ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Ўзбекистон Республикасининг: «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Қонуни. Т., 1997.
2. Ўзбекистан Республикаси қонуни. «Ахборотлаштириш тўғрисида»// «Халқ сўзи», 11 февраль 2004 й.
3. С.К. Ғаниев, М.М. Каримов, К.А. Ташев Ахборот хавфсизлиги. “ALOQACHI” – 2008.-381 бет.
4. В. Ф. Шаньгин Комплексная защита информации в корпоративных системах. Москва ИД “ФОРУМ” – ИНФРА-М 2010.-591 с.
ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАР
Партыка Т.Л., Попов И.И. Информационная безопасность. Учебное пособие. — М.: Форум, 2010. — 432 с.
В. П. Мельников, С. А. Клейменов, А. М. Петраков Информационная безопасность и защита информации. Москва Издательский центр “Академия” -2009-331 с.
ИНТЕРНЕТ РЕСУРСЛАРИ
Зиёнет ахборот-талим портали. www.ziyonet.uz
Основы информационной безопасности. www.intuit.ru.
Протоколы безопасного сетевого взаимодействия. www.cityforum.ru.
Стандарты информационной безопасности. www.osp.ru.
13 –АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Мавзу: Электрон рақамли имзо
Ишдан мақсад: Мазкур амалий ишни бажариш жараёнида талабалар электрон рақамли имзо, электрон рақамли имзони шакллантириш, электрон рақамли имзони текшириш муолажаси унинг амалий аҳамияти ҳақида амалий кўникма ҳосил қиладилар.
Назарий қисм.
Ушбу амалий ишида қабул қилиб олинган маълумотларнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслигини аниқлаш масаласи, яъни маълумотлар аутентификацияси масаласининг моҳияти ҳақида маълумотларга эга бўламиз. Бу масала маълумотларни узатишда муҳим аҳамиятга эга саналади. Бу жараён ҳозирда электрон рақамли имзо деб аталади.
Ҳужжатлардаги қўйилган шахсий имзоларни сохталаштириш нисбатан мураккаб бўлиб, шахсий имзоларнинг муаллифларини ҳозирги замонавий илғор криминалистика услубларидан фойдаланиш орқали аниқлаш мумкин. Аммо электрон рақамли имзо ҳусусиятлари бундан фарқли бўлиб, иккилик саноқ системаси ҳусусиятлари билан белгиланадиган хотира регистрлари битларига боғлиқ.
Шундан келиб чиқиб ҳозирда ЭРИ ни ахборот хавфсизлиги соҳасида қўллаш муҳим аҳамиятга эга саналади. Бунинг натижаси ўлароқ ҳозирда етакчи давлатлар ўзининг шахсий ЭРИни яратдилар, шу жумладан Ўзбекистон ҳам ўзининг ЭРИси, ЎзДСт 1092:2005ни яратди. Бунда ассиметрик шифрлаш алгоритмидан фойдаланилган. Амалий иши икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда электрон рақамли имзо ҳақида маълумот, унинг ишлаш жараёни, унда фойдаланилган алгоритмлар таҳлили кўриб ўтилган. Иккинчи қисмда эса, ЭРИ дастурининг дастурий модулининг ишлаш жараёни кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |