Ахборот технологиялари” кафедраси ахборот хавфсизлиги


Ахборотни симметрик алгоритмлар асосида криптографик химоялаш тамойиллари



Download 0,83 Mb.
bet12/29
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#298852
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги

Ахборотни симметрик алгоритмлар асосида криптографик химоялаш тамойиллари


Шифрлаш криптотизимининг умумлаштирилган схемаси



Узатилувчи ахборот матни М криптографик ўзгартириш Ек1 ёрдамида шифрланади, натижада шифрматн C олинади:

Криптотизимларнинг иккита синфи фарқланади:

  1. симметрик криптотизим (бир калитли);

  2. асимметрик криптотизим (иккита калитли).

Шифрлашнинг симметрик криптотизимида шифрлаш ва расшифровка қилиш учун битта калитнинг ўзи ишлатилади. Демак, шифрлаш калитидан фойдаланиш хуқуқига эга бўлган ҳар қандай одам ахборотни расшифровка қилиши мумкин. Шу сабабли, симметрик криптотизимлар маҳфий калитли криптотизимлар деб юритилади. Яъни шифрлаш калитидан фақат ахборот аталган одамгина фойдалана олиши мумкин.

Електрон хужжатларни узатишнинг конфидентсиаллигини симметрик криптотизим ёрдамида таъминлаш масаласи шифрлаш калити конфидентсиаллигини таъминлашга келтирилади. Одатда, шифрлаш калити маълумотлар файли ва массивидан иборат бўлади ва шахсий калит элтувчисидан масалан, дискетда ёки смарт-картада сақланади. Шахсий калит элтувчиси эгасидан бошқа одамларнинг фойдаланишига қарши чоралар кўрилиши шарт.
Симметрик шифрлаш ахборотни "ўзи учун", масалан, эгаси йўқлигида ундан рухсатсиз фойдаланишни олдини олиш мақсадида, шифрлашда жуда қулай хисобланади. Бу танланган файлларни архивли шифрлаш ва бутун бир мантиқий ёки физик дискларни шаффоф(автоматик) шифрлаш бўлиши мумкин.
Симметрик шифрлашнинг ноқулайлиги - ахборот алмашинуви бошланмасдан олдин барча адресатлар билан махфий калитлар билан айирбошлаш заруриятидир. Симметрик криптотизимда махфий калитни алоқанинг умумфойдаланувчи каналлари орқали узатиш мумкин эмас. Махфий калит жўнатувчига ва қабул қилувчига калитлар тарқатилувчи ҳимояланган каналлар орқали узатилиши керак.
Мавжуд барча криптографик усуллар қуйидаги синфларга ажратилади:

Моно- ва кўп алифболи ўрнига қўйишлар (подстановкалар).


Бир хил алифбодан фойдаланган ҳолда очиқ матнни бошқа матнга мураккаб ёки қийин қоида бўйича алмаштириш ўрнига қўйиш ҳисобланади. Юқори криптобардошлиликни таъминлаш учун катта калитлардан фойдаланишга тўғри келади.
Ўрин алмаштиришлар (перестановкалар)
Бу ҳам унча мураккаб бўлмаган криптографик акслантириш ҳисобланади, одатда бошқа усуллар билан биргаликда фойдаланилади.
Гамма қўшиш (Гаммалаш)
Бу усулда калит асосида генератсия қилинадиган псевдотасодифий сонлар кетма-кетлиги очиқ матн устига қўйилади.
Блокли шифрлар шифрланадиган матн блокига қўлланиладиган асосий акслантириш усулларини (мумкин бўлган такрорлашлар ва навбатлар билан) тасвирлайди. Блокли шифрлар юқори криптобардошлиликка эга эканлигидан амалда у ёки бу синф акслантиришидан кўпроқ учрайди. Америка ва Россиянинг шифрлаш стандартлари айнан шу синф шифрларига асосланган.



Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish