Агрокимёвий тадқИҚот усуллари



Download 91,5 Kb.
Sana17.07.2022
Hajmi91,5 Kb.
#815337
Bog'liq
Agrokimyoviy tadqiqot usullari. Dala tajribasi


агрокимёвий тадқиқот усуллари. Дала тажрибаси.


Режа:

1. Дала тажрибалари ва уларнинг турлари


2. Дала тажрибаларини ўткзишга қўйиладиган асосий талаблар
3. Дала тажрибасини ўтказиш учун жой танлаш ва тайёрлаш
4. Дала тажрибасини жойлаштириш
5. Ўғитлар билан қилинадиган дала тажрибаларининг схемаларини тузиш
6. Дала тажрибасининг тадқиқот дастури
7. Хўжалик шартномаларини ўтказиш ва ўғитлар таoсирини ҳисобга олиш.
8. Таянч иборалар
9. Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
10. Фойдаланилган адабиётлар.

1. Дала тажрибалари ва уларнинг турлари.


Агротехник текширишларда қўлланиладиган асосий усуллар икки гуруҳга бўлинади.


1. Биологик усуллар
2. Лаборатория усуллари
Бу усуллар деярли баргаликда қўлланилиб, бир-бирини тўлдириб боради.
Биологик усул: далада тажрибалар олиб бориш, вегетацион тажрибалар олиб бориш ва мезиметрик усулларга бўлинади.
Ўғитлар билан қилинадиган дала тажрибалари - бу дала шароитида ўтказиладиган қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилига унинг сифатига, шунингдек тупроқ унумдорлигига ўғитларнинг таoсирини аниқлаш учун олиб бориладиган тажрибалардир.
Биологик текшириш усули сифатида дала тажрибасининг хусусияти шундан иборатки, маданий ўсимликларни ишлаб чиқаришга яқин шароитда ўрганилади. Яoни ўрганилаётган обoектга тўғридан тўғри таoсир қиладиган тупроқ-иқлим агротехник ва ишлаб чиқариш омилларининг мужассамланган таoсири остида ўрганилади.
Дала тажрибаси олиб бориш усули агрокимёда кенг қўлланилади ва ўғитлар таoсирини ўрганишда улардан рационал фойдаланиш усуларини ишлаб чиқиш ва асослаб бериш, қишлоқ хўжалигида ўғитлар системасини тузишда кенг фойдаланилади. Ўғитлар билан қилинадиган дала тажрибалари табиий дала шароитида алоҳида ажратилган учатскаларда ўтказилади уларнинг натижалари амалий мақсадлар учун фойдаланилади, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун қўлланилади. Дала тажрибаларининг натижаларига асосланиб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва хўжаликларга етказиб бериш бўйича илмий асосланган дават тадбирлари кўрсатмалари берилади. Тажрибанинг ўрни ва ўтказилиш шароити, мақсади, унинг қанча давом этиш ва ўрганиладиган омилланинг оз, кўплигига қараб, ўғитлар билан қилинадиган дала тажрибалари қуйидаги турларга бўлинади.
1. Ишлаб чиқариш дала тажрибалари - тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш шароитида катта майдонларда олиб борилади ва ўғитларнинг қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилига ва унинг сифатига таoсирини аниқлашга имкон беради.
2. Стационар дала тажрибалари - бир неча йиллар мобайнида бир жойда ёки алмашлаб экиш даласида экинларни алмаштирилмаган ҳолда доимий равишда ўғитлар солиниб, уларнинг таoсирини ўрганилади.
3. Бир омилли тажрибаларда - бирор усулнинг ўзгармас агротехник шароитда қўлланиладиган ўғитларнинг турлари ёки шакллари ёҳуд нормаларининг шунингдек, бошқа шароитлар бир хил бўлганда бирор агротехник омилнинг таoсири ўрганилади.
4. Кўп омилли тажрибаларда бир вақтнинг ўзида бир неча омилнинг ва уларнинг биргаликда қўллангандаги таoсирини ўрганилади.
5. Қисқа муддатли дала тажрибалари. Бундай тажрибалар 2-3 йил мобайнида ўғитларнинг қишлоқ хўжалик экинлари ҳосили ва унинг сифатига таoсирини ўрганадиган дала тажрибаларидир.
6. Якка дала тажрибалари бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда алоҳида пайкалларда ҳар хил схема бўйича ўтказилади. Уларнинг ҳар бири ўзининг алоҳида дастури ва тадқиқот усулларига эга бўлади.
7. Оммавий дала тажрибалари ягона мавзу ва схемалар асосида бир вақтнинг ўзида бир қанча пайкалларда ўтказилади. Оммавий дала тажрибалари ўғитлар ва бошқа агроусулларнинг тупроқ-иқлим шароити боғлиқ бўлган таoсиридаги қоунниятларни аниқлаш мақсадида географик принцип бўйича бутун мамлакат ҳудуди мақсадида ҳам табиий иқтисодий вилоятлар миқёсида ҳам ўтказилади.
8. Тажрибаларнинг географик тури - бу мамлакатнинг ҳар хил географик зоналарда келишилган дастур асосида тажриба ўтказиш ташкилотлари томонидан олиб бориладиган дала тажрибалари мажмуидир.
9. Майда делянкали дала тажрибалари. Бундй дала тажрибаларининг умумий майдони 10 м кв дан ошмайдиган кичик кичик делянкаларда олиб борилади.
10. Ўғитлар билан ўтказиладиган микродала тажрибалари. Табиий ёки тўлдирилган ҳайдалма қатламли, дала шароитида микроделянкаларда олиб бориладиган тажрибалардир.
2. Дала тажрибаларини ўтказиш учун қўйиладиган асосий талаблар.

Дала тажрибасининг ўзига хос томонларидан бири ўсимликнинг тупроқ иқлим ва агротхник унсурлар мажмуида ўрганилишидир. Шу сабабдан ҳам ҳар қандай дала тажрибасини олдига бир қатор услуби талаблар қўйилади ва улардан энг асосийлари қуйидагилардан иборат:


1. Тажрибанинг типиклиги
2. Фақат битта белги билан фарқланиш принциплиги
3. Тажрибани махсус ажратилган майдонларда ўтказиш
4. Тажрибанинг аниқлиги ва тўғрилиги
5. Дала тажрибаси бўйича юритиладиган ҳужжатларнинг мавжудлиги.

Тажрибанинг типиклиги


Тажрибадан олинадиган натижаларни айнан у ўтказилган жойнинг ўзида қўлланилишида тажрибанинг типиклиги дейилади. Айрим ҳолларда типиклик тажрибанинг типиклиги дейилади. Айрим ҳолларда типиклик тажрибанинг репрезентативлиги деган ибора билан ҳам ифодаланиши мумкин. Тадқиқотларда табиий -ташкилий хўжалик ва агротехник шароитларга нисбатан типиклик фарқланади.
Фақат битта белги билан фарқланиш принциплиги.

Услубий жиҳатдан тўғри ташкил қилинган тажрибанинг муҳим шароитларидан бири мантиқан битта белги билан фарқланиш принципидир. Бошқача қилиб айтганда таққосланадиган вариантлар бир-бирларидан фақатгина битта ўрганиладиган белгиси билан фарқ қилиши керак. Масалан, азотли ўғитлар дозалари устида ўтказиладиган тадқиқотларда вариантлар ўртасидаги бир-биридан фарқланадиган белги бу ўғитларнинг дозасидир.


Бошқа барча шароитлар тупроқ шароитлари, ўтмишдош экинлар, тупроқни ишлаш усуллари, нам, экиш, ўғитлаш муддати, усуллари, шунингдек, парваришлаш барча вариантларда бир хилда бўлиши керак.
Тажрибаларни махсус ажратилган майдонларда ўтказиш.

Дала тажрибаларини махсус ажратилган майдончаларда ўтказиш фақат битта белги билан фарқланиш принципининг мантиқий давоми билан бу талаб ҳам ҳар қандай дала тажрибасида албатта бажарилиши шарт.


Тарихий маoлум бўлмаган майдонларда амалга оширилган тажрибаларнинг натижаларини ҳам фақатгина шу тупроқ типи тарқалган ҳудудда қўлланилиш лозимлигини тақозо қилади.
Бошқача қилиб айтганда тажрибада режалаштирилган барча юмушлар ҳамма вариантларда бир кунда бажарилиши керак. Бирорта сабаб билан навбатдаги режалаштирилган ишни бир кунда тугатишни имкони бўлмаса, битта такрорликни барча вариантларида биринчи кунги қолган такрорликлани эса иккинчи куни бажарилади.
Бундан ташқари, тупроқни ишлаш, экиш ва ниҳолларни парваришлашда қўлланиладиган барча мосламалар, биринчидан, замонавий, иккинчидан, барча вариантларда бир хилда бўлиши керак.
Тажрибанинг аниқлиги ва тўғрилиги.

Қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосили ва махсулот сифати тажрибада ўрганилаётган вариантларнинг энг ҳосил кўрсаткичларидир. Ҳосилни ҳисобга олиш йили билан тажриба вариантларида ўрганилаётган омилларнинг таoсири миқдори аниқланади. Ўтказилагн тажриба ҳаққоний бўлгандагина хосилни ҳисобга олиш ва унинг сифатини баҳолаш маoлум бир қимматга эга бўлади. Тажриба ҳақоний бўлиши учун унинг схемаси, ўтказилиш услубиёти, ўтказиладиган жой ва ўтказилиш шарт шароитлари тадқиқотнинг олдига қўйган мақсад ва вазифаларига мос келиши керак.


Тажрибаларнинг аниқ ва тўғрилиги бир-бирига боғлиқ, лекин мустақил тушунчалардир.
Аниқлик тажрибадан олинган натижаларни ўзига ҳос риёзат усуллари билан ҳисоблаб топилади.
Дала тажрибаларида учрайдиган хатоликларни 3 тоифага бўлиш мумикн.
1. Тасодифий хатолик. Жуда кўп унсурларнинг ўзаро таoсири натижасида юзага келади. Тасодифий хатоликлар тажрибанинг аниқлигига сезиларли -сезилмас таoсир кўрсатади. Ҳар бир дала тажрибасида тасодифий хатоликларни юзага келтирадиган элементлар мавжуд.
2. Систематик хатоликлар - маoлум бир сабабинг фақатгина битта йўналишдаги доимий таoсири натижасида юзага келади. Масалан, унумдорлиги жиҳатидан бир жинсли бўлмаган майдонни ва рионтларга бўлиб тажриба ўтказилганда, тупроқ унумдорроқ бўлган ердаги ҳосилдорлик бошқа вариантларга нисбатан сезиларли даражада юқори бўлади.

Қўпол хатоликлар.


Дала тажрибалари олдига қўйиладиган талабларнинг бузилиши оқибатида келиб чиқади.


Дала тажрибси бўйича юритиладиган ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг диққат билан расмийлаштирилиши.
Дала тажрибалари ҳақидаги журнал асосий ҳужжат ҳисобланади.
Бу журнал белгиланган форма асосида тажриба схпемаси ва иш дастурига мувофиқ келадиган барча маoлумотлар тажриба даласини тавсифи, қилинган барча ишлар ва кузатишлар, ҳисоб китоб ва ўлчаш ишлари ёзиб борилади.
Дала тажриба журналига бу маoлумотлар тажрибалар бажарилган вақтнинг ўзида ёки дала тажрибалари кундалиги асосида ёзиб қўйилади.

3. Дала тажрибасини ўтказиш учун жой танлаш ва тайёрлаш.


Дала тажрибалари ўтказиладиган майдонлар бир қатор талабларга жавоб бериши керак. Бу талабларни асосан иккига бўлиш мумкин.


1. Тажриба майдончаси типик бўлиши керак. Бу дегани тажриба майдончаси ўзининг хҳоссалари, унумдорлиги ва релефи жиҳатидан тажриба ўтказилаётан туман тупроқларига айнан мос бўлиш керак.
2. Тупроқ қопламини бир жинсли бўлишидир.
Тажриба майдончасининг тарихи. Хўжалик фаолияти нуқтаи назаридан тарихий номаoлум бўлган майдонларда дала тажрибаларини ўтказиб бўлмайди.
Тажриба учун танлаб олинадиган майдонда кейинги 3-4 йил ичида бир хил экин экилган бўлиши шарт. Шунингдек, ўғитлаш ва ишлов бериш ҳам маoлум бир тизим асосида амалга оширилган бўлиши керак. Айниқса, тупроққа солинган оҳак, фосфорли ўғитлар ва гўнг узоқ вақтгача ўзларининг таoсирини сақлаб қолишни унутмаслик керак.
Тажриба майдончасининг релефи. Дала тажрибаларида жойнинг релефига қўйиладиган талаблар тадқиқотларнинг мақсади ва етиштириладиан экин трларидан келиб чиқади.
Суғорилиб деҳқончилик қилинадиган шароитда даланинг умумий қиялиги 0,05-0,01 га тенг бўлиши керак.
Юқорида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилиб бўлингандан кейин, тажрибани жойлаштириш режаси тузилади, тажриба вариантларининг ва қайтарилишлари аниқланади, делянкаларнинг минимал ўлчамлари ва энг самарали шакллари танланади.
4. Дала тажрибасини жойлаштириш.

Участкани танлаб ва тайёрлангандан сўнг тажриба вариантларини, қайтарилишларини ва делянкаларни жойлаштирилади.


Тажрибадаги вариантларнинг сони олиб бориладиган тадқиқотнинг мақсади ва вазифалар сониинг кўпайиши тажриба учун ажратилган майдоннинг кенгайишига, тупроқнинг унумдорлиги бўйича ҳар хиллигини камайишига олиб келади. Дала тажрибасининг схемасидаги вариантларнинг сони тажриба ўз олдига қўйган вазифаларини тўғри ва аниқ бажарилишига имкон яратиши лозим.
Вариантларнинг оптимал сони 12-16 та бўлиши мумкин. Бундан ортиб кетиши эса тажрибани олиб бориш услубиётини мураккаблаштиради.
Тажрибадаги бир хил вариантларни бир-бири солиштириш вариантлар улардан аниқ, ишонарли натиэжалар олиш учун, улар бир неча марта, тажриба даласини қамраб оладиган даражада, такрорланиб келади.
Бизнинг шароитимизда асосан дала тажрибаларида 4 марта қайтарилиш, баoзи ҳолларда 3 қайтарилишлар қўлланилади. Юқори аниқлик талаб қилинадиган тажрибаларда 6-8 қайтарилишлардан фойдаланилади.
Икки марта қайтарилишлар кўпинча ишлаб чиқариш тажрибаларида қўлланилади. Тажрибаларни қўйишда керак бўлган тажриба қайтарилишлари қуйидаги формула билан ҳисобланади.
n =
- вариация ёки ўзгарувчанлик коэффициенти,
- ўртача нисбий ҳатолик.
В. П. Перегудов маoлумотларига асосан вариация коэффициенти 100 м кв. делянкалар 10 % га яқин, 300-500 м кв делянкалар учун 5-6 %, маданийлашган, текис релефли жойларда, эoтибор бериб, олиб борилган тажрибаларда эса вариация коэффициенти 5-8 % бўлиши керак.
Тажриба даласидаги делянкаларнинг умумий сони n = ln формула билан аниқланади. Бунда N - делянкаларнинг умумий сони l - вариантлар сони, n - қайтарилишлар сони.
Тажриба делянкаларининг майдони юзага келадиган шарт- шароитларга қараб 1 м кв дан 1000 м кв гача ўзгариб туриши мумкин. Лекин шуни ҳар доим эсда тутиш лозимки, делянкаларнинг катта кичиклиги тўғрисида расмий ҳужжатлар мавжуд эмас. Делянкаларнинг майдони аниқ шароитдан келиб чиққан ҳолда тажрибадан тўғри вариантлар ишонарли натижалар олинишини ҳамда тажрибада ишлатиладиган қишлоқ хўжалиги машиналарини ҳисобга олган ҳолда танланади.делянкаларнинг майдони умумий вариантлар хисобга олинадиган майдонларга бўлинади.
Агар делянкаларнинг катталиги 50 м кв дан ортиқ бўлса, чўзинчоқ шаклидан, агар делянкаларнинг майдони 10-20 м кв ни ташкил этса, квадрат шаклидан фойдаланиш керак. Тажриба даласининг умумий шакли квадрат шаклига эга бўлгани мақсадга мувофиқдир.
Агар тажриба вариантлари ёки делянкалари қайтарилишлар битта рсга жойлаштирилса, ҳар бир қайтарилишда вариантлар системали тартиб билан жойлашаверади. Бундан ташқари яна тажриба вариантларини вариантлар делянкаларни қайтарилишда жойлаштиришнинг фавқулодда ёки рендомизация усули ҳам бор. Бундай усулда вариантларни жойлаштириш учун вариантларнинг номерлари ёзилган таблицалар тузилади ва шу таблицадан фавқулодда бита сон танланади ва шу сон вариантга номер қилиб қўйилади. Битта халтачага вариантларнинг номерлари ёзилган чипталар солинади. Қўлни шу халтага чиқиб тўғри келган чиптани олинади вариантлар ундаги сонни вариантга номер қилиб қўйилади.

5. Ўғитлар билан қилинадиган дала тажрибаларининг схемаларини тузиш.


Дала тажрибаларини схемаларини тузаётганда вариантлар сонини кам бўлишига интилиш керак.


Азотли, фосфорли ва калийли ўғитларнинг таoсирини ўраниш учун 8 вариантли тажриба схемасидан фойдаланилади.
1. Контрол ўғитсиз вариант
2. Фақат азотли ўғитлар солинади
3. Фақат фосфорли ўғитлар солинади
4. Фақат калийли ўғитлар солинади
5. Азотли + фосфорли ўғитлар солинади
6. Азотли + калийли ўғитлар солинади
7. Фосфор + калийли ўғитлар солинади
8. Азотли + фосфорли + калийли ўғитлар солинади.
Бундай схемада қўйилган тажриба минерал ўғитларнинг алоҳида-алоҳида вариантлар уларни биргаликдаги таoсирини ўрганиш имконини беради. Лекин бундай кўп вариантли тажрибаларни олиб бориш анча қийинчиликларни туғдиради. Тажрибани катталаштириб юборади, олинадиган натижаларни аниқлигига салбий таoсир кўрсатади.
6. Дала тажрибасини тадқиқот дастури.
Тажриба дастурида ҳамма қилинадиган ишлар муфассал ёритилиб ёзилади.
1. Танланган мавзунинг қандай даражада ўрганилганлиги тўғрисида.
2. Танланган мавзуни вариантлар вазифалари, мақсади қандай назарий ва илмиий аҳамиятга эга эканлиги., тажриба схемаси берилади.
3. Илмий жиҳатдан қандай янгилик эканлиги.
4. Тажриба ўтказишнинг усуллари ёзилади
а) тупроқнинг агрокимёвий хусусиятларини ўрганиш
б) тупроқнинг агрофизикавий хусусиятларини ўрганиш
в) экилаётган экин учун фенологик кузатувлар, яoни ўсиш ва ривожланишини маoлум бир муддатларда кузатиб бориш календари берилади.
г) экилаётган экиннинг физиологик хусусиятларини ўрганиш
д) тажриба учун экилган экиндан олинган ҳосил натижалари
е) ишлатилан ўғитларнинг ёки бошқа ҳар хил агротехник тадбирнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш каби бир қатор тадбирлар ёзилади.
7. Дала тажрибасини қўйиш ва олиб бориш.
Дала тажрибасини қўйишда ва олиб боришда услубий шароитларни бажариш аниқ натижалар олишни муҳим шартидир.
Участкани тажриба қўйишга тайёрлангандан кейин дала тажрибасини режада тузилади. Режада тажрибанинг вариантлари қайтарилишлар ва уларнинг қандай жойлаштириш делянкаларнинг катта кичиклиги ва шакли ҳимоя зоналари акс эттирилади.
Тажриба олиб бориш қоидалари, талабларини тўла сақлаган ҳолда тажриба режасига қараб режадаги тажрибани далага кўчирилади ва тажриба даласининг чегаралари аниқланади. Тажриба даласини бўлиб бўлгандан кейин ўғитлар солинса, ҳайдалса ва бошқа агротехник тадбирлар ўтказилса, қозиқчалар турилади ва шу вариантда иш тугагандан сўнг яна ўз жойига қоқиб қўйилади.

8. Хўжалик шароитларида ишлаб чиқариш дала тажрибаларини ўтказиш ва ўғитлар таoсирини ҳисобга олиш.


Кўпгина хўжаликларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фан ва илғор тажрибаларни кенг тадбиқ қилиш учун комплекс илмий ишлаб чиқариш тажрибалари олиб борилади. Уларнинг вазифаларига илмий текшириш муассасалари томонидан тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишнинг янги усуларини олдиндан синаб кўриш киради.
Ишлаб чиқариш тажрибалари тўғридан тўғри хўжаликлар шароитида олиб борилади ва фанда эришилган ютуқларни ва кашфиётларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида муваффқаиятли қўллашга тадбиқ қилишга ишлаб чиқаришни ривожантиришга имконият яратади. Энг яхши агротехник усулларни ва уларни самарадорлигини аниқлашга имконият яратади. Ишлаб чиқариш тажрибаларида вариантлар ва қайтарилишлар сони кўп бўлмайди. Тадқиқот дастурида тажрибада олиб бориладиган жараёнларни механизациялашни инобатга олиш жуда муҳимдир. Яoни ерларни экишга тайёрлаш, экиш, ишлов бериш ва ҳосилни йиғиштириб олиш каби жараёнлар шулар жумласига киради.
Адабиётлар



  1. Агрохимия. Под. ред. Б.А. Ягодина. Москва, Агропромиздат. 1989.

  2. Методика полевқх опқтов с хлопчатником. Т., 1981.

  3. Доспехов Б. А. Методика полевого опқта. М., Колос. 1979.

  4. Мусаев Б. С. Тажриба ишлари услубиёти. Т. 1995.

Download 91,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish