“ахборот хавфсизлиги”


Рақамли имзони шакллантириш муолажаси



Download 16,46 Mb.
bet99/123
Sana13.06.2022
Hajmi16,46 Mb.
#665740
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   123
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги УМК 2016 (1)

Рақамли имзони шакллантириш муолажаси
Ушбу муолажани тайёрлаш босқичида хабар жўнатувчи абонент А иккита калитни генерациялайди: махфий калит kA. ва очиқ калит КA. Очиқ калит КA унинг жуфти бўлган махфий калити kA ҳисоблаш орқали олинади. Очиқ калит КA тармоқнинг бошқа абонентларига имзони текширишда фойдаланиш учун тарқатилади.
Рақамли имзони шакллантириш учун жўнатувчи А аввало имзо чекилувчи матн М нинг хеш функцияси L(М) қийматини ҳисоблайди (7.1-расм). Хеш-функция имзо чекилувчи дастлабки матн "М" ни дайджест "м" га зичлаштиришга хизмат қилади. Дайджест М-бутун матн "М" ни характерловчи битларнинг белгиланган катта бўлмаган сонидан иборат нисбатан қисқа сондир. Сўнгра жўнатувчи А ўзининг маҳфий калити А билан дайджест "м" ни шифрлайди. Натижада олинган сонлар жуфти берилган "М" матн учун рақамли имзо ҳисобланади. Хабар "М" рақамли имзо билан биргаликда қабул қилувчининг адресига юборилади.
Хабар "М"

7.1-расм.Электрон рақамли имзони шакллантириш схемаси
Рақамли имзони текшириш муолажаси
Тармоқ абонентлари олинган хабар "М" нинг рақамли имзосини ушбу хабарни жўнатувчининг очиқ калити КА ёрдамида текширишлари мумкин (7.2-расм).
Электрон рақамли имзони текширишда хабар "М" ни қабул қилувчи "Б" қабул қилинган дайджестни жўнатувчининг очиқ калити "КА" ёрдамида расшифровка қилади. Ундан ташқари, қабул қилувчини ўзи хеш функция (М) ёрдамида қабул қилинган хабар "М" нинг дайджести М"м" ни ҳисоблайди ва уни расшифровка қилингани билан таққослайди. Агар иккала дайджест "M" ва "м" мос келса рақамли имзо ҳақиқий ҳисобланади. Акс ҳолда имзо қалбакилаштирилган, ёки ахборот мазмуни ўзгартирилган бўлади.
Қабул қилинган хабар
Жўнатув Йўқ
Чидан



7.2-расм. Электрон рақамли имзони текшириш схемаси
Электрон рақамли имзо тизимининг принципиал жиҳати фойдаланувчининг электрон рақамли имзосини унинг имзо чекишдаги махфий калитини билмасдан қалбакилаштиришнинг мумкин эмаслигидир.
Ҳар бир имзо қуйидаги ахборотни ўз ичига олади:

  • имзо чекилган сана;

  • ушбу имзо калити таъсирининг тугаши муддати;

  • файлга имзо чекувчи шахс ҳусусидаги ахборот (Ф.И.Ш., мансаби, иш жойи);

  • имзо чекувчининг индентификатори (очиқ калит номи);

  • рақамли имзонинг ўзи.

ЭРИ ахборот коммуникация тармоғида электрон ҳужжат алмашинуви жараёнида қуйидаги учта масалани ечиш имконини беради:

  • Электрон ҳужжат манбаининг ҳақиқийлигини аниқлаш;

  • Электрон ҳужжат яхлитлигини (ўзгармаганлигини) текшириш;

  • Электрон ҳужжатга рақамли имзо қўйган субьектни муаллифликдан бош тортмаслигини таъминлайди.

Интернет тармоғидан электрон хужжатлар алмашинуви асосида молиявий фаолият олиб боришда маълумотлар алмашинувини ҳимоя қилиш ва электрон хужжатнинг юридик мақомини таъминлаш биринчи даражали аҳамият касб этади.
Электрон хужжатли маълумот алмашинуви жараёнида ЭРИни қўллаш ҳар хил турдаги тўлов тизимлари (пластик карточкалар), банк тизимлари ва савдо соҳаларининг молиявий фаолиятини бошқаришда электрон хужжат алмашинуви тизимларининг ривожланиб бориши билан кенг тарқала бошлади.
Ҳозирда ЭРИ тизимини яратишнинг бир нечта йўналишлари мавжуд. Бу йўналишларни учта гуруҳга бўлиш мумкин:

  1. очиқ калитли шифрлаш алгоритмларига асосланган;

  2. симметрик шифрлаш алгоритмларига асосланган;

  3. имзони ҳисоблаш ва уни текширишнинг махсус алгоритмларига асосланган рақамли имзо тизимларидир.

Амалда, учинчи турдаги имзони ҳисоблаш ва уни текширишнинг махсус алгоритмларига асосланган рақамли имзо тизимларидан кенг фойдаланилади.
Махсус ЭРИ алгоритмлари рақамли имзони ҳисоблаш ва имзони текшириш қисмларидан иборат. Рақамли имзони ҳисоблаш қисми имзо қўювчининг махфий калити ва имзоланиши керак бўлган ҳужжатнинг хеш қийматига боғлиқ бўлади.



Download 16,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish