10 Мбит/с.даги IEEE стандартлар
Бу ерда узатиш тезлиги 10 Мбит/с тезликдаги туртта Ethernet топологияси курилади:
- 10 BASE-1;
- 10 BASE-2;
- 10 BASE-5;
- 10 BASE-FL;
BASE 1
1990 йилда IEEE Ethernet тармоғини витали жуфтлик асосида ҳосил килиш учун 802.3 спецификациясини чиқарди. 10BASE-T (10 узатиш тезлиги 10 Мбит/с, 10 Base – тор йулли, T – витали жуфтлик - 0 да компютерларни боғлашда Ethernet тармоғи екранлаштирилмаган витали жуфтликни ишлатади (ITR). Шу билан бирга екранлаштирган витали жуфтликни 10 Bazet топологиясида узгартирмасдан ишлатиш мумкин.
Бу типдаги купчилик тармоқлар юлдуз сифатида курилади, лекин сигналларни узатиш системаси буйича еса, бошқа Ethernet конфигурасияларидек шинани хосил қилади. Одатда 10BASE-T тармоғи концентратори кўп портли репитор сифатида ишлайди ва кўп вақт бинонинг тақсимлаш қисмида жойлашади. Ҳар бир компютернинг тақсимлаш қисмида жойлашади. Ҳар бир компютер концентратор билан боғланган кабелнинг бошқа учида уланган булади ва утказгичнинг икки жуфтини ишлатади: бири - қабул қилиш учун, бошқаси узатиш учун.
10 BASE-Т сегментининг максимал узунлиги - 100 м (328 фут). Кабелнинг минимал узунлиги - 2,5м (8 футга яқин) AVS 10BASE-T 1024 га яқин компютерларни таъминлаши мумкин.
Узатиш тезлиги 10Мбит/с дан ортик булганда коммутацион панелни ишлатишдан олдин тестдан утказиш керак. Янги концентраторлар Ethernet нинг хам қалин хам ингичка кабелда боғланишини таъминлайди. Тармоқни ишлатишда, мини - трансивер 10BASE-Т ни AUI портнинг тармоқ адаптери платасига боғлашда, Ethernet қалинидан витали жуфтликка утиш кийин эмас.
10BASE-2
IEEE 802.3 спесификасиясига мос равишда бу топология 10BASE-2 (10 - uzatish тезлиги 10 Мбит/с, BASE тор йулли узатиш, 2-масофада узатиш, қарийб 2 марта 100 м.ни оширади (аниқ масофаси 185 м). Бундай типдаги тармоқ ингичка коаксиал кабелга асосланган, ёки ингичка Ethernet сегментининг максимал узунлиги 185 м билан кабелнинг минимал узунлиги 0,5 м (20 дюм). Бундан ташқари, компютерларнинг максимал сони чегараланган, яъни кабелнинг 185 метрли сегментида – 30 компютер ўрнатилган бўлиши мумкин.
"Ингичка Ethernet" кабелининг компонентлари:
- BNC баррел - конекторлар;
- BNC I - коннекторлар;
- BNC - терминаторлар;
Ингичка Ethernet да тармоқлар одатда "шина" топологиясига эга.
Ингичка Ethernet IEEE нинг стандартлари Т - коннектор ва компютер орасида кабел трансиверни ишлатишни белгиламайди. Бунинг ўрнида Т - коннектор бевосита тармоқ адаптери платасида ўрнатилади.
BNC баррел - коннектор кабел сегментларини боғлаб, унинг умумий узунлигини оширишга имкон беради. Масалан, сизга 30 м узунликдаги кабел керак, лекин сизда ингичка кабелнинг 20 м.ли ва 5 м.ли сегментлари бор. Иккита баррел - коннекторлар орқали бу сегментларни керакли узунликдаги кабел олиш учун бир - бирига улаш лозим бўлади.
Баррел - коннекторни ишлатишни камайтириш керак, чунки улар сифатини пасайтиради. Ингичка Ethernetда тармоқ - катта булмаган ишчи гурухларда ишлатишнинг тежамли усули хисобланади. Шу типдаги тармоқларда ишлатиладиган кабел:
- нисбатан арзон;
- ўрнатишда оддий;
- осон конфигурасияланади.
Ингичка Ethernetда тармоқ 4 та репитерлар билан боғланган максимум 5 та кабел сегментидан иборат булиши мумкин, лекин фақатгина уларнинг 3 тасига ишчи станцияларни улаш мумкин. Қолган 2 та сегмент репитерлар учун резерв хисобланади, улар репитерлараро алоқалар деб аталади.
Ингичка Ethernet тармоқлари чэгаралари куп қаттик, катта корхоналар сегментларни улаш ва тармоқнинг умумий узунлигини 925 мга ошириш учун репитерларни ишлатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |