Ахборот технологиялари” кафедраси ахборот хавфсизлиги


Ўзбекистоннинг ахборотни шифрлаш стандарти



Download 0,83 Mb.
bet14/29
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#298852
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги

Ўзбекистоннинг ахборотни шифрлаш стандарти. Ушбу "Маълумотларни шифрлаш алгоритми" стандарти Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази томонидан ишлаб чиқилган ва унда Ўзбекистон Республикасининг "Електрон рақамли имзо хусусида"ги ва "Електрон хужжат алмашинуви хусусида"ги қонунларининг меъёрлари амалга оширилган.
Ушбу стандарт — криптографик алгоритм, электрон маълумотларни ҳимоялашга мўлжалланган. Маълумотларни шифрлаш алгоритми симметрик блокли шифр бўлиб, ахборотни шифрлаш ва расшифровка қилиш учун ишлатилади. Алгоритм 128 ёки 256 бит узунлигидаги маълумотларни шифрлашда ва расшифровка қилишда 128, 256, 512 битли калитлардан фойдаланиши мумкин.
Россиянинг ахборотни шифрлаш стандарти. Росссия Федератсиясида ҳисоблаш машиналари, комплекслари ва тармоқларида ахборотни криптографик ўзгартириш алгоритмларига давлат стандарти (ГОСТ 2814-89) жорий этилган. Бу алгоритмлар махфийлик даражаси ихтиёрий бўлган ахборотни ҳеч қандай чекловсиз шифрлаш имконини беради. Алгоритмлар аппарат ва дастурий усулларида амалга оширилиши мумкин.
Стандартда ахборотни криптографик ўзгартиришнинг қуйидаги алгоритмлари мавжуд:

  • оддий алмаштириш;

  • гаммалаш;

  • тескари боғланишли гаммалаш;

  • имитовставка.

АҚШнинг ахборотни шифрлаш стандарти. АҚШда давлат стандарти сифатида ДЕС(Дата энcрйптион Стандарт) стандарти ишлатилган. Бу стандарт асосини ташкил этувчи шифрлаш алгоритми ИБМ фирмаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, АҚШ Миллий Хавфсизлик Агентлигининг мутахасислари томонидан текширилгандан сўнг давлат стандарти мақомини олган. ДЕС стандартидан нафақат федерал департаментлар, балки нодавлат ташкилотлар, нафақат АҚШда, балки бутун дунёда фойдаланиб келинган.


Криптографик калитларни бошқариш


Ҳар қандай криптографик тизим крпитографик калитлардан фойдаланишга асосланган. Калит ахбороти деганда ахборот тармоқлари ва тизимларида ишлатилувчи барча калитлар мажмуи тушунилади. Агар калит ахборотларининг етарлича ишончли бошқарилиши таъминланмаса, нияти бузуқ одам унга эга бўлиб олиб тармоқ ва тизимдаги барча ахборотдан ҳоҳлаганича фойдаланиши мумкин. Калитларни бошқариш калитларни генератсиялаш, сақлаш ва тақсимлаш каби вазифаларни бажаради. Калитларни тақсимлаш калитларни бошқариш жараёнидаги энг маъсулиятли жараён ҳисобланади.
Симметрик криптотизимдан фойдаланилганда ахборот алмашинувида иштирок этувчи иккала томон аввал махфий сессия калити, яъни алмашинув жараёнида узатиладиган барча хабарларни шифрлаш калити бўйича келишишлари лозим. Бу калитни бошқа барча билмаслиги ва уни вақти-вақти билан жўнатувчи ва қабул қилувчида бир вақтда алмаштириб туриш лозим. Сессия калити бўйича келишиш жараёнини калитларни алмаштириш ёки тақсимлаш деб ҳам юритилади.
Асимметрик криптотизимда иккита калит-очиқ ва ёпиқ (махфий) калит ишлатилади. Очиқ калитни ошкор этиш мумкин, ёпиқ калитни яши-риш лозим. Хабар алмашинувида фақат очиқ калитни унинг ҳақиқийлигини таъминлаган ҳолда жўнатиш лозим.
Калитларни тақсимлашга қуйидаги талаблар қўйилади:
• тақсимлашнинг оперативлиги ва аниқлиги;
• тақсимланувчи калитларнинг конфидентсиаллиги ва яхлитлиги.
Компютер тармоқларидан фойдаланувчилар ўртасида калитларни тақсимлашнинг қуйидаги асосий усулларидан фойдаланилади.
1. Калитларни тақсимловчи битта ёки бир нечта марказлардан фойдаланиш.
2. Тармоқ фойдаланувчилари ўртасида калитларни тўғридан-тўғри алмашиш.
Биринчи усулнинг муаммоси шундаки, калитларни тақсимлаш марказига кимга, қайси калитлар тақсимланганлиги маълум. Бу эса тармоқ бўйича узатилаётган барча хабарларни ўқишга имкон беради. Бўлиши мумкин бўлган суиистеъмоллар тармоқ хавфсизлигининг жиддий бузилишига олиб келиши мумкин.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish