Ахборот тизимлари ва технологиялари”


Прокуратура органларининг Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари



Download 0,82 Mb.
bet20/34
Sana16.12.2022
Hajmi0,82 Mb.
#887970
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34
Bog'liq
Ташев С.Н. Битирув иши 2022-23

Прокуратура органларининг Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Кибер соҳасида шахс, жамият ва давлатнинг манфаатларига келиб чиқиши мумкин бўлган таҳдидларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омилларини ўрганади, Кибер хавфсизлигини бузиш, киберхужумлар ва бошқа турдаги таҳдидларни келтириб чиқарган айбдор шахсларга нисбатан тергов тадбирларини ўтказиш бўйича текширувларни ўтказади;
жиноятчилик ҳолатидаги ўзгаришларни криминологик башоратлашни амалга оширади ва Кибер хавфсизлигини таъминлаш органлари ва муассасаларига услубий ёрдам кўрсатади;
тегишли ҳудудда жиноятчиликнинг сабаблари ва омилларини ўрганиш, унинг ўзгаришининг криминологик башоратларни тайёрлаш мақсадида ваколатли органлари билан биргаликда жиноятларни акс эттирувчи туман (шаҳар) электрон геоКибер хариталарни тизимли равишда тузади ва юритади; 
аҳоли ўртасида фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шакллантириш, қонунга бўйсунувчи хатти-ҳаракатларни оммалаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади;
Кибер хавфсизлиги бўйича ваколати органлар ходим (ҳарбий хизматчи)ларининг Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни сифатли ташкил этишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатади;
Кибер хавфсизлигини таъминлашда куч ва воситаларининг самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;
Кибер хавфсизлигини таъминлашда бевосита иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ички ишлар органларининг Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Кибер хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Кибер хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мақсадли идоравий дастурларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
доимий равишда Ахборот ва телекоммуникация объектларида хавфсизни таъминлашни ташкил этади ва таъминлайди, персонализация ҳамда электрон Ахборот алмашинув соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади;
доимий тусдаги ва вақтинчалик Ахборотресуслари, шу жумладан, электрон базаларни яратиш вақтида хавфсизликни таъминлаш бўйича Кибер хавфсизлиги тизимининг техник ва дастурий таъминот воситалари фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат қилади ва ташкилий-услубий жихатдан қўллаб-қувватлайди;
доимий тусдаги телекоммуникация объектларида юридик шахсларга шартнома асосида Ахборот ресурсларини сақлаш ва Кибер хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатади;
йўл ҳаракати, транспорт ва туризм инфратузилмаси Кибер ҳужумларни олдини олиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади;
Кибер хавфсизлигини таъминлаш, кибержиноятчилик даражаси ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг долзарб масалалари ҳамда бу борада органлар ва муассасалар ҳақида кенг жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб боради;
Кибер хавфсизлигини таъминлаш масалаларида давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар билан яқин ҳамкорликни амалга оширади;
Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширади.
2. Кибер ҳужум ва Кибер хавфсизлиги тушунчалари, Кибер ҳужумдан химоя қилиш бўйича ҳуқуқтартибот органларининг вазифалари.
Ривожланаётган мамлакатларнинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувининг кучайиши улардан глобал Кибер хавфсизлиги майдонида ўз имижини яратишни талаб қилмоқда. Чунки глобаллашув инсон ҳаётини қанчалик шиддаткор қилмасин, ҳар бир миллатнинг ўзига хослиги, миллий қадрият ва анъаналарига содиқлиги, умуман, унинг миллат сифатида ўзлигини сақлаб қолишига жиддий таҳдид солмоқда. Шунинг учун ҳам Кибер хавфсизлигини таъминлаш муаммолари бугун нафақат ривожланаётган, балки дунёнинг етакчи давлатларида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Кибер хавфсизлиги маконининг вужудга келиши нафақат уни бўлиб олиш, балки унда кечаётган жараёнларни назорат қилиш ва бошқаришни ҳохловчи томонларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу гуруҳларнинг кураш воситаси ҳам айнан Кибер қуролидир. Таҳлилчилар Кибер хужум қуроли деганда одамларга руҳий таъсир кўрсатадиган ва уларнинг устидан назорат қилиш имконини берувчи воситаларни, компьютер вирусларини, мантиқий бомба, телекоммуникация тармоқларида Ахборот алмашинувини бостирувчи мосламаларни, давлат ва ҳарбий соҳаларни бошқаришда Ахборотни сохталаштириш каби ҳаракатларни назарда тутишади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунидаги айрим асосий тушунчалар тўғрисида тўхталсак:
Киберхавфсизлик – компютер, сервер, мобил қурилма, электрон тизим ва тармоқлар ҳамда улардаги маълумотларни ташкилотлар ёки шахсий қурилмаларигача бўлган зарарли ҳужумлардан ҳимоя қилиш. Ҳужумлар ахборот, операцион тизим, илова ва тармоқ хавфсизлигини таъминлаш тоифаларига бўлинади.
Киберни муҳофаза этиш - Кибер борасидаги хавфсизликка Ҳужум — ахборот активларини йўқ қилиш, очиш, ўзгартириш, блокировкалаш, тутиб олиш, рухсат этилмаган фойдаланиш ёки ахборот активларидан рухсатсиз фойдаланишга уриниш каби ҳолатлар сифатида қаралади.
Кибержиноятчилик уч турга бўлинади: шпионлик, ахборот урушлари ва киберҳужумлар.
Шпионлик – махфий, хизмат, тижорат ва шахсий маълумотларни, логин ва паролни, электрон почта, ёзишма ва контакт маълумотлари, файллар жойлашуви ва дастур кодларига рухсат ва бошқаларни қўлга киритиш ҳисобланади.
Низомгa кўра, ресурслар икки турли бўлади:

  1. Бaзaвий дaвлaт aхборот ресурслaри: бaрчa дaвлaт оргaнлaри, юридик вa жисмоний шaхслaр томонидaн улaргa берилгaн вaколaтлaр доирaсидa умумий фойдaлaниш учун мўлжaллaнгaн aхборот ресурслaри.

  2. Мaхсус дaвлaт aхборот ресурслaри: идорaлaр, ҳудудий бошқaрув вa ҳокимият оргaнлaрининг, дaвлaт бюджет мaблaғлaри ҳисобигa тaшкил этилгaн юридик вa жисмоний шaхслaрнинг, юридик вa жисмоний шaхслaрнинг дaвлaт сирлaри вa мaхфий aхборотгa эгa бўлгaн ихтисослaштирилгaн aхборот ресурслaри.

Давлат сирлари ва махфий Ахборот жумласига киритилган Ахборот тақдим этиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кибер хавфсизлигига нисбатан таҳдидларнинг асосий таъсир воситаси бир марталик ташвиқот акциялари, узоқ муддатли тарғибот кампаниялари, мафкуравий тазйиқ, маданий экспансия, Ахборот блокадаси каби руҳий-информацион таъсир воситалари ҳисобланади.
Руҳий-информацион таъсир оммавий Ахборот ва глобал коммуникация воситалари орқали амалга оширилади ҳамда давлатнинг ички сиёсатига ишончсизлик уйғотиш, ички ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, мухолиф кайфиятларни қўзғотиш, ҳаттоки исёнга ундаш каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.



Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish