Керакли жихозлар: Компьютер, принтер, дафтар, А4 форматдаги оқ қоғоз.
Ҳар бир тингловчи учун ишчи станция ажратилган компьютер синфи;
Maҳаллий (локал) хисоблаш тармоғи;
Ўрнатилган Windows7 oперацион тизими.
Қисқача назарий маълумот: Хавфсизлик аудити хавфсизликни чақирувчи ҳар хил ходисаларни кузатишни таьминлаб беради. Тизимли ҳодисаларни кўриниши зарар келтирувчиларни ёки берилган системани ҳавфга солиш ҳаракатларини аниқлаш учун зарур. Бу ҳодисага мисол қилиб аудитга тегишли тизимга омадсиз киришни келтирсак бўлади.
Аудит сиёсати:Аудитни тақдим этишдан олдин аудит сиёсатини танлаш муҳим. Аудит сиёсати ҳавфсизлик билан боғлиқ бўлган аудит ҳодисаларнинг босқичларини кўрсатади. WindowsXP Профессионалнинг дастлабки ўрнатилишида аудитнинг ҳамма босқичлари ўчирилган бўлади. Аудит ҳодисаларининг ҳар хил босқичларини ўз ичига олган ҳолда ташкилот талабларига жавоб берувчи аудит сиёсатини ҳосил қилиш мумкин.
Агар обьектга кириш аудити аудит сиёсатининг қисми сифатида танланган ёки аудитнинг каталоглар хизматига кириш босқичини ёки аудитнинг обьектларига кириш босқичини ёқиш керак.
Обьектларга кириш категорияси ёқилгандан кейин ҳар бир гуруҳ ёки фойдаланувчига тизимнинг қайси типида аудитни қўллашни кўрсатади. Локал обьектлар аудитини ёқиш учун “Администраторлар” гуруҳи аъзосининг қайд ёзуви билан тизимга кириш лозим.
Тизимга кириш ҳодисаларнинг аудити. Агар компьютер қайд ёзувининг сохталигини аниқлаш учун мўлжалланган бўлса фойдаланувчининг бошқа компьютерда тизимга кириш ёки чикишга уринишлари аудитга тегишли эканлигини аниқлайди. Агар сиёсатнинг бу параметри аниқ бўлса аудит ютуқларини ёки камчиликларини кўриш ёки умуман бу типдаги аудит ҳодисаларни ўчириб ташлаш мумкин. Ютуқлар аудити тизимга киришнинг омадли уринишлари учун яратилган қайдларини англатади.
Файллар ва папкалар билан операциялар аудити. Аудит операциялар файллар ва папкалар билан аудит ўтказишни амалга оширади. Демак бу обьектга кириш аудитидан ташқари аудит операцияларини ўқиш ва қайд қилишни созлаш имконини беради. Масалан, агар файлга қайд қилиш жараёни аудити ёқилган бўлса файлга қайд қилиш жараёнида файлда аудит операциялар яратилади.
Файллар ва папкалар билан операциялар аудитини ишга тушириш учун қуйдагиларни бажариш лозим: