандай маънони ифодаламайди.
Унда Қонунлар эгаси Аллоҳнинг инсонларнинг инсонийлигига эҳтимоми, уларга ўта меҳрибонлиги намоён бўлган маълум ҳукмларни қандай ном билан атаймиз, деган савол туғилади. Бу ҳукмларни адолат деб номлаймиз, инсонийлик деб атаймиз. Чунки у ҳукмларнинг ҳақиқати ва воқеълигига ана шу васфлар мувофиқ. Чунки адолат – ҳамма бир хил даражада эришадиган ва унга эришиш асносида бир тараф бошқасига миннат ёки имтиёз даъвосини қилолмайдиган ҳақдир. Фикримизнинг хулосаси ўлароқ шундай деймиз: Аҳли зиммат ва улар ҳукмидаги кишиларга исломнинг олийжаноб муносабатларини бундан сўнг бағрикенглик деб эмас, балки адолат ёки инсонийлик деб номласак ҳақиқатга яқинлашган бўламиз.
Масалан, Имом Косонийнинг “Бадаиус санаиъ” да зикр қилган: “Зикр қилганларимиздан хамр, чўчқа ва ҳочни сотишдан, гарчи аҳли исломдан кўпчилик яшасада, лекин мусулмонлар ери бўлмаган қишлоқ ёки мавзеларда қўнғироқ чалишдан манъ этилмайди”. (Бадаиъус санаъи”, 7/113) жумлалари ислом бағрикенглиги эмас, балки унинг адолати ёки инсонийлиги ифодасидир.
Ҳар бир банда учун унинг ҳаётидаги инсоний алоқалар муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам Исломда бу алоқаларга алоҳида эътибор берилиб, барча алоқаларни гўзал тарзда олиб бориш ҳақида кўрсатмалар берилган.
Мусулмон инсон доимо камолотга интилувчи шахсдир. Ислом камолотдир. У доимо барча соҳада, жумладан, инсоний алоқалар бобида ҳам камолотга ундайди.
Исломдаги инсоний алоқаларнинг асосини яхшилик ташкил этади. Бу, барча инсоний алоқалар фақат яхшиликдан иборат бўлиши учун ҳаракат қилиш, деганидир.
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |