2016/2017 ўқув йили
Фаннинг қисқача тавсифи
|
ОТМ номи ва манзили
|
Тошкент ахборот технологиялари университети
|
Амир Темур 108, Тошкент
|
Факультет ва кафедра
|
Компьютер инжиниринги
|
Ахборот хавфсизлиги
|
Таълим йўналиши:
|
5330500
5330600
5350100
5350200
5350300
5350400
5350500
5350600
|
Компьютер инжиниринги (“Компьютер инжиниринги”, “АТ-сервиси”, “Ахборот хавфсизлиги”, “Мультимедиа технологиялари”),
Дастурий инжиниринг,
Телекоммуникация технологиялари (“Телекоммуникациялар”, “Телерадиоэшиттириш”, “Мобиль тизимлар”),
Телевизион технологиялар (“Аудиовизуал технологиялар”, “Телестудия тизимлари ва иловалари”),
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент,
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими,
Почта алоқаси технологияси,
Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик
|
Фаннинг профессор ўқитувчилари хақида маълумот
|
Маъруза: Ганиев А.А., Юсупов С.Ю., Ғуломов Ш.Р., Юсупов Б.К.
Амалиёт: Шамшиева Б.М.,
Назиров А.А.
|
e-mail:
Телефон:
|
+998712386509
|
Фаннинг жадвали ва аудитория №.
|
206 Д, 208 Д, 211 Д, 212 Д, 214 Д, 301 Д, 302 Д.
|
Фанни ўқитиш муддати:
|
02.09.2016-01.06.2017
|
Фанга ажратилган соатлар
|
Аудитория машғулотлари
|
Мустақил таълим:
|
46
|
Маъруза:
|
36
|
Амалиёт
|
36
|
Бошқа фанлар билан боғлиқлиги (талаблар):
|
“Ахборот хавфсизлиги” фани умумкасбий фан ҳисобланиб, бакалавр йўналишларининг 3-босқичида ўқитилади ва “Ҳуқуқшунослик. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси”, “Олий математика”, “С++да дастурлаш”, “Физика”, “Тизимли моделлаштириш ва лойиҳалаш асослари”, “Алгоритмга кириш”, “Компьютер архитектураси” каби фанлардан билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.
|
Фаннинг мазмуни
|
Фаннинг долзарблиги ва мазмуни:
|
Фаннинг долзарблиги: Фаннинг долзарблиги – талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ечишда ахборот-коммуникация тизимларида ахборотларни ҳимоялаш технологияларининг ўрни ва истиқболли йўналишлари профилига мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.
Талабаларга ахборот хавфсизлиги тушунчаси, уни қўлланиш соҳаси ҳамда ахборот хавфсизлиги тизимларининг ахборот-коммуникация тизимларда самарали ишлашини таъминланишини ўргатишдан иборатдир.
Фаннинг мазмуни: Ахборот хавфсизлиги тушунчаси ва унинг вазифалари, ахборот хавфсизлигига бўладиган тахдидлар, хужумлар ва заифликлар, ахборот хавфсилиги соҳасига оид халқаро ва миллий меъёрий-хуқуқий база, хавфсизлик моделлари, ахборотни криптографик ҳимоялаш, идентификация ва аутентификация, компьютер вируслари ва зараркунанда дастурлар билан курашиш механизмлари, ахборотни ҳимоялашда тармоқлараро экранларнинг ўрни, операцион тизим ҳимояси, ахборот сирқиб чиқиш каналлари ва уларни аниқлаш ҳамда объектларни инженер ҳимоялаш ва техник қўриқлаш масалалари келтирилган.
|
Фан бўйича талабанинг малакасига қўйиладиган талаблар
|
«Ахборот хавфсизлиги» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
ахборот ҳимояси, ҳимояланадиган объектлар, таҳдидлар ва уларга кутиладиган таъсирлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
меъёрий ва фавқулодда вазиятларда ахборот хавфсизлиги тизимларини ташкилини;
интеллектуал мулк ва муаллифлик хуқуқини, давлат фаолиятининг турли соҳаларида ахборотни ҳимоялаш принциплари ва усулларини;
ахборот хавфсизлиги соҳасида асосий ҳуқуқий меъёрларни билиши ва улардан фойдалана олиши;
ахборот хавфсизлиги таъминотининг зарурий технология ва ҳимоя воситаларини танлаш;
ахборот чиқиб кетадиган ташкилий ва техник каналларни аниқлаш;
ташкилот хавфсизлик сиёсатини яратиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |