Тест саволлари:
1. Пeдагогнинг ва у раҳбарлик қилаётган ўқувчиларнинг билим, ўққув, ҳамда малакалар систeмасини онгли равишда пухта ўзлаштиришга қаратилган изчил ҳаракатлари мажмуи қандай жараён ҳисобланади?
А.* ўқиш
Б. ўқитиш
C. ўрганиш
Д. тарбиялаш
2. Таълим сифати нима билан бeлгиланади ?
А. ўқитишнинг мазмуни
Б. Дарс самарадорлиги
C.* Талабалар билими
Д. ўқитувчиларнинг савияси
18-мавзу. Ахборот тизимларида маълумотларни тасвирлаш ва ташкил этиш
(2 соат лаборатория иши)
Режа:
Асосий тушунчалар ва таърифлар
Маълумотларни тасвирлаш босқичлари
Маълумотлар тузилмасини классификация қилиш
Асосий тушунчалар ва таърифлар
Маълумотлар тузилмаси (МТ) – информацион объектнинг умумий хоссаси бўлиб, мазкур хосса билан бирор бир дастур ўзаро алоқадор бўлади. Ушбу умумий хосса қуйидагилар орқали тавсифланади:
мазкур тузилманинг мумкин (қабул қилиши мумкин) бўлган қийматлари тўплами;
мумкин бўлган амаллар (операциялар) мажмуаси;
ташкил этилганлик таснифи.
Оддий маълумотлар тузилмасини баъзан маълумотлар турлари деб ҳам аталади.
Маълумотларни тасвирлаш босқичлари
Одатда, маълумотларни таснифлаш қуйидаги кўринишдаги босқичларга ажратилади:
абстракт (математик) босқич;
мантиқий босқич;
физик (жисмоний) босқич.
Маълумки, ихтиёрий объект, ходиса ёки бирор бир жараён тадқиқ қилинаётганда унинг модели қуриб олинади. Модел турлича бўлиши мумкин, масалан, математик модел, физик модел ва бошқа моделлар. Объект, ходиса ёки бирор бир жараённи математик модел қурилди дегани ўша қаралаётган тизимни маълум бир математик қонуниятлар орқали, яъни математик формулалар орқали ифодаланишидир.
Мантиқий босқичда маълумотлар тузилмасини бирор бир дастурлаш тилида ифодаланиши тушунилади.
Физик (жисмоний) босқичда эса информацион объектни мантиқий тавсифланишига мос равишда ЭҲМ хотирасида акслантирилиш тушинилади. ЭҲМ хотираси чекли бўлганлиги сабабли, хотирани тақсимлаш ва уни бошқари муаммоси юзага келади.
Юқоридан кўриниб турибдики, мантиқий босқич билан физик босқичлар бир биридан фарқ қилади. Шу сабабли, ҳисоблаш тизимларида мантиқий босқични физик босқичга ва аксинча, физик босқични мантиқий босқичга акслантириш муамоси вужудга келади.
Бу ерда ММТ – мантиқий маълумотлар тузилмаси; ФМТ – физик маълумотлар тузилмаси;
Абстракт босқичда ихтиёрий тузилмани жуфтлик кўринишда ифодалаш мумкин, бу ерда D – элементларнинг чекли тўплами бўлиб, улар, яъни элементлар маълумотлар турлари ёки маълумотлар тузилмаси бўлиши мумкин, R – эса муносабатлар тўплами бўлиб, мазкур муносабатлар хусусиятлари абстракт босқичда маълумотлар тузилмаларини турларини аниқлайди.
Маълумотлар тузилмасини асосий кўринишлари (турлари):
Тўплам – муносабат тўплами бўш R= бўлган элементлар мажмуаси.
Кетма-кетлик – шундай абстракт тузилмаки, бунда R тўплам фақатгина битта чизиқли муносабатдан иборат (яъни, биринчи ва оҳирги элементдан ташқари ҳар бир элемент учун ўзидан олдин ва кейин келадиган элемент мавжуд.
Матрица – шундай тузилмаки, бунда R муносабатлар тўплами иккита чизиқли муносабатдан ташкил топган бўлади.
Дарахт – бунда R тўплам иерархик тартибдаги битта муносабатдан ташкил топган бўлади.
Граф – бунда R муносабатлар тўплами фақатгина битта бинар тартибли муносабатдан ташкил топган бўлади.
Гиперграф – бу шундай маълумотлар тузилмасики, бунда R тўплам икки ёки ундан ортиқ турли тартибдаги муносабатлардан ташкил топган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |