Ахборот қисми Парафармацевтика маҳсулотлари тушунчаси ва таснифи. Парафармацевтика маҳсулотлари


Педилин – битга қарши эмульсия ва шампунлар .  Бензилбензоат



Download 155,35 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/14
Sana29.04.2022
Hajmi155,35 Kb.
#590588
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
15 mavzu.. (1)

Педилин
– битга қарши эмульсия ва шампунлар . 
Бензилбензоат
– бит ва клапанларни йўқ қилувчи паразитларга 
қарши тиббий воситалар, гель, мазь, эмульсия. 
Соч бўёқлари
табиий (хна, ўсма) ва сунъий (турли рангда 
чиқарилади ва ҳар қандай сочларни бўяйди) бўёқлар. 
Соч турмакни сақлаш воситалари
– бу оддий, бўяшга 
мўлжалланган, В
5
витамини, қичитқи ўт, каштан экстракти қўшилган 
бўёқлар ва б., фиксаторлар. 
Дорихоналарда ортиқча тукни қириш учун мўлжалланган турли 
восита-ларни сотишга руҳсат этилган, масалан, мазь, суюқлик, кремлар ва 
ҳ.к. 
е) Косметик воситалар
ассортиментида қуёшдан ҳимоялаш 
воситалари ҳам мавжуд, хусусан крем, сут, ёғ, гель, лосьон, спрей ва 
бошқалар. Бу 
Сан микс
(KRKA, Словения) ва 
Нормалис
воситалари туркуми. 
Санитария-гигиена маҳсулотлари
ассортиментида тиш ва оғиз 
бўшлиғини парвариш қилиш воситаларининг улуши катта. Оғиз бўшлиғи 
овқат ҳазм қилиш йўлининг боши ҳисобланиб, организмга турли органик, 
ўсимлик ва синтетик
таби-атли озуқавий моддалар кириб келиши учун хизмат қилади.
Овқат парчалари оғизда қолади, у ердаги микромуҳит эса уларнинг 
кўпайишига ва кейинги
номақбул оқибатларга – турли касалликларга, нохуш ҳидларга, тиш 
бузилишига ва шу кабиларга олиб келади. 
Шунинг учун тиш ва оғиз бўшлиғини парвариш қилиш воситалари 
ҳар бир инсон учун ҳар куни муҳим, чунки улар парвариш қилиш шаҳсий 
гигиена чорасига киради. 
Тиш ва оғиз бўшлиғини парвариш қилиш учун мўлжалланган 
замонавий воситаларни бир неча гуруҳга таснифлаш мумкин: 
Тишларни тиббий йўл билан тозалаш воситаларига қуйидагилар 
киради: 
-
тиш чёткалари; 
-
тиш орасини тозалаш воситалари: тиш тозалаш чўплари, тиш иплари 
(флосслар), ленталари, чёткалари; 
-
тиш пасталари, кукунлари; 
-
тиш эликсирлари (тиш чайгичлар). 


Тишларни механик тарзда тозалаш учун асосий восита – бу тиш 
чёткалари, улар тишларни бактериал карашдан яхши тозалайди, милкларни 
юмшоқ массажлайди, мутлақо зарарсиз материаллардан тайёрланади. 
Замонавий тиш чёткалари асосан сунъий қилдан (нейлон-612, тай-
некс) тайёрланади, чунки чўтка қилида кўплаб микроорганизмлар 
тўпланади. Тиш чёткаларининг қаттиқлиги 5 даражали: 1) жуда қаттиқ; 2) 
қаттиқ; 3) ўртача; 
1)
юмшоқ; 5) жуда юмшоқ.
2)
Қилларнинг қаттиқлиги кишининг ёши ва милкнинг ҳолатига 
қараб танланади. Қаттиқлиги ўртача ва юмшоқ чёткалар энг 
самарали ҳисобланади. 
Чётка бошининг ҳажми болалар учун 18-25 мм, катталар учун 30 мм. 
Қиллар 3-4 қатор бўйлаб, тутам-тутам қилиб жойлаштирилади. 
Қилларнинг узунлиги ҳар хил: қисқалари марказда, узун ва юмшоқлари 
чеккада жойлашади. Янги ва замонавий чёткалар индикаторга эга бўлиб 
(қил тутамлари озуқа бўёқлари билан бўялади), чётка ишлатилгани сайин 
улар ўз рангини ўзгартириб боради. Чётканинг ранги ўчиши уни 
алмаштириш лозимлигидан далолат беради. Баъзи моделларда индикатор 
чётканинг дастагида бўлади. Болалар учун дастагига шақилдоқ ўрнатилган 
чёткалар ишлаб чиқарилади (тўғри ишлатилганда чётка жаранглайди). 
Тиш чёткалари ассортиментида электр тиш чёткалари ҳам бор бўлиб, 
ишлатганда чётканинг ишчи қисми айланма ҳаракат қилиб, тебранади, бир 
вақт-нинг ўзида тишларни тозалайди ва милкни массаж қилади. Булар, 
“Braun Oral F PlaK Control 
Ultra timer D 9525” (Германия) таймерли чёткалари; тишларни 
тозалаш вақти камида 2 дақиқа (стоматологларнинг маслаҳати).Қўлда 
сирғалмаслиги учун чёткаларнинг дастаги пластмасса ва резинадан 
тайёрланади. 
Таниқли фирмаларнинг чёткаларида (SmithKline Beecham фирмасининг 
Aquafresh чёткалари; Жонсон ва Жонсон фирмасининг Reach Acces ва 
Interdental чёткалари) 
ўзига хос хусусиятлар бор бўлиб, улар чёткаларни қалбакиларидан 
фарқлаш
имконини беради, масалан, асл маҳсулотда қиллар бир хил кесилган ёки 2 
даражали бўлади, аммо зиг-загсимон бўлмайди, қиллар дастакка нисбатан 
бурчак остида, шунингдек, дастакда бошмалдоқ учун маҳсус жой бор. 
Тиш ораси воситалари: тиш тозалаш чўплари, тиш иплари (флосслар), 
ленталари, чёткалари тишлар орасидаги ва чётка етмайдиган жойлардаги 


овқат қолдиқларини, шунингдек тиш чеккаларидаги тиш карашини 
тозалаш учун мўлжалланган. 
Тиш тозалаш чўплари дарахт ва пластмассадан тайёрланади, улар 
учбурчак, 
ялпоқ ёки думалоқ кесилади, баъзида ялпиз ҳидли қилиб чиқарилади. 
Тиш иплари (флосслар) мумланган ва мумланмаган, думалоқ ва ясси, 
баъзида
ялпиз ва фторидларга шимдирилган бўлади, узунлиги 25-50 м. 
Тиш ленталари тиш ипларига қараганда кенгроқ бўлиб, узунлиги 20-50 
м бўлади. 
Тиш пасталари. Тиш тозалаш учун тиш чёткаларидан ташқари, тиш 
пасталари ёки кукунлари керак ва уларни врач ёрдамида танлаган маъқул, 
чунки гигиеник пасталар билан бир қаторда кариес, пародонтоз, стоматит 
ва бошқа касалликларни даволашга мўлжалланган шифобахш 
воситалардан ҳам фойдаланиш мумкин.Тиш пасталари – бу кўп таркибли 
аралашма бўлиб, уларнинг таркибида майдаланган абразив кукунлар 
(масалан, бўр), яллиғланишга қарши воситалар (игна барглилар, қарағай, 
арча экстракти), дори воситалари, оқартириш учун озиқ-овқат содаси, 
кариесни олдини олиш учун фтор бирикмалари, оғиз бўшлиғини 
тетиклаштириш учун дезодорантловчи воситалар, мустаҳкам эмульсия 
ҳосил қилиш учун устки-фаол моддалар бор. Тиш пасталари оддий ва 
кўпикланадиган, гигиеник ва шифо-бахш-профилактик препаратлар ҳамда 
махсус қўшимчалар қўшилган, болалар учун ва универсал (бутун оила 
учун) бўлади. 
Гель ҳосил қилувчи пасталар юқори даражада кўпик ҳосил қилишга 
қодир бўлади, таъми мазали; ранги турлича бўлиб, қўшиладиган бўёқларга 
боғлиқ, аммо бундай пасталарнинг тозалаш хусусияти кучли эмас. 
Таркибида фтор бўлган пасталар (Colgate, Lakalut, Oral-B, Aquafresh, 
Маклинз, Новий жемчуг туркумлари) энг кенг тарқалган, чунки фтор 
тишларнинг микроорганизмлар таъсирида ҳосил бўладиган кислоталарга 
резистентлигини оширади. 



Download 155,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish