Тузувчилар:
|
|
|
|
Э.Д. Юсупов
|
– ТДАУ, “Агробизнес ва инвестицион фаолият” кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор.
|
Н.А. Алиева
|
– ТДАУ, “Агробизнес ва инвестицион фаолият” кафедраси катта ўқитувчиси
|
M.M. Исаханов
|
– ТДАУ, “Агробизнес ва инвестицион фаолият” ассистенти
|
|
|
Тақризчилар:
|
|
|
|
Т.Жураев
|
–ТДИУ, “Саноат иқтисодиёти” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди
|
Ш.Э. Қаршиев
|
–ТДАУ, “Агрологистика” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди
|
Фан дастури Тошкент давлат аграр университети Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (201__ йил “___”________даги “___” – сонли баённома).
Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Ўзбекистонда инновацион фаолиятни шакллантириш мустақилликнинг дастлабки босқичларидан иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, турли мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларига асосланган корхона ва бирлашмаларнинг пайдо бўлиши, улардаги бошқарув механизмларини такомиллаштириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантиришни янада ривожлантириш кабилар устувор вазифалар сифатида белгиланди. Натижада инновация, инноватор, инновацион лойиҳа, инновацион фаолият, инновацион жараён, инновацион муҳит, инновацион инфратузилма, инновацион иқтисодиёт, инсон капитали, билимлар иқтисодиёти, интеллектуал салоҳият каби тушунчалар кундалик ҳаётимизга кириб келди ва оммалашиб бормоқда.
Жаҳон тажрибаси кўра, янги технологияларнинг ривожланиши ҳамда товарлар, хизматлар, ишчи кучи бозорларидаги рақобатнинг кучайиши миллий корхоналарда инновацион фаолиятни янада кучайтириш ва самарали ташкил этишга қаратилмоқда. Бу эса, аҳолининг тез ўсиб, ўзгариб бораётган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, сўнгги кашфиёт ишланма ва технологияларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва товарлар ҳаётийлик даврининг барқарор ўсиб боришини таъминловчи замонавий усуллардан кенг кўламда фойдаланишни тақозо этмоқда. Агробизнесда ҳам ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида инновацион фаолиятни ҳар томонлама мукаммал ўрганган иқтисодчиларни тайёрлаш ҳаётий зарурият ҳисобланади.
«Агробизнесда инновацион фаолият» фани умумкасбий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 2-курсларда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. «Агробизнесда инновацион фаолият» фани бошқа иқтисодий фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги иқтисодий фанлар (Ташқи иқтисодий фаолият ва рақобат менежменти, Менежмент назарияси, Маркетинг, Бухгалтерия хисоби, суғурта фаолиятини ташкил этиш, Иқтисодий тахлил ва аудит, Қишлоқ хўжалигида инвестицион фаолият ва ҳ.к.) га асосланади ва улар билан узвий боғланган ҳолда ўқитилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |