1-расм. “Агробанк” АТБ Фарғона вилояти Данғара филиалининг кредит кредит куйилмаларининг тармоқ таркиби4
2017 йил давомида бюджет ташкилотларига 53550.0 млн. сум ва нафакахурларга 810 млн. сум ва бюджетдан ташкари ташкилотларга 4305,0 млн сум маблаглар пластик карточкаларга утказилди.
2017 йил давомида савдо ва пуллик хизмат курсатиш субъектларига жами 192 дона терминаллар урнатилган. Шундан 1 дона банкомат, колган 191 дона терминал эса курсатилган хизматлар ва сотиб олинган махсулотлар учун туловларни пластик карточкалар оркали кабул килиш оркали ахолига хизмат курсатиб келмокда.
Туракургон туманида пластик карточкалар билан ишлаш тизимини ривожлантириш максадидида банкнинг 2 дона шахобчаси мавжуд булиб, шу жумладан Согликни саклаш булимида ва Гузар-96 дехкон бозорларида очилган. Хозирги кунда ушбу шахобчалар ахолига пластик карточкаларини уз вактида туловларни амалга оширилмокда.
Туманда ахолига пуллик хизмат курсатувчи ва савдо сохасида жами 98 та нуқта фаолият кўрсатди, шундан 71 та савдо магазинлари, 27 та бошқа турдаги турли хизмат кўрсатиш шахобчалари хисобланади. Улар савдо тушумининг 82-85 % пластик карталар хисобига амалга оширилмоқда.
Кредит шартномасидаги ҳар қандай шартнинг бузилиши окибатида пайдо бўлган муаммони банк томонидан зудлик билан бартараф этиш чоралари курилиши лозим. Берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланганлик холатлари аниқланганда такдим этилган кредит муддатидан олдин белгиланган тартибда ундириб олиниши ҳам белгилаб қўйилган. Банк филиалида кредит бўлимининг масьул ходими кредитнинг мониторинги учун жавобгар шахс хисобланади.
Банк кенг тармоқли филиаллар тизимига эга бўлганлиги сабабли ажратилган кредитларнинг жорий холати ва ўз вактида сўндирилиши бўйича мониторинг жараёни дастурий таъминотлардан фойдалангаи холла амалга оширилади. Банк филиалларида ҳар бир қарздор бўйича бизнес-режа (ТИА) кўрсаткичларига риоя этилишини тахлил қилиш орқали мониторинг ишлари олиб борилади. Мониторинг натижаларининг тахлили асосида ажратилган кредитларнинг қайтарувчанлиги даражасини ошириш ҳамда банк кредит портфели сифатини яхшилаш юзасидан зарурий чоралар кўрилади. Банк филиалларида кредитлар ажратилганидан сўнг ушбу кредитларни ўз вақтида қайтарилиши худудий бошқармаларнинг кредитлаш билан шуғулланувчи тузилмалари томонидан ҳам назорат қилиб борилади. Ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш, кредит ва хисобланган фоизларни сўндириш юзасидан масъулият филиал бошқарувчиси, бошқарувчи ўринбосари ва тегишли кредит ходими зиммаларига, назорат эса худудий бошқарма бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, тегишли кредитлаш билан шуғулланувчи тузилмалар зиммаларига юклатилади.
Банкларда кредит комиссиялар фаолияти алохида ахамиятга эга хисобланади. Уларнинг асосий вазифаси банк тизимида хизмат кўрсатилаётган мижозларга кредит хизматларини амалга оширишда, кредит маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини маниторинг қилиш, банк филиалларида кредитлаш жараёнини мувофиқлаштириш, кредит портфели холатини, кредитнинг таъминланганлигини маниторинг қилиш, холисона бахолаш ҳамда кредитларнинг қайтарувчанлик даражасини ошириш бўйича зарурий чора кўрадилар.
Энг биринчи навбатда тижорат банклари томонидан кредит сиёсатини ишлаб чиқариш ва савдо корхоналарига кредитларни ажратишда, савдо корхоналарини банк кредитларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда унга салбий таъсир этувчи амиллар тизимини ўрганиш лозим.
“Агробанк” АТБ Фарғона вилояти Данғара туман филиали кредит фаолияти таҳлили
«Агробанк» АТБ Туракургон филиали томнидан 2016-2017 йиллар мобайнида 5 та муддатли жамғарма ва 4 та муддатли омонат турлари, жумладан, “Обод Ватан” “Соғлом келажак”, “Шодиёна”, “Обод юрт” “Файзли келажак”.
Филиад томонидан 2016 йилда кўрсатилган банк хизматларидан хисобат йилини 23106,14 минг сўм соф фойда билан якунлаган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 27958,43 минг сўмни ташкил этиган. Филиалнинг 2017 йилдаги соф даромада 1734216,04 мингсўмни ташкил этиб 2016 йилга нисбатан 121,2 % га ўсишга эришган.
Агробанк” АТБ Фарғона вилояти Данғара филиали томонидан 2017 йилга мўлжалланган кредит сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиб унинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
Сиёсатнинг асосий мақсади - иқтисодиёт тармоқларини кредит маблағларига бўлган эхтиёжини қондириш, кредитлаш ва инвестиция лойихаларини молиялаштириш жараёнида амалдаги талаблар ҳамда меъёрларга риоя этиш, таваккалчиликларни мунтазам равишда диверсификациялаш ва банк ликвидлигини таъминлаган холда минимал таваккалчиликлар асосида максимал фойда олишдан иборат.
Данғара туманида тижорат баклари томонидан жами ўзлаштирилган кредитлар 2015 йилда 11108 млн.сўмни ташкил этган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 107,7 % га ўсган. Туманда тижорат банклари кредитларининг 2015 йилда 10,9 % и ёки 1214 млн.сўми савдо корхоналарига йўналтиилган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 1141 млн.сўмни ёки жами кредитларнинг 10,1 % савдо корхоналари томонидан ўзлаштирилган. 2017 йилда бу кўрсаткич янада пастлаган 1014 млн.сўмни ташкил этиб, жами ажратилган кредитларни савдо корхоналари томонидан атига 8,5 % и ўзлаштирилган. 2015-2017 йиллар давомида савдо корхоналари томонидан ўзлаштирилган банк кредитлари 83,5 % ни ташкил этиб йилдан-йилга пастлаб бормоқда. Бундай натижа тижорат банклари томонидан тижорат кредитларини ажратиш амалиётини янада такомиллаштириш ёки, танқидий бахолаб чиқиш каби вазифаларни белгилаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |