Ахборот-коммуникация технологиялари XXI асрнинг глобаллашуви жараёнларига манфаат келтирувчи барча соҳалар каби жисмоний тарбия ва спорт фаолиятига ҳам кенг миқёсда чуқур сингиб бормокда


Уқув технологиялари тузилмасининг иамунаси



Download 351,2 Kb.
bet6/35
Sana12.05.2023
Hajmi351,2 Kb.
#938046
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
1 qism

Уқув технологиялари тузилмасининг иамунаси

Ўқув муассасалари

Фан, ўқув дастури

Ўқитувчи




Ўқувчи-талабалар




Мазмун







Усул




Мақсад ва вазифалар

Шакл

Натижалар




Восита



Маълумки, ўқув муассасаларининг “Жисмоний тарбия” давлат дастури таркибидаги спорт турлари деярлик бир тарзда бўлсада, уларни шуғулланувчиларнинг ёши, жинси, жисмоний тайёргарлигига (саломатлик даражалари) нисбат машқ-ўйин турлари, амаллари, меъёрлари бир-биридан катта фарқ қилади. Шу сабабдан ўқув технологиялари ташкилий-бошқарув жиҳатдан ажралиб туради. Бунда энг аввало ўқитувчининг кўникма ва малакавий салоҳияти, инновацион технологиялар ҳамда педагогик маҳоратлари (технология) асосий ўринда туриб, улардан таълим бериш жараёни талаб этилади.



  1. Мамлакатда ахборот-коммуникация технологияларини
    глобаллашгириш истиқболлари


Ўзбекистонда давлат сиёсати Республиканинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, демократик тамойилларга амал қилиш аҳолининг ижтимоий- турмуш маданиятини янада кўтариш, соғлиқни сақлаш, таълим, кадрлар тайёрлаш ва бошқа соҳаларда туб ислоҳотларни амалга оширишга қаратилиши билан муҳим аҳамият касб этмокда.
Мазкур жараёнларни ҳаёт-турмушда татбиқ этиш мамлакатни ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегиясида мазмун ва моҳият жиҳатдан устувор вазифа қилиб қўйилган.
Бу улуғвор тадбирлар таркибида “Узбекистонда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш Дастури”нинг ишлаб чиқилиши ва Президент қарори билан (3 июнь 2017 й.) амалга оширилаётганлиги ёрқин воқелик ва ҳодисадир.
Эътироф этиш жоизки, Президент ва Республика ҳукумати қарорларини изчил равишда амалга оширишда мутахассис кадрларнинг ўрни, манфаатли амалий фаолиятлари юқори даражадаги талаб ҳисобланади. Бу борада Республика Президентининг “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (26 сентябрь 2017 й.) муҳим аҳамиятга эга.
Бу жараёнларнинг жисмоний тарбия ва спорт фаолиятидаги истиқболли йўналишлари Президент Ш.Мирзиёевнинг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш тўғрисида”ги (3 июнь 2017 й.) қарорида тўла ифодаланиши аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини қарор топишига ижобий таъсир этмокда. Бунда узлуксиз таълим жараёнида жисмоний тарбия ва спортнинг ижтимоий-тарбиявий хусусиятларига давлат сиёсати назари билан эътибор берилиши ҳаётий эҳтиёж эканлиги иқрор-эътироф этилган.
Таълим жараёнларида, шунингдек жисмоний тарбия дарслари, спорт машғулотлари, турли оммавий соғломлаштириш тадбирлари, аҳоли билан мулоқот, ташкилий-бошқарув фаолиятларда АКТдан самарали фойдаланиш йўлларининг кўрсатилиши жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг буюк келажакни кўриш, истиқболни таъминлашга йўл очиб берган ва масъулиятларни юқори даражага кўтарган.
Узбекистонда ижтимоий тармоқларда техника ва технология жараёнлари кун сайин янгиланиб, кенгайиб бораётганлиги жаҳондаги ҳамжамият ташкилотларида эътироф этилмокда. Бу эса мамлакат ичидаги ва ташқи сиёсатнинг яхши йўлга қўйилишидан далолатдир. Бу ўринда АКТнинг амалий фаолиятлари энг устувор турувчи манбаълардан биридир. Унинг моҳияти ва келажакдаги истиқболларни кўрсатувчи, унга етакловчи ва ҳар томонлама таъминлаб берувчи куч сифатида қаралмокда.
Бу йўлда Узбекистан Республикаси Президента Ш.Мирзиёевнинг “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (30 июнь 2017 й.) асосий йўлланма ва дастурамал бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу қарорда асосан ташкилий-бошқарув тадбирлар, муаммога қаратилган баъзи бир муҳим фаоляитлар ўз ифодасини топганлиги билан эътиборга моликдир. Яъни:

  • АКТдан давлат бошқаруви ва давлат хизматлари кўрсатишнинг барча соҳаларига жорий этиш бўйича босқичма-босқич ўтказилаётган ислоҳотлар ахборот хизматларини илгари суриш, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш ва амалга ошириш, халқ билан мулоқот қилиш ва аҳолининг кундалик муаммоларини жойларда ўз вақтида ҳал қилишнинг самарали механизмларини яратиш имконини берди;

•Эришилган натижаларга қарамасдан ахборот технологиялари (AT) ривожланиши ва уларни иқтисодиёт соҳаларига жорий этишнинг ҳозирги ҳолати, шунингдек, маҳаллий дастурий маҳсулотларнинг экспорт даражаси ҳали хам пастлигича қолмокда;
•АТнинг рақобатдош ва юқори унумдорликка эга тармоғини шакллантириш учун мамлакатнинг фан ва таълим соҳасидаги салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаяпти.
Табиийки, қарорда кўрсатилган ижобий ва салбий фаолиятлар жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги барча тизим, тузилма, тармоқларида АКТни юритиш борасига ҳам тааллуқлидир. Бу тадбирлар қуйидаги тартиб ва йўналишларда амалга оширилиши ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидир, яъни:

  • Мактабгача таълим муассасаларининг АКТ воситалари билан таъминланганлик ва интернет тармоғига ҳолати (жисмоний тарбияга доир) танқидий ўрганилиб, уларни[ босқичма-босқич замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш ва интернет тармоғига улаш бўйича чора- тадбирлар дастури ишлаб чиқилиши лозим бўлади;

•Умумтаълим ўрта мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлар ва олий таълим муассасаларида (тўгараклар уюшмаси, кафедралар, спорт клублар) компьютер хоналарини ажратиш, уларни техник воситалар билан таъминлаш, интернетларга улаш, иқтидорли ўқувчи ва талабалар фаолиятидан фойдаланишни йўлга қўйиш;
•Меҳнат жамоалари спорт клуби таркибида АКТ хоналари, электрон доска- тобламаларни ташкил этиш, иш жараёни (лаҳзали дақиқалар) ва ишдан кейинги бўш вақтларда (дақиқали жисмоний тарбия тадбири, машғулот, мусобақа ва ҳ.к.) соғломлаштириш-спорт тадбирларини намойиш этиш;
•Аҳоли истиқомат жойларида ўзини ўзи бошқариш маҳалла фуқаролар йиғини идоралари таркибидаги маданий клублар, масжид, чойхона, ўйин майдонларида (стадион) АКТ бўйича мослаштирилган воситалардан (телевизор, компьютер, витрина-электрон доска ва ҳ.к.) кексалар, хотин- қизлар, болалар (асосан оилавий спорт йўналиши) учун турли мавзуларда нидеотасвирларни намойиш этиш;
•Туман-шахар спорт ташкилотлари (спорт қўмита, “Ёшлик”, “Касаба уюшмалари спорт жамияти”, “Талаба”, “Ёшлар Иттифоқи” ва спорт клублар ("Ьунёдкор”, “Локомотив”, “Пахтакор”) хамда барча тур ва тоифалардаги спорт мактабларида “Компьютер хонаси”ни ташкил қилиш, уларни иптерактив усулида ишлатишни йўлга қўйишни давр талаб этмокда.
Мазкур қарорда таъкидланишича, АКТ учун халқаро стандартларга мувофик дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, махаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан сифатли ва рақобатдош дастурий мақсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш кўзда тутилган. Бу эса спорт буюмлари, жиҳозлари, ускуналари, кийимларига хам бевосита тегишлидир.
Қарорнинг муҳим томонларидан бири шундаки, АТни ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Мирзо Улугбек инновацион марказ” ташкил этиш, унинг мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолият юритади (4-банд). Унинг асосий вазифаси эса:
• "Инновацион марказ”ни ривожлантиришга кўмаклашиш борасида давлат органлари, илмий, таълим муассасалари ва б.қ. ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
•Республика АТ соҳасини ривожлантиришда инновация маркази (ИМ) фаолиятини тизимли мониторинг қилиш ва таҳлил этиш;
•ИМ резидентларининг хукуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ва б.қ. фаолиятлар.
Мазкур тартиб ва талаблар республика спорт ҳаракатидаги барча сохалар, айниқса халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик, уларда иштирок этишни таъминлаш каби масъулиятли ҳолатларда заруриятдир.
Қарор якунида Республика хукумати томонидан “Инновация маркази тўгрисида”ги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (бир ой муддат ичида) вазифаси юкланиб, инновация маркази ва мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини ташкил этиш кўрсатилган (П-банд).
Бошда таъкидланганидек, АТ ва уларнинг воситалари хамда АКТдан фойдаланишдаги тармоқлар, хусусан мактабгача таълим тизимида замонавий таълим асосида қўлланилаётган тадбирлар ҳақида фикр юритилди. Бу жараёнлар яқин келажакда қандай тартибда ривожланиш масалалари давлат сиёсати йўлида эътиборга олинмовда.
Узбекистан Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2017 й. 19 октябрь куни “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари’Та қаратилган йиғилиш ўтказиб, унда Республика Бош Вазири, Президентнинг давлат маслаҳатчилари тегишли Вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди. Иигилишда Президент Ш.Мирзиёев ўзининг фикр-мулоҳаза ва режалар, зарур тавсияларини баён этди. Уларнинг жисмоний тарбия таълимига дойр баъзи маълумотларни қуйидаги йўналиш ҳамда шаклларда ифода этилди:

  • 2017 й. 30 сентябрдаги “Узбекистан Республикасида мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилинди ва бу соҳада янги тизим яратилди;

•Вазирлик олдига: соҳа бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача (таълим муассасаларида (МТМ) болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш вазифалари қўйилди;

  • Таълим-тарбия - биз учун ҳаёт-мамот масаласидир. Қайси соҳани олмайлик, биз замонавий етук кадрларни тарбиялашдан туриб бирон-бир ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз, деб алоҳида укдирилди.

  • Инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Бу далил болаларнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол кўрсатади;

  • Юқори малакали боғча тарбиялачилари фарзандларимизга билим асосларини, энг зарур ҳаётий тушунча ва кўникмаларни ўргатади. Бу соҳада ихтисослашган педагог кадрларни тайёрлаш, замонавий талабларга жавоб берадиган илгор педагогик усул ва услубларни ишлаб чиқиш, ўқув ва ўқув методик адабиётларнинг янги авлодини яратиш ва нашр этиш ҳам гоят долзарб вазифа эканлиги таъкидланди;

  • Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича электрон дастур”ни жорий этиш бўйича топшириқ берилди; шу асосда мактабгача таълим муассасаларида АКТ таъминотининг ҳолатини ўрганиш, уларни босқичма-босқич замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш ва интернет тармоғига улаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Умуман олганда, Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаган “Мактабгача тарбия муассасаларини эътибордан четга суриб қўйдик” деб айтган танқидий мулоҳазаларига яқиндан ёндашиб, бу соҳага эътиборни тубдан ўзгартирди. Буюк келажак авлодларини тарбиялашда мактабгача тарбия муассасаларининг ўрни, масъулияти ва моҳиятини ҳаётда татбиқ қилиш йўлларининг янги тадбир-чоралар кўриш билан бошланди. Бунда янгидан ташкил этилган мактабгача таълим вазирлигининг фаолияти билан синаш, ўлчаш, хулоса чиқариш ва ижобий педагогик технологияларни давом эттиришга замин бўлиши мумкин. Бу йўлда эса болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг мутлоқ соғлом, ҳаракатчан, чаққон, эпчил, қувноқ, шўх бўлиб ўсишларида АКТдан рамарали фойдаланиш билан аниқ мақсадларга эришиш имкони бўлади.
Бобга доир хўлоса
Узбекистоннинг 25 йиллик истиқлолида мамлакатда барча ташкилий- бошқарув, сиёсий, иқтисодий, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар бўйича туб ислоҳотлар ўтказилиши жаҳон ҳамжамияти таркибида илғор, ривожланаётган давлатлар қаторига қўшилишига олиб борди.
Республика Биринчи Президента И.А.Каримов Узбекистоннинг буюк келажагини башорат қилиб, унинг равнақини таъминлашда фидокорона хизмат қилди. Унинг саъй-ҳаракатлари Тошкент ва вилоятларнинг марказидаги янги қурилишлар, чароғон кўча-хиёбонлар шоҳкўча ва қишлоқ йўлларида янги лойиҳалар асосида қурилган уйлар, кошона бинолар, яшил майдонлар, ранго-ранг гуллар ўсиб, яшнаб ётган ҳовли, маҳалла, манзиллар на жуда кўп бошқа тадбирларда намоён бўлиб турибди, қўл ва оёқ излари, ишонч, адолат, ҳақиқат, тараққиётни баланд кўтарувчи ғоя-чақириқ, шиорлари ҳар бир қадамда аҳоли руҳига завқ бағишламоқда. Унинг фидойи хизматларини инсонлар манфаатига етказиш, давом эттиришда Президент Ш.Мирзиёевнинг ташаббуслари, танқидий мушоҳада, мулоҳаза ва муносабатлари элимизга манзур бўлмоқда. Улар орасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ўқувчи ва талаба ёшларнинг таълим-тарбиядаги интеллектуал салоҳиятларини кучайтириш, аҳолининг соғлигини муҳофаза қилиш, мулоқотлар ўтказиш, барчага бирдек манфаат келтирувчи виртуал қабулхоналар ташкил қилиниши, очиқ порталлардан мақсадли йўлда фойдаланиш учун имкониятлар берилиши ҳозирги куннинг долзарб тадбирларига айланди. Бу эса замон ва давр талаблари асосида глобал техника ва технологиялардан самарали фойдаланишнинг маҳсулидир.
Билимларни текшириш учун саволлар

  1. Узбекистан мустақиллигининг ахборот-коммуникация

гсхнологияларни (АКТ) яратишдаги тадбирлари.

  1. Ижтимоий тармоқларда АКТ турлари ва фойдаланиш воситалари ҳамда усуллари.

  2. Жисмоний тарбия ва спорт фаолиятида АКТнинг ўрни, моҳияти.

  3. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим муассасаларида АКТга эътибор.

  4. Жисмоний тарбия дарслари, спорт машғулотлари ҳамда оммавий согломлаштириш-спорт тадбирларида АКТнинг қўлланилиш шакллари ва улардан фойдаланиш усуллари.

  5. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини оширишда АКТ бўйича асосий талаблар.

Адабиётлар рўйхати

  1. УзРнинг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, 1997.

  2. УзРнинг “Жисмоний тарбия ва спорт тўгрисида”гиқонуни, янги таҳрир 2015.

  3. УзР Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 3 июнь 2017.

  4. УзР Президентининг “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 30 июнь 2017.

  5. Каримов И.А. “Она юртимиз бахту икболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир”. Т., 2015.

  6. Мирзиёев Ш. “Танқидий таҳлил, қатьий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”, “Халқ сўзи” газетаси, 16 январь 2017 й.

  7. Абдумаликов У.Р. ва б.қ. Ўзбекистонда узлуксиз таълим тармоқларида жисмоний тарбия таълимини ривожлантириш, монография. Т., ЎзДЖТУ, 2015.

  8. Воронов И.А. Электронный учебник. Информационные технологии в физической культуре и спорте. Санкт-Петербург, 2006.

  9. Козлова С.Ж. Эффективность информационной технологии в профессиональной подготовке студентов ВУЗ физической культуры, дисс.соис.уч.ст. к.п.н., Челябинск, 1999.

  10. Лазаренко Г.В. Повышение уровня профессиональной компетентности учителя физ. культуры на основе применения информационных средств в обучении, учебное пособие. М., 2004.

  11. Петров П.К. Информационные технологии в физической культуре и спорте, учебник. 3-е изд. М., «Академик», 2013.

  12. “Халқ сўзи” газетаси, 8 декабрь 2016 й.

  13. “Халқ сўзи” газетаси, 16 январь 2017 й.

  14. “Халқ сўзи” газетаси, 6 июнь 2017 й.

  15. “Халқ сўзи” газетаси, 1 июль 2017 й.

  16. “Халқ сўзи” газетаси, 7 июль 2017 й.

  17. “Халқ сўзи” газетаси, 27 сентябрь 2017 й.

  18. “Халқ сўзи” газетаси, 30 ноябрь 2017 й.

  19. Ярашев К.Д. Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш, дарслик. Т., Ибн Сино, 2002.


Download 351,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish