“ахборот хавфсизлиги”


Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосий вазифалари ва даражалари



Download 16,46 Mb.
bet12/123
Sana13.06.2022
Hajmi16,46 Mb.
#665740
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   123
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги УМК 2016 (1)

3. Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосий вазифалари ва даражалари

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш мунтазам ва комплекс характерга эга кўп қиррали фаолиятни амалга оширишни кўзда тутади. Уни амалга оширишда ахборот хавфсизлигидан манфаатдор тарафлар олдига қўйиладиган вазифаларга алоҳида эътибор бериш зарур. Ушбу турли-туман вазифаларни бир неча қуйидаги асосий гуруҳларга ажратиш мумкин:



  1. ахборотдан фойдалнишни таъминлаш, яъни мақбул вақт мобайнида ахборот хизматини олиш ҳамда ахборотни олишда рухсатсиз тақиқлашни бартараф этиш;

  2. ахборот яхлитлилигини таъминлаш, яъни ахборотнинг рухсатсиз модификацияланишини ёки бузилишини бартараф этиш;

  3. ахборот конфиденциаллигини таъминлаш, яъни ахборотдан рухсатсиз танишишни бартараф этиш.

Одатда, бир-биридан ахборот хавфсизлигининг хуқуқий, техник, молиявий, ташкилий ва бошқа ресурсли таъминоти билан фарқланувчи ахборот хавфсизлиги субъектларининг қуйидаги тўртта категорияси ажратилади:

  • бутун бир давлат;

  • давлат ташкилотлари;

  • тижорат тузилмалари;

  • алоҳида фуқаролар.

Юқорида келтирилган ахборот хавфсизлигини таъминлашдаги асосий вазифалар қамраб олган қуйидаги кенг спектрли масалаларни кўриб чиқиш жоиз ҳисобланади:

  • конфиденциаллик;

  • яхлитлик;

  • идентификация;

  • аутентификация;

  • ваколат бериш;

  • фойдаланишни назоратлаш;

  • мулклик хуқуқи;

  • сертификация;

  • имзо;

  • воз кечмаслик;

  • санасини ёзиш;

  • олганлигига тилхат бериш;

  • бекор қилиш;

  • анонимлик.

Ахборотнинг конфиденциаллиги – ҳимоянинг энг керакли вазифаларидан бири. Ҳар бир инсонда ёки ташкилотда шундай хужжатлар борки, уларнинг жамоа мулкига айланмаслиги таъминланиши шарт.
Ахборотнинг яхлитлиги. Маълумотлар, ишланиши ва алоқа канали бўйича узатилиши жараёнида, тасодифан ёки атайин бузилиши мумкин. Ахборот элтувчида сақланадиган жойидаёқ бузилиши мумкин. Яхлитликни таъминлашга (яхлитликни назоратлашга) биноан маълумотлар сақланиши ва узатилиши жараёнида модификацияланмаганлигини тасдиқлаш ёки маълумотлар бузилганлигини аниқлаш талаб этилади. Бошқача айтганда, маълумотларнинг ҳар қандай ўзгариши сезилмасдан қолмаслиги зарур.
Идентификация фойдаланувчини қандайдир ноёб идентификатор билан айнанлигини тасдиқлаш учун керак. Ундан сўнг идентификаторга юкланган барча ҳаракатларга ушбу идентификатор бириктирилган фойдаланувчи жавобгар ҳисобланади.
Аутентификация идентификацияга зарурий қўшимча ҳисобланади ва идентификаторни тақдим этган фойдаланувчининг ҳақиқийлигини (аутентлигини) тасдиқлашга мўлжалланган. Аноним бўлмаган фойдаланувчи аутентификациядан муваффақиятли ўтгандагина ишлаш имкониятига эга бўлиши шарт.
Ваколат беришга биноан бирорта ҳам фойдаланувчи аутентификациядан муваффақиятли ўтмагунича тизимдан фойдаланмаслиги ва бирорта ҳам фойдаланувчи, агар у махсус рухсатнома билан ваколатга эга бўлмаса, русурслардан фойдаланмаслиги шарт.
Фойдаланишни назоратлаш комплекс тушунча ҳисобланади ва ресурслардан фойдаланишни чеклашга мўлжалланган усуллар ва воситаларни англатади.
Мулклик хуқуқи фойдаланувчига қандайдир ресурслардан фойдаланишга қонуний хуқуқни ва, у истаса, ушбу ресурсни бошқа фойдаланувчига ўтказиш имкониятини тақдим этишга мўлжалланган. Мулклик хуқуқи одатда фойдаланишни назоратлаш тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
Сертификация – фойдаланувчи ишонадиган тараф томонидан қандайдир фактни тасдиқлаш жараёни. Кўпинча сертификация очиқ калитнинг муайян фойдаланувчига ёки ширкатга тегишли эканлигини тасдиқлашда ишлатилади, чунки очиқ калитлар инфраструктурасидан фақат сертификация тизимининг мавжудлигида самарали фойдаланиш мумкин. Сертификатлар фойдаланувчилар сўрови бўйича махсус ваколатли ташкилот – сертификация маркази томонидан, маълум шартлар бажарилганида берилади.
Имзо хужжат қабул қилувчига ушбу хужжатнинг айнан узатувчи томонидан имзоланганлигини исботлашга имкон беради. Бунда имзони бошқа хужжатга ўтказиш ва узатувчи ўзининг имзосидан воз кечиши мумкин эмас. Хужжатнинг ҳар қандай ўзгариши имзонинг бузилишига сабаб бўлади ва ҳар қандай фойдаланувчи мустақил тарзда имзонинг ҳақиқийлигини текшириши мумкин.
Воз кечмаслик ахборот алмашиш схемасининг хусусияти ҳисобланади. Унга биноан хабар қабул қилувчининг учинчи тарафнинг хабар узатувчининг кимлигини текширишга жалб қилиши қобилиятига эга эканлигининг исботи мавжуд. Бошқача айтганда, хабарни узатувчи муаллифликдан воз кечиш имкониятига эга эмас.
Санасини ёзиш кўпинча имзо билан биргаликда ишлатилади ва хужжат имзоланган онни қайдлайди. Бу битта хужжат бир неча фойдаланувчилар томонидан имзоланганда, биринчиликни исбот қилишда фойдали ҳисобланади, чунки ҳар бир фойдаланувчи хужжат муаллифлигига даъво қилади. Ундан ташқари санасини ёзиш муддатли сертификатларда кенг қўлланилади.
Олганлигига тилхат бериш қабул қилувчидан узатувчига узатилади ва узатувчи томонидан узатилган ахборот қабул қилувчига тилхатда кўрсатилган ондан кечикмасдан етказганлигини исботлашда ишлатилиши мумкин.
Бекор қилиш – сертификатлар, ваколатлар ва имзолар таъсир кучини бекор қилиш. Агар ахборот алмашишда иштирок этувчи ёки унга тегишли калитлар ва сертификатлар обрўсизланса, ушбу фойдаланувчини ресурслардан фойдаланишга йўл қўймаслик ва мос сертификатларга ишонмаслик зарур, чунки бу сертификатлардан нияти бузуқ фойдаланиши мумкин. Бекор қилиш муолажаси сертификация марказига нисбатан ҳам қўлланиши мумкин.
Анонимлик камдан кам учрайди. Хукуматлар ва ширкатлар учун фойдаланувчининг ахборот муҳитида қандайдир ҳаракатларининг аноним бўлиб қолишлиги фойда бермайди. Шу сабабли анонимликни таъминловчи лойиҳалар камдан кам учрайди ва, одатда, узоқ яшамайди. Зеро коммуникация воситалари кўпинча у ёки бу хабарнинг узатилиши маршрутини ва, демак, узатувчини аниқлашга имкон беради.
Юқорида келтирилган вазифалар мавжуд ахборот дунёси эҳтиёжига асосан тавсифланган.Вақт ўтиши билан баъзи вазифалар ўз долзарблигини йўқотиши ва, аксинча, ечимини кутувчи янги вазифалар пайдо бўлиши мумкин.
Цивилизация ривожининг замонавий босқичида ахборот нафақат жамият ва давлат институтлари фаолиятида, балки ҳар бир шахс ҳаётида хал қилувчи ролни ўйнайди.
Шахснинг ахборот муҳитидаги манфаатлари инсон ва фуқаронинг ахборотдан фойдаланишдаги конституциявий хуқуқларининг амалга оширилишини, қонун тақиқламаган фаолиятни, физик, маънавий ва интеллектуал ривожини ҳамда шахсий хавфсизлигини таъминлашни кўзда тутади.
Жамиятнинг ахборот муҳитидаги манфаатлари ушбу муҳитда шахс манфаатларини таъминлашни, демократияни мустаҳкамлашни, хуқуқий ижтимоий давлатни яратишни, жамият иноқлигига эришиш ва уни мададлашни, мамлакатнинг маънавий янгиланишини кўзда тутади.
Давлатнинг ахборот муҳитидаги манфаатлари инсон ва фуқаронинг ахборот олишидаги конституциявий хуқуқ ва эркинлигини таъминлашни, олинган ахборотдан конституциявий тузумнинг мустахкамлигини, давлат суверенитети ва худудий яхлитлигини, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни ҳамда қонунийликни ва хуқуқий тартибни, тенг хуқуқли ва ўзаро фойдали халқаро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида фойдаланишдаги шарт-шароитларни яратиш учун ахборот инфраструктурасининг гармоник ривожини кўзда тутади.

Download 16,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish