2-БОБ. Видеомаъруза яратиш босқичлари, видеомаъруза яратувчи
дастурий воситалар таҳлили.
2.1 Видеомарузалар яратиш учун TurboSite дастури
. Биз бир қанча
дастурларни ўрганар эканмиз, видеомаъруза қобиғини яратиш учун
буларнинг ичидан осон ва қулай булган TurboSite да ишлашни тавсия
қиламиз.
Сайтнинг таркиби асосан HTMLтилидаги график ва матнли
маълумотлардан иборат. Шунинг учун сайтни оддий Windows ойнасида
йиғиш мумкин. Технология ривожланиши компьютерларни тезлиги ошиб
боргани сабабли шу билан биргаликда дастурий таъминот хам ривожланиб
бормоқда, бу эса энди ҳар бир фойдаланувчи бунинг учун махсус билимга
эга бўлмаган ҳолда web-сайт яратиши мумкин. Агар сиз ўзингиз учун web-
сайт ёки электрон дарслик, куланма ёки шу каби ургатувчи кўргазмали
электрон манбалар яратиш ғоянгиз бўлса ва сиз ушбу соха учун янги
бўлсангиз, у ҳолда web-сайт яратиш дастури - TurboSite ёрдамга келади.
Дастурдан электрон дарсликлар ва шу каби ўқуа услубий манбалар
яратиш учун ҳам муваффақиятли фойдаланиш мумкин. Дастурда матнли,
видеолавха, авдиолавха, расмлар ва тестлар жамламмасини тартибли
равишда йиғиш ва улардан компьютер, планшет ва телефон вариантларида
фойдаланувчига тақдим қилиш имкониятини яратади ва дастур куйдаги
хусусиятларига эга:
HTML -дастур тили
Саҳифалар, матн блоклари, рекламаларни яратиш
Javascrip файллари, теглар учун ёрдам
Медиа-файлларни қўллаб-қувватлаш
Изоҳлар,
мулоҳазалар
шакллари,
ижтимоий
медиа
пиктограммаларини қўллаб-қувватлаш
Кодни ажратиб кўрсатиш ва HTML муҳаррири
Сайтни ташқи браузерда кўриш
Бепул онлайн воситаларни қўллаб-қувватлаш (браузер, Gimp расм
муҳаррири, видео ва флеш-конвертер)
Масофадан юклаш учун ўрнатилган FTP-сервер
Интернетдаги бошқа шаблонларни қўллаб-қувватлайди.
Ўзингизнинг шаблонларингизни яратиш
Барча браузерлар ва операцион тизимлар билан ишлайди.
- 33 -
Шунингдек бу дастурда яратилган электрон шаклдаги видеомаърузалар
тингловчи ва ўқитувчи ўртасидаги тескари алоқа билан ишлаш имконини
беради. Бундай видеомаърузалар, электрон шаклда, яъни компьютер
экранидан, телефондан ёки бошқа қурилмалардан фойдаланиш имконини
беради. Ушбу турдаги таълим манбаларини яратиш учун кўплаб махсус
дастурлар мавжуд. Одатдагидек, турли хил хусусиятларга эга, мураккаб ва
ўрганиш осон, катта ва кичик, пулли ва бепул ...
Кўриб чиқилаётган баъзи дастурлар визуал web-муҳаррирлар тоифасига
киритилган. Яъни, бу таҳрирловчилар бўлиб, унда керакли натижага
минимал куч сарфланади, web-дастурлаш ҳақида ҳеч қандай маълумот
талаб қилинмайди. TurboSite дастурни бемолол интернетда юклаб олиш
мумкин бунинг учун
http://progline.net/open/TurboSite
сайтига ёки қидирув
тизимлари билан қидириш дастурни топишга хеч қандай қийинчилик
туғдирмайди.
Сиз уни юклаб олдингизми? Дастур битта turbosite-setup.exe
файлидан иборат бўлиб, уни ўрнатишда ҳеч қандай муаммо бўлмайди.
Келажакда TurboSite ўз ишида қўшимча дастурларни ёки қўшимчаларни
талаб қилмайди, демак у ҳозир ҳеч нарса талаб қилмайди. turbosite-
setup.exe файлни ишга тушурамиз. Дастур куйдагича юкланади:
- 34 -
- 35 -
Дастурни ўрнатиш даврида сўровлар чиқади лекин бу сўровларни
ўзгартирмасдан “дале” тугмасини хар бир ойнада босиб ўрнатилади.
Иккита ҳавола мавжуд:
лойиҳа яратиш
тайёр лойиҳани очиш
- 36 -
Янги лойиҳа яратиш учун Создат проект тугмаси босилади натижада
қуйдаги ойна ҳосил бўлади:
Бизда ҳали тайёр лойиха йўк - Келинг, янги лойиҳа яратамиз. Ҳар бир
янги видеомаъруза (веб-саҳифалар тўплами ёки сайт) у учун махсус
яратилган янги папкада сақланади. Бу эса фойдаланувчига интернет
тармоғи йуқ бўлган жойларда дастурни ўзини ишга тушуриб унга қўйилган
силкалардаги манбалардан фойдаланиш имкониятини яратади, яни дастур
барча ўзига тегишли бўлган ресурсларни битта папкага йиғишни талаб
қилади ва шу папкаларни кўчириб олиш орқали хеч қандай муоммосиз
дастурлардаги манбадан офлайн хам бемалол фойдаланиш имкониятини
яратади. Шунинг учун, баъзи бир дискда (агар тизимда уларнинг бир
нечтаси бўлса), ичма ич папкаларни яратишда лотин алифбосида
фойдаланиб яратиш мақсадга мувоффиқ. Биринчи лойиҳамизга қисқа ном
берамиз ва сақлаш тугмачасини босамиз.Ушбу папкада ҳали ҳеч нарса йўқ.
Дастур сизга керак бўлган ҳамма нарсани яратади. Бизга дарҳол ишлайдиган
- 37 -
ойна кўрсатилади, унда ҳамма нарса оддий ва рус тилида. Дастурда ҳеч
қандай маҳсус созламалар мавжуд эмас, агар биз ўз ишимиз натижасини
дарҳол Интернетга юкламоқчи бўлмасак, шарҳлар ва мулоҳазалар шаклидан
фойдаланмасак, рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди. Албатта, биз биринчи,
синов версиясини юкламаймиз, кейинроқ қулай деб қарор қилсак,
рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади. Бунинг учун электрон почта
манзилингизни махсус майдонга киритиб, рўйхатдан ўтиш тугмачасини
босиш кифоя қилади. Кейинчалик биз ушбу папка манзилига мурожаат
қиламиз ва энди тавсия этилган ойналарда биз ишлаш учун зарур бўлган
маълумотларни киритамиз. Бу жуда кўп эмас. Видеомаъруза - келажакдаги
видеомаъруза ёки сайт номи. Видеомаъруза ёки веб-сайт Narod.ru
майдонига жойлаштириш имкони мавжуд бу эса фойдаланувчилар бемолол
онлайн ишлаш имкониятини яратади, сизга онлайн видеомарузалар
яратишга зарурат туғилса
CP1251 кодлаш майдонидан
фойдаланинг. Бу
одатда керак эмас.
Дастур жойлашган диск ёки папкани танлаб лойхага ном
қўйганимиздан кейин қуйдаги ойна очилади:
- 38 -
сарлавха сатри
менюлар сатри
ускуналар
панели
бошқариш
тугмалари
Ойнанинг ўнг қисмида, Основные параметри ойнасининг Заголовок
сайта сатрига лойиҳани номини киритинг (Меню, навигация ...). Подвал -
ҳар бир саҳифанинг пастки қисмида жойлашган бўлиб, унда муаллиф
ҳақида маълумот ёки фойдаланиш шартлари бўлиши мумкин.
Видеомаъруза колиби шу тарзда тайёрланади, буни ишга тушириш учун
Do'stlaringiz bilan baham: |