69
ахборот учрашуви имкон қадар муваффақиятли бўлиши учун уни режа-
лаштириш ва ўтказишнинг иккита умумий чизмасига риоя қилиш керак.
1-чизма. Муаммо билан дастлабки танишиш
ва кейинчалик уни батафсил муҳокама қилиш.
Масалан, ёш тадбиркорларга микрокредитлар
ажратишга бағишланган ахборот учрашуви-
да, дастлаб, ташкилотчилар журналистларга
минтақадаги вазият тўғрисида тўлиқ маълу-
мот беради, сўнгра шу масала учун мутасадди
ташкилотлар ОАВ вакилларининг саволларига
жавоб беради.
2-чизма. Ахборот учрашуви бир неча блокка
бўлинади. Ҳар бирида асосий мавзу масала-
ларнинг бири юзасидан ахборот берилади, ке-
йин бу ахборот батафсил ёритилади. Масалан,
минтақа аҳолиси учун тоза ичимлик суви му-
аммосини ҳал этишга бағишланган учрашувда
мутахассислар навбат билан ўз ташкилотла-
рининг шу муаммони ҳал этиш йўлидаги фао-
лияти тўғрисида маълумот берадилар. Тадбир
тартиби бузилмаслиги учун модератор регла-
ментни назорат қилиб боради.
5.1.4. Давра суҳбати
Давра суҳбати журналистлар учун
ташкил этиладиган бошқа тадбирлардан
нимаси билан фарқ қилади? Албатта, стол
атрофига стуллар қандай терилгани билан
эмас, балки муҳокама қилиниши талаб эти-
ладиган муаммонинг борлиги билан ажралиб
туради ва унда мутахассислар ва давлат
ҳокимияти органлари вакиллари билан бир
қаторда журналистлар ҳам иштирок этади. Мазкур тадбир энг қулай ва яхши
ташкил этиладиган мунозара ҳисобланади. Давра суҳбатини муаммо билан та-
ниш бўлган модератор бошқаргани маъқул. Бу журналистларга муаммони турли
қирралардан кўриш имконини беради.
Давра суҳбатини ташкил этаётганда масала муҳокамасига шу мавзу билан
қизиқадиган ва кўтарилаётган муаммо таҳририят йўналишига мос бўлган ОАВ
вакилларини таклиф этиш керак.
Давра суҳбати модератори кўтарилган масала билан атрофлича таниш
бўлишдан ташқари, “аудиторияни бошқариш” техникасини ўзлаштирган
бўлиши, китмир ва илмоқли саволлардан моҳирона узоқлашиши, чўзилиб
кетиши хавфи бўлган мунозараларни вақтида тўхтатиши ва давра суҳбати
қоидаларини бузмаган ҳолда мавзу доирасидан чиқмаслиги керак. Бошқа тад-
бирлардан фарқли ўлароқ, давра суҳбати бир соат ва ундан ҳам кўп давом эти-
ши мумкин. Шунга кўра, иштирокчиларнинг кўтарилган масалани муҳокама
қилишлари учун вақт ажратиш керак.
5.1.5. тақдимот
Тақдимот – бу ҳокимликнинг муайян мақсадга йўналтирилган фаолиятини
ёки у ҳал этиш ва муҳокама қилиш ниятида бўлган муаммони ёритиб бериш-
дир. Масалан, маҳаллий бюджет лойиҳаси, ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва
ҳоказо. Яхши ташкил этилган тақдимот журналистларга кўпроқ ахборот олиш
имконини беради. Тақдимот ОАВнинг максимал турларини қамраб олиш учун
мақсадга мувофиқ тадбир. Ёддан чиқармаслик керакки, журналистлар тақдимот
давомида ҳатто эркин мулоқот чоғида ҳам ўз материаллари учун маълумот
йиғишлари мумкин. Тадбир доирасида журналистларни қизиқтирган масалалар
борасида экспертлар билан учрашувини ҳам ташкил этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |