ИНТЕРНЕТ РЕСУРСЛАРИ
Зиёнет ахборот-талим портали. www.ziyonet.uz
Основы информационной безопасности. www.intuit.ru.
Протоколы безопасного сетевого взаимодействия. www.cityforum.ru.
Стандарты информационной безопасности. www.osp.ru.
15 –АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Мавзу: Cloud Computing технологиясида маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш усуллари
Ишининг мақсади. Ушбу амалий ишининг мақсади Cloud Computing технологиясида маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш усулларини ўрганишдан иборат.
Cloud Computing тизими хусусиятлари
Cloud computing ҳисоблаш модели ҳисобланиб, маълумот, файл сақловчилар, иловалар учун динамик инфратузилмани таъминлаш учун локал ёки глобал тармоқда уланган кўп сондаги тизимлардан ташкил топган. Бу технология ўзи билан бирга, ҳисоблашда харажатларни камайтириш, иловалар ҳости, маълумот сақловчилар ва маълумот узатишда катта имкониятларни олиб келади.
Cloud computing термини Интернетни ифодалашда фойдаланилган белгидан келиб чиққан. Одатда, тармоқ диаграммасида Интернет булут (инг., cloud) шаклидаги белги билан ифодаланади (1-расм). Ушбу тармоқ диаграммасида булут белгиси “қолган барча қисмларни” ифодалашда фойдаланилди ёки “ва ҳ.к” қолган тармоқ харитасини ифодалашда фойдаланилди. Шунинг учун, буни “Cloud compting” концепциясига тадбиқ қилса бўлади.
1-расм. Тармоқ диаграммасида булутдан Интернетни ифодалашда фойдаланилиши
Cloud Computing кўплаб масофавий серверлардаги ҳисоблашлар бўлиб, бунда марказлашган маълумот сақлагичлар, онлайн бошқарилувчи хизматлар ёки ресурслардан фойдаланишга рухсат берилади (2-расм).
2-расм. Cloud Computing
Бундан ташқари “clouds” ёки “cloud computing” терминлари турли адабиётларда турлича ифодалананади.
Cloud терминини юзага келиши натижасида ташкилотларда фойдаланилган CAPEX (маълум вақтда физик қурилмалардан фойдаланиш учун уларни сотиб олиш) моделидан, OPEX (тақсимланган cloud инфратузилмасидан фойдаланиш ва фойдаланган вақт учун пул тўлаш) моделига ўтиляпти.
Cloud тизимини умумий ҳолда тушуниш учун қуйида келтирилган 3-расмни олиш мумкин. Ушбу расмда Cloud тизими ташкил этувчилари, унинг хусусиятлари, турлари ва бошқа маълумотлар келтирилган бўлиб, бу маълумотлар бир қарашда Cloud тизими ҳақида дастлабки маълумотларни олишга ёрдам беради.
3-расм. Cloud тизимларнинг асосий кўринишининг нотўлиқ шакли
4-расм. Cloud computing архитектураси
Cloud Computing технологияси 3 та катта турга ажратилиб, булар қуйидагилар:
Инфратузулма хизмати (Infrastructure-as-a-Service, IaaS);
Платформа хизмати (Platform-as-a-Service, PaaS);
Илова хизмати (Software-as-a-Service, SaaS).
Ушбу 3 та хизмат тузилиши бўйича 4-расмда келтирилган архитектурага асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |