126
2. Гумусга айланаётган оралиқ маҳсулотлар (аминокислота-оксикислота,
фенол, моносахарид кабилар) В.Кубиена бўйича Моог.
3.
Гумус моддалари, гумуснинг ўзига ҳос специфик асосий қисми бўлиб,
барча гумуснинг 85-90 % ташкил қилади. Гумуснинг ўзига хос бўлмаган қисми
ҳисобланган биринчи ва иккинчи гуруҳ органик моддалар гумуснинг 10-15 %
ташкил қилди, В.Кубиена бўйича мюль.
Органик
моддаларнинг
тупроқда
ўзгаришида,
яъни
чиришида,
бактерияларнинг аҳамияти жуда катта.
Академик И.В.Тюрин бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар, ўсимлик ва
ҳайвонот дунёси, микроорганизмларниннг абиотик омиллар таъсирида, специфик
гумус моддалари ҳосил қилишни аниқлаб берди.
Гумус специфик модда шаклидаги гетероген азотли ароматик полидисперс
юқори молекуляр бирикмалардир. Гумус кислотаси таркибида C-50-62 %, H-2,8-
6,6 %, O-31-40 %, N-2-6 %. Гумус кислоталаринин ранги қора-қўнғир бўлиб, сувда
эримайди.
Фульвокислоталар эса гумин кислотаси чўкмага тушгандан кейинги,
қоладиган оқиш ранг, углероди камроқ, зичлиги 1,43-1,61 г/см
3
бирикма бўлиб,
таркибида C-41-46 %, H-4-5 %, N-3-4 % ни ташкил қилади. Фульвокислоталар
тупроқдаги
оксидлар, катион ва анионлар, фосфор
бирикмалари ва иккиламчи
минераллар билан бириккан бўлади. Гумус ҳосил бўлиши ва унинг кимёвий
таркибини аниқлаш соҳасида М.М.Кононова, Л.Н.Александров (1970),
Ф.Дюшофур (1972), Д.С.Орлов (1977), С.А.Алиев (1980) кўп ишларни бажарган.
Гумус тупроқ унумдорлиги, ғоваклиги, донадорлиги, намлиги ва ҳаво
режимини яхшилайди. Гумуси кўп (10-15 %) бўлган қора тупроқлар энг ҳосилдор
ерлар ҳисобланади. Гумус тупроқ кесманинг АВ қатламида тўпланади.
Демак, гумус мураккаб кимёвий таркибида азот сақловчи юқори молекуляр
моддалар мажмуаси бўлиб, қорамтир рангда ва тупроққа
текис сингиб кетган
ҳамда минерал қисми билан жуда мустаҳкам бириккан ҳолатдадир. Тупроқдаги
органик моддаларнинг 85 % гумус, 10 % ўсимлик қолдиқлари, тупроқ флораси ва
фаунаси (замбруғлар, сув ўтлари, бактериялар,
актиномицетлар, ёмғир
чувачанглари) 5 % ни ташкил қилади.
Тупроқда тўпланадиган гумус миқдори, бир қатор омиллар ва шароитларга
боғлиқ бўлади, биомасса миқдори ва сифати, кимёвий таркиб, муҳит, сув-ҳаво,
иссиқлик режими ҳамда физик-механик хусусиятлари билан боғлиқ бўлади. Қора
тупроқларда гумуснинг миқдори 10 % дан ошиқ бўлиб, қумли саҳро тупроқларида
0,5 % дан ошмайди.
Тупроқнинг гумусли ҳолатини кўрсатувчи белгилар тизими Л.А.Гришина ва
Д.С.Орлов томонидан тавсия этилган. Гумус ҳолат, тупроқдаги органик моддалар
127
миқдори ва заҳираси, унинг кесманинг генетик қатлами бўйлаб тарқалиши азот
билан бойиганлиги, гумус ҳосил бўлиш даражаси, гумус кислоталарини типлари
ва уларнинг алоҳида белгилари эътиборга уланган.
Гумуснинг тупроқдаги миқдори турлича, масалан, қора тупроқларда
10 %, подзолда 1,5-2,0, бўз тупроқларда 2-3 % ташкил қилиб, қалинлиги ҳам 0,5-
1,5 метргача ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: