Спорт ташкилотлари, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида
жисмоний тарбия ва спорт бўйича АКТ хизматлари кўрсаткичлари
(2017 й. ҳолатлари)
№
|
Тармоқлар
|
Асосий хизматлар
|
АКТдан фойдаланиш
|
АКТга эътибор (яратилган шароитлар)
|
|
|
Ўқув муассасалари:
|
|
1
|
Умумтаълим ўрта мактаб
|
Даре, спорт машгулотлари, мусобақалар
|
Видеотасвирга олиш, компьютер, телевизорда намойиш
|
Уртача ҳолат
|
2
|
Лицей, коллежлар
|
Даре, спорт машгулотлари, мусобақалар
|
Портал, сайт, онлайн
|
Уртача
ҳолат
|
3
|
ОЎЮ, спорт клублар
|
Рахбарлик, хакамлик мусобақаларни видеотасвирга олиш, нуфузли
|
Спортзал, махсус хоналарда АКТдан фойдаланиш
|
Яхши даража
|
|
|
мусобақаларни компьютер, телевизор орқали кўрсатиш
|
|
|
4
|
Барча тур ва тоифалардаги спорт мактаблари
|
Спорт машғулотлари, тайёргарлик
1
|
Техник-тактик амалларни тасвирга олиб, экранлар орқали кўриш, таҳлил қилиш
|
Аъло даражада
|
5
|
Турли муассаса ва меҳнат жамоаларидаги спорт клублар
|
МусобаҚа, машғулот, соғломлаштириш, иш қобилиятини ошириш
|
Бўлим, цех ва йиғинларда АКТдаги материалларни реклама, намойиш қилиш
|
Уртача ҳолатга яқин
|
6
|
Туман-шаҳар спорт қўмиталари, спорт жамиятлари
|
Назорат, текшириш, кузатиш, амалий ёрдам, мулоқотлар
|
Видеокамералар, мобиль телефонлар орқали тасвирга олиш, салбий ва ижобий тадбир ҳамда фаолиятларни жойларда намойиш этиш
|
Уртача даража
|
7
|
Телекоммуникация фаолиятлари
|
Нуфузли спорт мусобақалари, иштирокчилари, ғолибларни тасвирга олиш ва телеканалларда намойиш этиш
|
Терма жамоалар, ғолиблар, совриндорлар, мураббийлар фаолияти, натижаларини шархдаш, алоҳида намойиш этиш
|
Аъло даража
|
Эътироф этиш лозимки, жадвалда эътироф этилган турли тармоқлардаги жисмоний тарбия ва спорт фаолиятларни ривожлантириш, уларда АКТ хизматларидан самарали фойдаланиш жараёнларини жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ўқув муассасаларида бўлажак мутахассислар онгига чуқур сингдир, уларнинг интеллектуал салоҳиятларини тарбиялашда бўлган талаблар кун сайин ортиб бормоқца. Бу йўлда Республика Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (24 апрель 2017 й.), “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида’Ти (26 сентябрь 2017 й.) қарорлари жисмоний тарбия таълими соҳаси бўйича кадрлар тайёрлашда энг аввало уларнинг касбий кўникма ва 1^алакаларини юқори поғоналарга кўтаришга сабаб бўлади. Уз навбатида эса уларнинг хизмат манзилларида ахолини жисмоний тарбия ва спорт билан қизиқишини ривожлантириш йўлида АКТ хизматларини ишга солиш, самарали фойдаланишга замин яратади. Бунинг учун эса таълим муассасаларида АКТ учун шарт- шароитларни талаб даражасида таъминлаш, мутахассис педагог-олимларнинг масъулиятларини ошириш, интерактив-ўқув усулларидан кенг фойдаланиш, талабаларнинг қизиқиш, ижодий фаолиятларига (босқич-курс ва битирув ишлари) АКТдан мақсадли фойдаланиш йўлларини ўргатиш олдинги вазифаларга айланиши лозим.
Талабаларнинг мустақил иш жараёнлари, даре ва спорт машғулотларидан ташқари пайтлари, педагогик-ўқув амалиётлари (III-IV босқич), асосан нуфузли мусобақалар ўтказилаётган манзил-масканларда спорт тадбирларини видео тасвирларга олиб, сайтларга ўтказиш ва уларни маъруза, семинар, мустақил иш дарслари, талабалар йиғини (ёшлар иттифоқи гашкилоти, илмий анжуманлар) ва бошқа тадбирларда қайта намойиш этиш, тахдил этишни кенг йўлга қўйишлозим бўлади. Булар ўз навбатида, мутахассислигига бўлган эътиқод, давр билан ҳамнафас бўлиш, ижодкорлик, гашаббускорлик каби фаолиятларга, ҳатто спорт тадбирларини шархлаш, машгулотлардаги техник-тактик амалларни таҳлил этиш, илғор тажрибаларни ўрганиш, мохир, истеъдодли мураббий-ўқитувчилардан намуна-андозалар олишга етаклайди.
Талабалар фикрлаш жараёнлари ва қобилиятини кенгайтириш, ўсишда жисмоний тарбия ва спорт фаолияти билан боғлиқ бўлган ахборот технологиялари воситалари, хусусан, мониторинг, объектив, приоритет (еалоқият), вектор (таянч, омил), регулятив (тартибга солиш), коммуникатив (боглиқлик), интеграция (бирлаштирув), диверсия (тезлаштириш), глобал (ўга ривож), потенциал (имконият), компетенция (лаёқатлилик), актив (хужум), интуиция (ички туйғу), бумеранг (чукур изланиш, топиш ва фаолиятларга қайтариш), кейс (муаммоларни очиш), селекция (саралаш), кнастер (эркин-очик фикрлаш), инновация (янгиликлар) каби сўз иборалари истсъмолга айланиб кенг қўлланмоқда. Уларнинг шакл, мазмун, мақсад ва ннтифалари ҳамда моҳиятларини илмий-назарий жиҳатдан ўзлаштириш талиба ва ёш мутахассисларнинг замонавий таълимдаги талабларга i ўлақопли жавоб беришларида муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан истиқлолида техник воситалар ва технологияларнинг тараққиёт жараёнлари
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” (1997 й.),
“Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” (янги таҳрир 2015 й.)ги қонунлари ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олий таълим муассасалари (ЎзДЖТУ, вилоятлардаги жисмоний маданият факультетлари, малака ошириш институтлари) профессор-ўқитувчилари фидокорона фаолият юритмокда.
Спорт фанлари бўйича назарий билим ва амалий кўникмалар беришда замонавий техник воситалар ҳамда инновацион технологиялардан самарали фойдаланишни амалга оширмоқда. Бу йўлда етакчи мутахассис педагоглар К.Т.Шакиржанова (енгил атлетика), М.Н.Умаров, А.Эштоев (спорт гимнастикаси), Ф.А.Керимов (спорт курашлари), Р.Д.Халмухаммедов (якка беллашувлар-бокс), Р.Э.Нуримов (футбол) ва бошқалар спорт машғулотларини ташкил қилиш, шуғулланувчиларнинг (турли ёш, жинс, спорт тайёргарлик даражаси) маҳоратини тарбиялашдаги технологик йўналишларни қўллаш борасида ахборот технологияларидан самарали фойдаланилмоқда. Бу йўлда электрон педагогикаси асослари таянч ҳисобланади, яъни:
-Ахборотни йиғиш (портал), сақлаш, қайта ишлаш, тарқатиш (дискка кўчириш) ва ўқув-машғулот жараёнларида намойиш қилиш, савол-жавоб, муҳокама, тахдил этиш;
Компьютер ва коммуникация воситаларихусусиятларини ўрганиш;
-Таълим жараёни (ўқув-дарс ва машғулот-тренировка) ва илмий изланишда интернетдан фойдаланиш;
-Таълим жараёнида компьютер ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
Дастурий таъминотнинг муҳим турларидан фойдаланиш;
-Дастурий таъминот турларини билиш (жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг йўналишлари);
-Спорт турлари бўйича фанлардан махсус тақдимотлар ва электрон ресурслар тайёрлаш воситаларидан фойдаланиш;
-Фан (спорт турлари) соҳасида илмий изланишларнинг дастурий таъминотидан фойдаланиш;
-Таълим жараёнида амалий масалаларни ечишда ахборот технологияларини қўллаш;
-Масофавий таълим электрон ўқув-услубий базасини яратиш ва ундан мақсадли фойдаланиш.
Ахборот тушунчаси барча соҳаларда маълумотларни йиғиш ва тарқатиш шакли билан бир бутунлик ҳодиса хисобланади. Лекин, улардаги далиллар, воқеликлар ўзига хос жиҳатдан тубдан фарқ қилади.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ахборотлар қуйидаги шакл ва йўналишларга эга.
Ахборот белгилари:
Белгили - турли ишоралар, хуштак, қўл ҳаракатлари;
Матнли - ҳарф, рақам, белги тўпламларидан таркиб топган (ахборот); Г рафик - тасвир, чизмалар.
Ахборот технологиялари:
Технология - грекча сўз ибораси бўлиб, санъат, маҳорат каби маъноларни билдиради. Бу тизимли фаолият: компьютер, унинг тармоқлари, фойдаланувчилар, ахборот, дастурий таъминот;
Компьютер тизими - маълумотларга ишлов бериш, киритиш ва чиқариш, хотира тизими.
Тренинг (технология) ўқитишда (машғулотлар)қўлланиладиган жараёнлар: “Тармоқлар усули” - ўқувчини (шуғулланувчи) мантиқий фикрлаш, фикр доираларни кенгайтириш, адабиётлардан фойдаланишга ўргатишга қаратиш;
“Блиц ўйини” (турнирлар) - ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил қилиш, тинглаб олиш;
“Иерархия” технологиялар оддийдан мураккабликка, мураккабликдан оддийликка ўтиш;
“Бумеранг” технологиялар - турли адабиётлар, материаллар билан ишлаш (спорт ихтисослигига туташ, алоқадорлик), ёдда сақлаш, фикрни эркин ифода этиш, барчани баҳолашга қаратишлик;
Тармоқлар усули (кластер) фикрлашишни кетма-кет, аниқ ва эркин, узвий боғланган ҳолда тармоқпашга(бўлиниш тартиби) ўргатишда намоён бўлади (чизма).
Do'stlaringiz bilan baham: |